Мойли экинлар ва толали экинлар
Download 164 Kb.
|
мойли экинлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ботаник таърифи.
- Уруғи (мағиз)
- Ҳароратга талаби.
Тарихи. Кунгабоқарнинг ватани – Шимолий Америка. У ерда кунгабоқарнинг ёввойи турлари кенг тарқалган. Испанлар уни 1510 йили Европага келтиришган. Дастлаб у манзарали экин сифатида етиштирилган.
Ўзбекистонда кунгабоқар уруғ учун анғизда экилмоқда (Сурханданё, Самарқанд). Лалмикорликда уруғ ҳосили 4-5, суғориладиган ерларда 25-27 ц/га ни ташкил қилади. Дунё деҳқончилигида кунгабоқар 19 млн гектарга яқин майдонга экилади. Кунгабоқар Россия, Украина, АҚШ, Аргентинада кўп экилади. Ботаник таърифи. Кунгабоқар Астралар (Asteraceae) оиласига киради. Helianthus annus L. тури иккита алохида турга - H. cultus wenze L. - маданий кунгабоқар ва H. Zuderalis wenze L. - ёввойи кунгабоқарга бўлинади. Маданий кунгабоқар иккита кенжа турга – ssl. sativus wenze L. маданий экма кунгабоқар ва ssl. ornamentalis wenze L. маданий манзарали кунгабоқарга бўлинади. Маданий экма кунгабоқар – бир йиллик ўтсимон ўсимлик, тупроққа 2-4 м чукурликка кириб борувчи, 100-150 см атрофга таралувчи ўқ илдиз тизимига эга. Поялари ёғочлашган, ичи ғовак пренхима билан тўла, бўйи 0,6-2,6 м, силос навларида 3-4 м, тик ўсади, шохланмайди. Усти қаттик туклар билан қопланган. Барглари йирик, бандли, узунлиги 20-40 см овалсимон, юраксимон, учи ўткирлашган, тук билан қалин қопланган. Баргларнинг чети тишли. Пастки 3-5 жуфт барглари пояда қарама - қарши жойлашган, қолганлари навбатлашган. Битта ўсимликда барглар сони 14 тадан 50 тагача етади. Эртапишар навлари камроқ, кечпишарлари кўп барг ҳосил қилади. Тўпгули - саватча қовариқ ёки ботиқ, текис дисксимон, мойли навларда диаметри 15-25 см, чақиладиган навларда 45 см. Бир неча баргчадан иборат ўрама билан ўралган. Гул ўрнининг четида пуштсиз, тилсимон саватча ичида найчасимон мева ҳосил қилувчи гуллар жойлашган. Битта саватчада 600-1200 та гул бўлади. Меваси - пистача, сиқилган тухумсимон шаклда, тўртта қирраси бор. У уруғ - юпқа уруғ пўсти билан қопланган мағиз ва мағизга ёпишмай турадиган терисимон пишиқ мева пўстидан иборат. Пўчоғи оқ, кулранг, қора йўл-йўл ёки йўлсиз бўлади. 1000 писта вазни 40-175 г. Пўчоғи писта вазнининг 22-46 % ташкил қилади. Уруғи (мағиз) - муртак, юпқа уруғ пўстидан, муртак эса илдизча, куртакча ва иккита уруғпалладан иборат. Биологик хусусиятлари. Кунгабоқар юқори экологик пластикликка эга. У Шимолий Американинг чўл минтақасида ҳаво намлиги паст аммо ҳарорат юқори бўлган континентал иқлим шароитида шаклланган. Шунинг учун Ўзбекистонда кунгабоқарни ўсиши учун қулай шароит бор. Ҳароратга талаби. Кунгабоқар уруғлари 4-5 0С ҳароратда кўкариб бошлайди, аммо майсаларни қийғос униб чиқиши учун 10-12 0С ҳарорат зарур. Ҳароратнинг кўтарилиши майсаларнинг униб чиқишини тезлаштиради. Ҳарорат 8-10 0С уруғларни экишдан униб чиқишгача бўлган давр 15-20 кун, 20 0С бўлганда - 6-8 кунни ташкил қилади. Экишдан униб чиқишгача даврда 140-160 °С фаол ҳарорат йиғиндиси талаб қилинади. Майсалари қисқа муддатли – 8 0С совуққа бардош беради. Шунинг учун кунгабоқар уруғлари эрта муддатларда экиш тавсия этилади. Майсалар ҳосил бўлгандан кейин ўсимликнинг ҳароратга талаби ортиб боради. Гуллаш ва ундан кейинги даврда ўсимликнинг ривожланиши учун қулай ҳарорат 25-27 0С. Гуллаш фазасида 1-2 °С совуқдан гуллар сезиларли зарарланади ва кейинчалик тўла нобуд бўлади. Download 164 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling