Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Асосий кутубхонасида танишиш мумкин


Морфологик усул билан ясалган таом номлари


Download 116.21 Kb.
bet8/14
Sana18.01.2023
Hajmi116.21 Kb.
#1099291
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
taom

Морфологик усул билан ясалган таом номлари. Қорақалпоғистон ҳудуди ўзбек шеваларида қўшимча қўшиш орқали ясалган таом номлари кенг ўрин олган. Морфологик усул билан ясалган таом номларида уларнинг қандай усулда тайёрланганлиги, нимадан тайёрланганлиги, қаерга ва нимага нисбат берилиши каби маънолар англашилади. Булар жумласига -мә/ма, -лы/ли, -мач, -қ(-ық), -мақ/мәк, -мыш, -дақ каби аффикслар киради. Улар таом маъносини билдирувчи номлар ясашда фаол иштирок қилади.

-мә/ма аффикси энг қадимги даврлардан ҳозиргача таом маъносини билдирувчи номлар ҳосил қилишда энг фаол ҳисобланиб, бу қўшимча ёрдамида XI аср ёзма ёдгорликларида ҳам таом номлари ясалганлигини кўриш мумкин. Масалан: Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғотит турк” асарида қатма, булғама, узийтма1Алишер Навоий асарларида: Ва қимизни ва сузмани, ва бохсумни ва бўзани дағи туркча айтурлар, ва яна баъзи емаклардин қаймоғ ва қатламани ва буламоғ ва қурут ва улобани ҳам туркча айтурлар2 каби таом номларининг учраши, бу қўшимчанинг туркий халқлар тилида энг қадимги шакл сифатида қўлланилиб келаётганлигини кўрсатади.

-мә/ма аффикси орқали ясалган таом номлари қандай усулда таом тайёрланишини, таомларнинг товушга тақлид сўздан ҳосил бўлишини, мўлжалланганлик белгисини билдирувчи каби маъноларни билдиради: үйтмә, үзмә, сүзмә, салма, қатырма, джарма, доғрама//туврама, вағлама каби.

-мач аффикси ҳозирги даврда таом номларини билдирувчи номлар ясашда каммаҳсул қўшимчадир. Унинг қўлланиши ва сўз ясаш доираси кўпроқ тил тарихи ва унинг қадимги даврлари билан боғлиқ. Бу қўшимча билан ясалган таом номлари тилимиз тарихига оид ёзма ёдгорликларда ҳам учрайди: тутмач, қағурмач3, қовурмоч4, базламачкаби.

Ўрганилаётган ҳудуд ўзбек шеваларида ҳам қавурмач//қувырмач, овмачқатырмач каби таом номлари қўлланади.

Ўзбек адабий тилида кўп қўлланадиган -ик, -қ(-ық), -мақ(-мәк), -ғы, мыш каби аффикслар ёрдамида ясалган таом номлари Қорақалпоғистон ўзбек шеваларида кам учрайди. Масалан, иримчик, чүйкилдәвик, пытрақ, турақ джыззық, қуймақ, гидирмәк, чалғы, қурмыш каби.

Турколог олим Э.В.Севортян “иримчик” сўзи қипчоқ гуруҳига хослигиниири- қисми йири- билан бир ўзакка эга эканлигини, ири сўзи ачимоқ, сузмага (творогга) айланмоқ маъноларини билдиришиниири- феълига -м шахс-сон қўшимчаси, -чик кичрайтириш аффикси қўшилганини таъкидлайди6.



Чүйкилдәвик таом номи эса чүйкилдә- тақлид сўз ҳосил бўлган феъл асосига -в ҳаракат номи шакли-ик от ясовчи қўшимча қўшилиши натижасида ясалган бўлиб, сут, гуруч ва қовоқдан тайёрланадиган таом номини билдиради.

Юқоридаги ясама асосли таом номларининг ясалиш хусусиятига кўра айтиш мумкинки, Қорақалпоғистонда яшовчи ўзбек шеваларида туркий қатламга оид кўринишлари кўп қўлланилади, форс-тожик тилига хос ясалган (-и, -хўр, -она) таом номлари деярли учрамайди.




Download 116.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling