Мойли экинлар ва толали экинлар


Download 164 Kb.
bet1/10
Sana09.11.2023
Hajmi164 Kb.
#1759241
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
мойли экинлар

Мойли экинлар ва толали экинлар



Режа:
I.Кириш
II.Асосий кисим

  1. Мойли ўсимликларнинг умумий тавсифи. Ўсимлик мойининг сифати ва уруғлардаги миқдори.

  2. Кунгабоқар ва кунжутнинг ботаник, биологик тавсифи. Навлари.

  3. Ер ёнғоқ ва мойли зиғирнинг морфологик, биологик хусусиятлари навлари.

  4. Махсарнинг морфологик, биологик хусусиятлари, навлари.

  5. Каноп

  6. Тамаки

  7. Кўчат етиштириш

III.Хулоса
IV.Фойдфланиган адабийотлар

Ўсимлик мойлари ҳайвон ёғлари билан бир қаторда озиқ-овқат аҳамиятига эга. Ўсимлик мойи бевосита озиқ-овқатга ишлатилади ва консерва, кондитер, нон тайёрлашда, шунингдек маргарин, олиф, стеарин, линолеум, лак, бўёқ саноатида, мойлаш материали сифатида, медицинада фойдаланилади. Мойли экинларнинг уруғларини қайта ишлаб мой олишда ҳосил бўлган кунжара ва шрот оқсилга бой (35-40 %) сифатли озиқа. Уларнинг кўпчилиги қимматли асал берувчи ўсимлик.


Ўсимлик мойи уч атомли спирт глицерин ва ёғ кислоталарининг мураккаб эфири ҳисобланади. Оқсил ва углеводларга нисбатан ёғлар (ўсимлик мойи) кўп калория сақлайди. 1 г ўсимлик мойида 39,8 кЖ, 1 г оқсилда 18,4-23, 1 г углеводларда 16,7-17,6 кЖ энергия сақланади.
Турли мойли экинларнинг уруғлари ва меваларида, ёғ миқдори турга, навга, тупроқ иклим шароити, қўлланилган агротехникага боғлиқ ҳолда 25 дан 63 % ўзгаради.
Кўпгина ўсимлик мойлари ҳаводаги кислородни бириктириб қурийди ва қаттиқ эластик массага айланади. Ёғнинг қуриш хусусияти унинг муҳим сифат кўрсаткичларидан биридир. Мой таркибидаги тўйинмаган ёг кислоталарини миқдори йод сони билан белгиланади ва 100 г мойга бириккаи йодни грамм миқдори билан ифодаланади. Йод сони қанча кўп бўлса мойни қуриш хусусияти шунчалик юқори бўлади. Ҳамма ўсимлик мойлари қуриш даражасига қараб уч гуруҳга бўлинади:
Қурийдиган (йод сони 130 ортиқ) - асосан техникавий мақсадлар учун ишлатилади. Зиғир, перилла, ляллеманция мойлари шу гуруҳга киради.
Ярим қурийдиган (йод сони 95 дан 130 гача) мойларга - соя, кунжут махсар, кунгабоқар, рапс, хантал мойлари киради. Улар асосан озиқ-овқат мақсадларида ишлатилади.
Қуримайдиган (йод сони 95 дан кам) - мойларга ер ёнғоқ ҳамда, канакунжутларники киради.
Озиқ-овқат ва техникавий мойларда эркин ёғ кислоталарининг кам бўлиши унинг сифатли экинлигини белгилайди. Эркин кислоталар миқдори мойдаги кислота сони билан белгиланади ва. 1 г мойдаги эркин кислотани нейтраллаш учун сарфланган ўйувчи калийни мг ҳисобидаги миқдори билан аниқланади. Мойни кислоталиги уруғнинг пишганлиги, ҳосилни йиғиштириш шароити, сақлашга боғлиқ.
Озиқ-овқатга ишлатиладиган мой ўткир ҳидли бўлмаслиги ва оғриқ пайдо қилмаслиги лозим. Ўсимлик мойини совунланиши 1 г мойдаги эркин ҳамда глицерин билан боғланган ёғ кислоталарини нейтраллаш учун сарфланган мг ҳисобидаги ўйувчи калий миқдори билан аниқланади. Жуда кўп ўсимлик мойлари учун совунланиш сони 170-200.
Ўсимликда ёғлар асосан уруғда ва меваларда тўпланади. Уруғларни пишишида эркин ёғ кислоталари кўп ҳосил бўлади ва. улар кейинчалик глицерин билан бирикади. Пишмаган уруғлар мойининг кислоталиги юқори. Иссиқ иқлим шароитида тўйинган ёғ кислоталар миқдори кўп бўлиб мойда йод сони кам, салқин иқлимда тўйинмаган ёғ кислоталари кўп бўлади ва йод сони ортади.
Ўсимлик мойлари орасида озиқ-овқат учун фойдаланиши ва ялпи ишлаб чиқариши бўйича биринчи ўринда соя, иккинчи кунгабоқар, кейинги ўринларда ерёнғоқ, пахта, рапс, зайтун, кунжут, маккажўхори, махсар мойлари туради.
Озиқ-овқатга, доғланмаган (киздирилмаган), тозаланган, салат ўсимлик мойларини ишлатиш организмда, холестрин моддасини тўпланишини олдини олади, қон томирларини эластик, терини майин ва нозик бўлишини таъмнилайди, ажинлар пайдо бўлишини олдини олади.
Кунгабоқар - муҳим мойли экинлардан бири. Замонавий кунгабоқар навларининг уруғларида 50-54 % ярим қурийдигаи сифатли мой сақланади. Унинг мойи бевосита озиқ-овқатга, балиқ, сабзавот консерваларини тайёрлашда, маргарин, нон ва кондитер махсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланилади
Кунгабоқарнинг мойида - линол ва олеин тўйинмаган ёғ кислоталари кўп. Замонавий кунгабоқар навларида ҳамма ёғ кислоталарининг 55-60 % линол, 30-35 % олеин кислоталари хиссасига тўғри келади. Сўнгги йилларда яратилган кунгабоқар навларининг мойида 75-80 % олеин ва 12-17 % линол кислоталари сақланади. Бундай мойлар сифатига кўра зайтун ёғига яқин туради. Кунгабоқар ёғида А, Д, Е, К витаминлари, фосфатидлар бор.
Кислоталиги юқори, сифати паст кунгабоқар мойлари стеарин, линолеум, клеёнка тайёрлашда, шунингдек, электротехника, совун, бўёқ, лак ишлаб чиқариш саноатида ишлатилади.
Уруғларни мой олиш учун қайта ишлашда 33-35 % юқори сифатли кунжара олинади. Кунжара алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарга бой.
Унинг 1 кг кунжарасида – 1,09 о.б. ва 226 г ҳазмланадиган протеин, 1 кг шротда – 1,02 о.б. ва 363 г ҳазмланадиган оқсил сақланади.
Кунгабоқарнинг анғиз қолдиқлари, асосан тўпони ва майдаланган саватчалари, чорва моллари учун қўшимча озиқ, уруғларининг пўчоғи гексоза ва пентоза шакарини ишлаб чиқишда қимматли хомашё. Пояларини куйдиргач, кулидан ишқор олинади. Шунингдек, кули қимматли ўғит ҳисобланади. У асал берувчи ўсимлик. Ўзбекистоннинг лалмикорлигида кунгабоқар силос ва яшил озиқа учун экилади. У шўрга чидамли бошка ўсимликлар учун агротехникавий аҳамияти катта.
Уруғ пучоқларидан олинган гексоза шакаридан этил спирти, озиқа ачиткилари, пентоза шакаридан сунъий тола, пластмасса синмайдиган шиша ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган фурфурол олинади.
Қуритилган саватчасидан олинган 1 кг унда 0,8 о.б. ва 38-43 г протеин сақланади.

Download 164 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling