Мойли экинлар ва толали экинлар
Download 164 Kb.
|
мойли экинлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тупроққа талаби.
- Ёруғликка талаби.
- Озиқа моддаларга талаби.
- Уруғда оқсил ва мойни тўпланиши.
- Ривожланиш фазалари.
Намликка талаби - юқори. Биомасса ва уруғ ҳосилининг шаклланиши учун ўстириш минтақасига боғлиқ ҳолда, кунгабоқар 1 га майдонда 2000-5000 м3 ва ундан ортиқ сув сарфлайди. Транспирация коэффициети 400 дан 700 гача ўзгаради. Битта ўсимлик ўсув даврида 200 кг ортиқ сув талаб қилади.
Кунгабоқар энг кўп сувни саватчаларни ҳосил бўлиши - гуллаш даврида (60 %), майсалаш саватчаларни ҳосил бўлишида 23 %, гуллаш пишишда 17 % сарфлайди. Гуллашгача ва ўсув даврини охирида тупроқда намлик ЧДНС 70 % гуллаш даврида 80 % ушланса кунгабоқар энг юқори ҳосил шаллантиради (Кружилин). Гуллашни бошланишида намликни етишмаслиги кўп гулларни очилмасдан қолишига сабаб бўлади. Тупроққа талаби. Ўзбекистонда кунгабоқар унумдор бўз, ўтлоқ, ўтлоқ-бўз тупроқларда яхши ўсади. Кунгабоқар оғир лой, қумлоқ, кислотали, кучли шўрланган тупроқларда яхши ўсмайди. Тупроқ реакцияси – 6-6,8 бўлганда яхши ривожланади. Ёруғликка талаби. Кунгабоқар ёруғсевар, қисқа кун ўсимлиги. Шимолий минтақаларда ўсиш даври узаяди. Булутли об-ҳавода, сояланганда ривожланиш секинлашади, ҳосил камаяди, 11-12 кунга тезлашади. Озиқа моддаларга талаби. Кунгабоқар озиқа моддаларга талабчан. У айниқса калийни кўп ўзлаштиради. 1 ц уруг ва шунга мувофиқ ўсув органларини ҳосил қилиш учун тупроқдан 6 кг азот, 2 кг фосфор, 10 кг калий ўзлаштиради. Уларнинг нисбати 3 : 1 : 5. Энг кўп азотни ўсимлик саватчаларни ҳосил бўлишидан гуллашгача, фосфорни униб чиқишдан гуллашгача ўзлаштирилади. Калийни саватчаларни ҳосил бўлишидан етилишигача ўзлаштиради. Фосфорга энг талабчан даври дастлабки ривожланиш фазалари. Фосфор етишмаганда баргларда углевод ва аминокислоталар миқдори камаяди, уруғда мой тўпланиши пасаяди, ўсимлик ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Уруғда оқсил ва мойни тўпланиши. Кучайтирилган азотли озиқланиш уруғда мой миқдорини камайтиради, аммо фосфор билан биргаликда қўлланилганда ижобий натижа беради. Калийни мой тўпланишдаги вазифаси кам ўрганилган. Тупроқда намликнинг ортиши билан уруғдаги мой миқдори ошади, йод ва кислота сони маълум миқдоргача камаяди. Ривожланиш фазалари. Кунгабоқар ўсув даврида униб чиқиш, баргларни ҳосил бўлиши (униб чиқишдан 4-5 жуфт хақиқий баргларни ҳосил бўлишигача), дефференциялаш (4-5 жуфт барг ҳосил бўлишидан 9-10 жуфтгача), гуллаш (бошланиши-охири), уруғларни шаклланиши ва тўлиши, пишиш фазаларини ўтайди. Саватча эртапишар навларда 2-3 жуфт, кечпишар навларда 3-5 жуфт барглар ҳосил бўлиши билан шаклланиб бошлайди. Гуллаш тугагандан кейин 8-10 кун ўтгач саватча максимал катталикка эга бўлади, уни ўсиши эса сарғайганча давом этади. Саватчаларни пишиши навга, ўсиш шароитига қараб униб чиқишдан 70-130 кун ўтгач кузатилади. Навлар: Ўсув даври тезпишар навлар 8О-100, эртапишарларда 100-120, ўртапишарларда 120-140 кун. Тезпишар навлар: Армавирец, Енисей, Надежный, Салют, Трудовик. Эртапишар навлар: Восход, Заря, Зенит, гибрид Почин Вниитк 8931. Ўртапишар навлар: Передовик улучшенный, Первенец, Прогресс, Смена, Маяк улучшенный (яхшилангани) Ўзбекистонда силос ва яшил массаси учун экилади. Кунжут - Ўзбекистонда қадимдан экиладиган асосий мойли экинлардан бири. У уруғи таркибидаги мой миқдори бўйича мойли экинлар орасида биринчи ўринни эгаллайди. Совуқ пресслаш (жувозда) йўли билан олинган кунжут хуштаъмлиги бўйича зайтун мойига тенглашади. Кунжут уруғидан кондитер саноатида, медицинада шунингдек консервалар тайёрлашда фойдалинилади. Конфетлар, шарқ ширинликлари, турли ҳолвалар, нон махсулотлари тайёрлашда ишлатилади. Иссиқ пресслаш йўли билан олинган ўсимлик мойи техник мақсадларда ишлатилади, шунингдек, уни куйдириб қурумидан аьло сифатли туш тайёрланади. Кунжут уруғида 48-65 % мой, 16-19 % оқсил, 15,7-17,5 % эрийдиган углеводлар сақланади. Совук пресслашда олинган кунжараси таркибида. 40 % оқсил, 8 % ёғ сақланади ва у кондитерликда ишлатиладиган ун, ҳолва тайёрлашда, шунингдек, чорва моллари учун концентрланган озиқа сифатида фойдаланилади. Иссиқ пресслашда ҳосил бўлган 100 кг кунжарасида 1З2 о.б. сақланади. Кунжутннинг ватани Африка. Ўзбекистонга кунжут Панжоб (Покистон) орқали кириб келган. Марказий Осиё мамлакатларида кенг тарқалган. Жаҳон деҳқончидигида кунжут 7 млн гектар майдонга экилади. У Ҳиндистон, Покистон, Хитой, Бирма, Мексика, Африкада кўп экилади. Ўзбекистонда кунжут суғориладиган ва лалмикорликда етиштирилади. Суғориладиган ерларда ҳосилдорлиги 2-2,5 т/га, лалмикорликда 1-1,5 т/га. Download 164 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling