Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Асосий кутубхонасида танишиш мумкин


Download 116.21 Kb.
bet4/14
Sana18.01.2023
Hajmi116.21 Kb.
#1099291
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
taom

Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Ўзбек тилшунослигида Қорақалпоғистон ҳудуди ўзбек шеваларидаги таом номлари илк бор ўрганилди. Таом номлари маълум системага солинди, мавзуий гуруҳларга бўлинди ва ясалиш усуллари таҳлил қилинди. Таом номлари Қорақалпоғистондаги қорақалпоқ, қозоқ, туркман тилларидаги ўз эквивалентлари билан қиёсланди, шунингдек, қадимий ёзма ёдгорликлардаги лексик бирликлар ўрганилди. Таом номлари этнографик хусусиятлар билан боғлиқ ҳолда тадқиқ этилди. Қорақалпоғистон ўзбек шеваларидаги таом номлари ўзбек адабий тили ва бошқа ҳудудлар ўзбек диалектларидаги ана шундай номларга муносабати таҳлил қилинди.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилар:

1. Қорақалпоғистон ўзбек шеваларидаги юздан ортиқ таом номлари илк маротаба таҳлил қилинди;


  1. Қорақалпоғистон ўзбек шеваларидаги қадимий таом номлари хронологик тартибда ўрганилди;


  2. Айрим халқ маросимларининг таом номи билан аталишига изоҳ берилди;


  3. Таом номларининг қисқача изоҳли луғати тузиб чиқилди;


  4. Таом номларининг ҳудудий тарқалиши белгиланди ва у картада шартли белгилар ёрдамида кўрсатилди;


  5. Мавзуни чуқурроқ ёритиш мақсадида туркий тилларга оид баъзи Интернет маълумотлари таҳлил этилди;


  6. Шу соҳада қилинган ишларга танқидий ёндашиб, таом номларининг этимологиясига оид янги қарашлар билдирилди.




Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Қорақалпоғистон ўзбеклари тилидаги таом номларини тилшунослик нуқтаи назаридан таҳлил қилиш катта илмий аҳамиятга эга бўлиб, у тилнинг лексик тизимини зарур материаллар ва адабий тил меъёрларининг янги лексик бирликлар эвазига бойишини таъминлайди.

Қорақалпоғистон ўзбек шеваларидаги таом номларини ўрганиш катта амалий аҳамиятга эга бўлиб, унинг натижаларидан регионал диалектал луғатлар тузишда, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида диалектологияни ўқитишда, қўлланмалар, дарсликлар яратишда фойдаланиш мумкин.


Download 116.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling