Мойли экинлар ва толали экинлар
Download 164 Kb.
|
мойли экинлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ботаник таърифи.
- Барглари
- Крупносемянный-3.
- Меваси
Навлари. Ташкентский 112, туп шаклида ўсади, дуккаклари йирик, эртапишар, серҳосил. Презуван 4612, Желуд. 1998 йилдан Қибрай-4 нави Давлат реестрига киритилган.
Мойли зиғир муҳим техникавий экинлардан бири – поясидан тола, уруғидан қимматбаҳо мой олинади. Уруғи таркибида 30-47,8 % мой бор. Зиғир мойи техникада, лак, бўёқлар тайёрлашда, ленолеум, клёнка, ёмғир ўтмайдиган материаллар, шарлар ишлаб чиқаришда ишлатилади. Кунжараси таркибида 33,3 % оқсил ва бошқа тўйимли моддалар сақлайди. 100 кг кунжарасида 186 о.б. бор. Тўйимлиги юқори. Пишиб етилмаган уруғлар таркибида заҳарли синил кислотаси бор. Бундай кунжараларни молларга қиздириб (димлаб) бериш керак. Зиғир пояларидан сифатли коғоз тайёрланади, тола олинади. Сершох поялардан сифатсиз тола олинади. Поясидан толанинг чиқиши 10-13 %. Калта толалардан арқон, тизимга ва дағал материаллар тайёрланади. Зиғир поялари иссиқ сакловчи восита сифатида фойдаланилиши мумкин. Зиғир тўпони яхши озиқа. Мойли зиғир Ўзбекистон, Украина, Тожикистон ва Россиянинг айрим вилоятларида экилади. Аммо мойли зиғир толали зиғирга нисбатан кам экилади. Мойли зиғир ҳосилдорлиги тупроқ иқлим шароитларига кўра турлича. Ўзбекистоннинг лалмикор майдонларида уруғ ҳосили 4-5 ц/га, шартли суғориладиган ерларда 16-20 ц/га. Бу экин жуда қадим замонлардан буён Марказий Осиёда етиштирила бошлаган (гўзадан ҳам олдин). Ватани Ўрта денгиз ва Осиё. Дунёнинг ҳамма жойида учрайди, сифатли тола ва мой олинади. Ботаник таърифи. Linaceae L. Оиласига мансуб бир йиллик ўтсимон ўсимлик. Илдиз ўқ илдиз 1-1,5 м чукурликка кириб боради. Кунгабоқар ва махсарга нисбатан илдизлари кучсиз ривожланган, кўплаб ён шохлар ҳосил қилади. Зиғир илдизлари тупроқдан озиқа моддаларни секин ўзлаштиради. Поясининг узунлиги лалмида 20-60 см, шартли суғориладиган ерларда 60-70 см. Поялари ингичка, шохланиши нав хусусиятларига боғлиқ. Ён шохлари кўпинча 4-8 бўлади. Поя пўстларининг тагида луб толалар бор. Толанинг узунлиги зигирпоясининг бўйича, ён шохларининг кўп ёки камлигига боғлиқ бўлади. Ён шох бўлган жойда толалар узилади. Сифатли тола баланд бўйли толали зиғирдан олинади. Барглари майда, банди йўқ, ингичка, ланцетсимон шаклда. Гуллари кўк, ҳаворанг, бинафша рангда, бешта тожбарглари бор. Чиройли, тупгули шингил, меваси беш уяли, думалок, кусакча. Бир тупида 40-60 кўсакча булади. Кўсакчалар пишганда тўкилиб кетмайди. Пишгандан кейин узоқ вақт давомида йиғиштирилмаса шохлари синади. Уруғлари майда тухумсимон, ясси, учи оз букилган, ялтироқ, жигарранг, баъзан оч қўнғир тусада. 1000 донасини вазни 3-8 г, таркибида мой миқдори 32-47 %, яхшиланган навларда 47-50 %. Зиғир гуллари ўзидан ва четдан чангланади. Ҳаво қуруқ бўлса четдан, нам етарли бўлса ўзидан чангланади. Биологик хусусиятлари. Мойли зиғир иссикликка талабчан эмас. Уруғлари 5 0С уна бошлайди. Униб чиққандан гуллагунча ҳавонинг ҳарорати ўртача 15-17 0С, пишиш даврида 19-20 0С талаб қилади. Ёш майсалар –6 0С совуққа чидайди. 1600-1800 0С фаол ҳарорат талаб қилинади. Ўсув даврининг охирида зиғир иссиқликка талабчан бўлади. Бу даврда ҳароратнинг етишмаслиги ҳосилни камайишга олиб келади. Униб чиқишда ҳаво ҳарорати паст бўлса униб чиқиши камаяди. Мойли зиғирнинг ўсув даври толали зиғирникига нисбатан қисқа. Узун кунли ўсимлик. Ёруққа талабчан. Серқуёш, ёруғ кунларда уруғ таркибида мой ва оқсил миқдори кўп бўлади. Шимолий минтақаларда навлар кечпишар бўлади. Ривожланишнинг турли фазаларида ташқи омилларга талаб ҳам турлича бўлади. Мойли зиғир курғоқчиликка чидамли ҳамда намга талабчан. Илдизларда толали зиғирникига нисбатан чуқур кириб боради. Тупроққа талабчан. Соз, зич, тошлоқ, шўр, оғир тупроқларда ҳосили пасайиб кетади. Лалми минтақада оч бўз, тўқ бўз, тоғли минтақада чимли бўз тупроқлар мойли зиғир ўстириш учун қулай бўлади. Зиғир экилган далалар ўтлардан тоза бўлиши лозим. У секин ривожлангани учун бегона ўтлар қисиб қуяди. Зиғир ғунчалаш бошлагунча тез ўсади. Гуллаш даврига келиб бўйи 60-70 см етади. Ўсимлик майсалари яшил, пояси тик туради, гуллари кўк. Уруғи эртапишар. Ўсув даври 72-77 кун. Навлари. Воронежский – 1308. Бўйи 38-77 см, кўсакча узунлиги ўртача, уруғи қўнғир рангда, 1000 уруг вазни 7,1 г, мой миқдори 37-46 %, ўртапишар, қурғоқчиликка чидамли, замбуруғ билан кам касалланади. Бухарский-32. Ўзбекистон "Ғалла" ИИЧБ. Бўйи 25-55 см. Кўсакчалари майда, 1000 уруғи вазни 5,2 г, мой миқдори 39-44 %. Ўртапишар, ҳосилдор Ўзбекистоннинг лалми минтақасида экишга мўлжалланган. Крупносемянный-3. Кубан Т. С. Бўйи 40-80 см, кўсакчалари ўртача, 1000 уруғи вазни 8,7 г, 39-46 % мой бор. Бахмальский-1 нави 1986 йилдан Давлат реестрига киритилган. МАХСАР - Марказий Осиёда кенг тарқалган мойли экин. У қурғоқчиликка чидамли. Махсар мойи бевосита озиқ-овқатга ишлатилади ҳамда маргарин тайёрлашда фойдаланилади. Уруғида 25-32 % ярим қурийдиган, оч-сариқ мой олинади. Сифатига кўра кунгабоқар мойидан қолишмайди. Махсар писталарини қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган кунжарасининг мазаси аччиқроқ, аммо кам миқдорда қорамолларга берса бўлади. Унинг 100 кг кунжарасида 55 о.б., 7-8 % ёғ сақланади. Унидан ўғит сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Махсар уруғлари паррандалар учун яхши озиқа. Ҳиндистон, Афғонистон, Марказий Осиёда, Кавказ ортида махсар мойли экин сифатида қадимдан маълум. Унинг тожбаргларидан бўёвчи модда картамин олинган. Тожбарглари паловга ранг берувчи сифатида ишлатилади. Ўзбекистонда кейинги йилларда махсар экиладиган майдонлар бир неча баробар ошди. Ҳозирда Ўзбекистоннинг лалмикор ерларида 15-20 минг га майдонга экилади. У қурғоқчиликка чидамли бўлгани учун яшил массаси, озиқа учун ҳам ўстирилади. Уруғини ўртача ҳосилдорлиги 10-12 ц/га, суғориладиган ерларда 19-22 ц/га. Ботаник таърифи. Махсар астродошлар Astezaceae оиласига,Cazthamus L. авлодига киради. Унинг 19 тури маълум, шулардан фақат битта тур C. tinctozius L. маданий. Маданий махсар бақувват ривожланган, тармоқланган, ерга 2 м ва ундан ортиқ чуқурликка кириб борувчи ўқ илдиз тизимига эга. Пояси тик ўсади, дағал, оқ рангда, жуда кўп шохлайди, бўйи 40-90 см. Пояси пастдан бошлаб учигача ёки юқори қисмидан шохлайди. Барглари – бандсиз, туксиз, қалин, ланцетсимон, ланценсимон-овал, эллипссимон, чети тишли ёки текис қиррали, тиконли ёки тиконсиз. Пояси ва ён шохларининг учидаги барглар майдалашиб, тўпгулни ташқи барг ўрамасига айланади. Тўпгули – саватча, диаметри 1,5-3 см. Битта ўсимликда 5 тадан 50 тагача саватча ҳосил бўлади. Саватчалар тиконли ёки тиконсиз. Кўп гулли, кўп уруғли, битта саватчада 30-70 писта бўлади. Соватча ўрама барглар билан ўралиб туради, шунинг учун писталар етилганда саватчадан тўкилиб кетмайди. Гуллари – икки жинсли, беш бўлакли найсимон гултож ҳосил қилади, зарғалдоқ ёки сариқ, гоҳо қизил ва оқ бўлади. Чангчиси бешта, тугунчаси бир уяли, узун устунчаси билан тумшуқчаси бор. Четдан чангланади. Меваси – оқ, туксиз, ялтироқ, тўрт қиррали – овал, асосига торайиб борадиган пистача. Пистачанинг пўчоғи қаттиқ, қалқонли, қалин, писта вазнининг 50-60 % ташкил қилади. 1000 пистача вазни 40-50 г. Биологик хусусиятлари. Махсар иссиқсевар. Қурғоқчиликка чидамли, ёзи қуруқ, қиши совуқ континентал иқлим шароитига мослашган ўсимлик. У гуллаш ва пишиш фазасида иссиқликка жуда талабчан бўлади. Майсалари 5-6 0С совуққа бардош беради. Махсар Ўзбекистон шароитида кузда экилганда майсалари яхши қишлаб чиқади. Кузда экилган махсар баҳорда экилганига нисбатан юқори ҳосил беради. Гуллаш даври сернам, булутли об-ҳаво кузатилса гуллар ёмон чангланади, пистачалар кам ҳосил бўлади, саватчан чириб бошлайди. Махсар тупроққа талабчан эмас. У лалмикорликда, суғориладиган минтақадаги бўз, ўтлоқ, ўтлоқ-бўз тупроқларда ўсади. Шўрга чидамлиги туфайли шўр тупроқларда ҳам ўса олади. Унумдорлиги юқори, нам билан таъминланган тупроқларда юқори ҳосил беради. Навлари. Махсарнинг Милютин-114 нави Ўзбекистон «Ғалла» ИИЧ бирлашмасида яратилган. Тиконсиз, бўйи 60-70 см, 4-5 та биринчи тартиб шохлари бор. Саватчасининг диаметри 3,0-3,5 см, битта ўсимликда 6-8 саватча бўлади. Гули зарғалдоқ–қизил, сўлиганда қизаради. 1000 пистача вазни 34-50 г. Ўсув даври 95-120 кун, пўчоғини чиқиши 41 %, таркибида 32 % мой бор. Уруғ ва кўк масса ҳосили юқори. Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент ва бошқа вилоятларда лалмикорликда экиш учун давлат реестридан ўтказилган. Толали ўсимликлар тўқишга яроқли тола беради. Бу тола хар хил газмол, мато тайёрлаш учун ишлатилади. Бу ўсимликлар ботаник жихатдан хар хил оила, авлод ва турларга мансуб бўлиб, улар қуйидаги уч гурухга бўлинади.Толали ўсимликлардан энг кўп экиладиганлари ғўза, толали зиғир, каноп Хисобланади. Ўзбекистонда ғўзадан ташқари дағал тола олиш учун каноп экилади. Халқ хўжалигида ўсимлик толасини Ахамияти жуда катта. Ўсимлик толасидан текстил саноатида унинг майин ва дағаллигига қараб Хар хил газмоллар ишлаб чиқилади. Энг кўп ишлатиладиган пахта толаси Хисобланиб, ундан майн газмоллар тайёрланади. Поясида тола Хосил қиладиган ўсимликларни толаси пахта толасига нисбатан дағал бўлганлиги сабабли ундан уй жиХозларидан ишлатиладиганлар дағал газмоллар қоп, қанор, арқон ва бошқа маХсулотлар тайёрлаш учун ишлатилади.КАНОПАхамияти. Каноп поясида 17-18% тўқишга яроқли тола Хосил қилади. Канопнинг толаси рангсиз, тиниқ, лекин дағал бўлади. Бу тола қоп-қанор, арқон, брезент, уй жиХозлари учун газмоллар, ўраш учун иплар ва бошқа буюмлар тайёрлаш учун ишлатилади.Download 164 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling