Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Асосий кутубхонасида танишиш мумкин


Download 116.21 Kb.
bet3/14
Sana18.01.2023
Hajmi116.21 Kb.
#1099291
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
taom

Тадқиқот вазифалари:

- Қорақалпоғистон ҳудудида яшовчи ўзбек халқи шеваларидаги таом номларини тўплаш ва лисоний таҳлил қилиш;

- тўпланган таом номларини маълум системага солиш ва мавзуий жиҳатдан тасниф қилиш;

- Қорақалпоғистон ўзбек шеваларидаги таом номларининг қадимий вариантларини топиш ва таҳлил этиш;

- таом номларининг ясалиш йўлларини тадқиқ қилиш;

- таом номларининг ташқи имкониятлар, яъни ўзлашмалар ҳисобига бойиш йўлларини аниқлаш;

- таом номларининг ўрганилаётган ҳудуддаги бошқа тиллар –қорақалпоқ, қозоқ, туркман тилларидаги ана шундай номларга муносабатини аниқлаш ва қиёсий тадқиқ қилиш;

- Қорақалпоғистон ҳудудида яшовчи ўзбек халқи ҳаётидаги турли халқ маросимлари билан боғлиқ бўлган таом номларини ёритиб бериш.

Тадқиқот объекти ва предмети. Тадқиқот объектини Қорақалпоғистон ўзбек шеваларидаги таом номлари ташкил этади. Тадқиқот предмети ўрганилаётган ҳудуд таом номларининг лингвистик таҳлили ҳисобланади.

Тадқиқот методлари. Тадқиқотнинг илмий қимматини ошириш ва унинг характерига боғлиқ ҳолда ишда:

1) таом номларини синхрон тавсифлаш методи қўлланилди. Бу метод ёрдамида Қорақалпоғистон ҳудуди ўзбек шеваларидаги таом номларининг тузилиш хусусиятлари, бошқа соҳалар ва умумадабий тил лексикасига муносабати, улардаги семантик ўзига хосликлар ҳамда вариантлар аниқланди;

2) ишда диахроник метод ёрдамида таом номларининг келиб чиқиши, уларнинг бирламчи ва қадимги шакллари, тарихий таркиби, семантик боғлиқлик томонлари ўрганилди;

3) ареал (лисоний-географик) метод асосида таом номларининг тарқалиши, ўрганилаётган ҳудуд қардош тилларидаги уларнинг дублет вариантлари тадқиқ қилинди;

4) қиёсий-тарихий метод асосида таом номларининг қардош тиллардаги кўринишлари, уларнинг тарихий ҳолатлари, лисоний тузилиши қиёсланди.


Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

1. Ўзбек тилининг диахроник ҳолатида сақланиб қолган ва ҳозирги даврда ҳам ўрганилаётган ҳудудда фаол қўлланадиган қадимий таом номларининг изоҳлари;

2. Қорақалпоғистон ўзбек шеваларидаги ўз ва ўзлашган қатламга хос бўлган таом номларининг таҳлили;

3. Ўрганилаётган ҳудуд ўзбек шеваларидаги таом номларининг лексик-семантик хусусиятлари;

4. Қорақалпоғистондаги ўзбеклар турмуш тарзи билан боғлиқ маросимларда қўлланадиган таом номларининг тадқиқи;

5. Қорақалпоғистон ўзбек шеваларидаги таом номларининг ясалиш усуллари.




Download 116.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling