Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Асосий кутубхонасида танишиш мумкин
Қандай маҳсулотлардан тайёрланишига кўра аталган таом номлари
Download 116.21 Kb.
|
taom
Қандай маҳсулотлардан тайёрланишига кўра аталган таом номлари. Қорақалпоғистон ўзбек шеваларидаги таом номларининг кўпчилик қисмини улар қайси маҳсулотдан тайёрланишига қараб аталган номлар ташкил қилади. Зотан, ўрганилаётган ҳудуд таом номлари тизимида бошқа усуллар асосида номланган таомлар бўлса ҳам, уларнинг катта қисми қандай маҳсулотдан тайёрланишига асосланиб қўйилган номлардир. Уларни 6 та гуруҳга ажратиб ўргандик:
1. Ун ёки хамирдан тайёрланадиган таом номлари. Ўзбек пазандачилигида ун ва хамирдан (қандай ундан тайёрланишидан қатъи назар – буғдой, жўхори, арпа, тариқ ва ҳ.к. хамирлар назарда тутилади) тайёрланадиган таом номлари бошқа турларига нисбатан ишлатилиш салмоғи ва хилларининг сони бўйича асосий ўринни эгаллайди. Ун ва хамирдан тайёрланадиган таомлар хилма-хилдир. Масалан, ундан тайёрланадиган таом номлари: быламық, майбыламық, джигилдик быламық, көкбыламық//илдирмә, әтәлә, сүтлы әтәлә каби; нон маҳсулотлари номлари: нан, чөрәк, зағара, бавурсақ, поссық, пәтир, пәтрәк, чәлпәк, қатлама, джайман, йапқан нан//джапқан нан, көмәч, қатырма, пьйаз нан, гөшлы нан, памидор нан, чызық нан//джызық нан, тандыр нан, табанан, қазан нан, духовка нан, базар нан, намбай нан, уй нан каби; хамир ичига масаллиқ солиб тайёрланадиган таом номлари: қурмуч//қырмыч//қырмыш, гөммә, сомса, ичләммә, пирашки каби; хамирли қуюқ таом номлари: күртик//күртүк//гүртик, бувдай күртик, джүвари күртик, қайыш, доғрама//туврама, джәзли күртик, асма күртик, қавақлы джүвари күртик, гөш бәрәк, манти, қәнимә-қәним, тәкә бәрәк каби; хамирли суюқ таом номлари: үзмә күртик, үнашы, мәйдә күртик, сықман, пелмень каби. Қорақалпоғистон ва Хоразм шеваларига хос бўлган таом номларидан бири қурмиш//қырмыч//қырмыш ҳисобланади. Мазкур таом қуйидагича тайёрланади: хамири юпқароқ ёйилиб, тўртбурчак ёки доира шаклида кесилади. Хамир ичига гўшт (картошка, қовоқ, сабзи) солиб тугилади ва ёғда қовурилади. Бу таом ҳам қандай маҳсулотдан тайёрланишига қараб: гөшлы қырмыч, қавақ қырмыч//кәди қырмыч, кәртишкәлы қырмыч, гәшир қырмыч каби номланади. Асли қырмыч таом номи “қовурмиш” сўзининг ўзгарган шаклидир (қовурмиш<қувурмиш<қурмиш//қырмыш//қырмыч). Бу таом номи ўрганилаётган ҳудуднинг Хўжайли, Қўнғирот, Амударё туманларида қырмыч//қырмыш, Тўрткўл, Элликқалъа туманларида эса қурмуч//қурмиш деб аталади. Ўрганилаётган ҳудуднинг туркий тилларида қырмыш (қорақалпоқ), гъурмыш (туркман) тарзида қўлланади. 2. Дон маҳсулотларидан тайёрланадиган таом номлари. Бу таомларга гуруч, буғдой, жўхори, тариқ, мош ва ловиялардан тайёрланадиган таом номларини киритиш мумкин. Гуручдан тайёрланадиган таом номларига: палав, шәвлә, қарма, қәвлә, чалав, гүрич аш, мәстәвә; буғдойдан тайёрланадиган таом номларига: бувдай палав, қувырмач, бувдай джарма; жўхори донидан тайёрланадиган таом номларига: гөджә, джүвари қувырмач, джүвари йарма; тариқдан тайёрланадиган таом номлари: сөк, сөк палав, сөк гөджә, сөк чай; дуккакли экинлар ловия, мош, нўхатлардан тайёрланадиган таом номларига: мәшәвә, мәшпалав, чалғы кабиларни кўрсатиш мумкин. 3. Гўштдан тайёрланадиган таом номлари. Қорақалпоғистон ўзбек шеваларида гўштдан тайёрланадиган таом номлари ҳам анчагинадир. Масалан, гөш қувырдақ, бавур қувырдақ, йахна, төш, қази, кәлләбашайақ, үйтмә, асма шорпа каби. 4. Тухум ва балиқдан тайёрланадиган таом номлари. “Тухум” атамаси адабий тилга хос бўлиб, форс-тожик тилидан олинган. Бу атама Қорақалпоғистон ўзбек шеваларида “йумырта, йымырта” (Тўрткўл, Элликқалъа туманларида), “жумурта, жумуртқа, мәйәк, мәйек” (Манғит, Хўжайли, Қўнғирот туманларида) тарзида қўлланади. Тухумдан тайёрланадиган таом номларига: йумырта қувурдақ//мәйәк қувырдақ, қуймақ//қуйман, йумырта бәрәк//жумурта бөрәк//мәйәк бөрәк, сарыйағлы йумырта бәрәк, пьйазлы йумырта бәрәк, қотыр бәрәк кабилар киради. Ўрганилаётган ҳудуд ўзбек шеваларида балиқ ва балиқ маҳсулотларидан тайёрланадиган таом номлари ҳам қўлланади. Масалан, балық шорпа, балық қувырдақ, қақ балық, балық шашлик, балық кабап, дудланған балық, увылдырық қувырдақ каби. Қорақалпоғистон ўзбек шеваларида балиқ ва буғдой (жўхори) унидан қилинган хамирдан тайёрланадиган таомни қарма ёки балық қарма деб аташади.
Download 116.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling