3-mavzu: XX asr oxiri – XXI asr boshlarida Pokiston va Bangladesh Reja


Download 6.33 Mb.
bet1/9
Sana20.10.2023
Hajmi6.33 Mb.
#1711514
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Покистон, Бангладеш (3-мавзу)


3-mavzu: XX asr oxiri – XXI asr boshlarida
Pokiston va Bangladesh
Reja:
1. Geografik oʻrni, hududiy boʻlinishi va aholisi.
2. Davlat tuzumi va huquq tizimi.
3. Ichki va tashqi siyosati. Iqtisodiyoti.
4. Oʻzbekiston – Pokiston – Bangladesh munosabatlari.
5. Harbiy kuch. Terrorizm.
Покистон — «Тоза, ер, поклар юрти», тўлиқ номи Покистон Ислом Республикаси — Жанубий Осиёдаги давлат, 1947 йилда Британия Ҳиндистони ҳудудининг бўлиниши натижасида ташкил топган.
Жанубда Араб денгизи сувлари билан ювилади, жануби-ғарбда Эрон, шимоли-ғарб ва шимолда Афғонистон, шимоли-шарқда Хитой ва шарқда Ҳиндистон билан чегарадош. Қуруқлик чегаралари: Ҳиндистон — 2912 км, Афгʻонистон — 2430 км, Эрон — 909 км, Хитой — 523 км. Maydoni 803,9 ming km2.
Pokistonda bir qancha qadimiy madaniyatlar, jumladan, 8500 yillik neolit davriga oid Balujistondagi Mehrgarx manzilgohi, Bronza davridagi Hind vodiysi sivilizatsiyasi, Afro-Yevroosiyo sivilizatsiyalarining eng kattasi qadimgi Gandhara sivilizatsiyasi joylashgan.
Zamonaviy Pokiston davlatini o'z ichiga olgan mintaqa ko'plab imperiyalar va sulolalar қўл остида бўлган, jumladan Ahamoniylar; Makedonlar; Salavkiylar, Mauriya, Kushonlar, Guptalar; janubiy hududlarida Umaviylar xalifaligi, hindu shohiylar, G'aznaviylar, Dehli sultonligi, Mug‘ullar, Durroniylar, Ummon imperiyasi, Sikx imperiyasi, Britaniya Sharqiy Hindiston kompaniyasi hukmronlik qiladi va yaqin tarixda Britaniya qirolligi 1858 yildan 1947 yilgacha.
Мамлакат номини 1933-йилда мустақиллик фаоли Раҳмат Али ўзининг “Ҳозир ёки ҳеч қачон” рисоласида чоп этган ва мамлакат номи унда Британия Ҳиндистонининг беш шимолий минтақаси номларидан келиб чиққан:
Панжоб,
Афғонистон,
Кашмир,
Синд ва Балужистон.
Кейинчалик осон талаффуз қилиш учун "и" ҳарфи киритилган.
Покистон 2020 йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, 218 066 558 аҳолига эга бўлган дунёдаги 5- энг кўп аҳоли ва Индонезиядан кейин иккинчи мусулмонлар яшайдиган давлат (мос равишда 276 ва 205 миллион мусулмон). Мамлакат БМТ, Миллатлар Ҳамдўстлиги, Жаҳон савдо ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва «77-гуруҳ»нинг ривожланаётган мамлакатлари аʼзоси.
Аҳолиси
Покистон аҳоли сони бўйича дунёнинг энг йирик давлатларидан бири (207.774.520 аҳоли, дунёда 6-ўрин – 2017 йилги аҳоли рўйхати).
2022-йил ҳолатига кўра 242 923 845 киши.
Аҳолининг асосий қисми Ҳинд водийсида яшайди. Покистоннинг энг йирик шаҳарлари мамлакатнинг шарқий қисмида жойлашган (Карачи, Лаҳор, Файсалобод, Ҳайдаробод, Равалпинди, Пешовар, Мўлтон ва бошқалар). Мамлакатнинг шаҳар аҳолиси 36,38% (2017 йилда).
Этник таркиби: панжоблар - 44,7%,
пуштунлар - 15,4%,
синдлар - 14,1%,
сераики - 8,4%,
муҳожирлар - 7,6%,
балучийлар - 3,6% ва бошқалар (6, 3%).
Покистоннинг шимолий қисмида тоғли халқлар — кхў ва кўҳистонийлар истиқомат қилади.
Аҳолининг 57% 12 та йирик шаҳарда яшайди.
Покистон Конститутсиясининг 251-моддасига мувофиқ, республиканинг миллий тили урду тилидир, шунингдек, у Лашкари номи билан ҳам танилган. Шу билан бирга, агар уни миллий тил билан алмаштириш тўғрисида буйруқ бўлмаса, расмий ишларда инглиз тилидан фойдаланишга рухсат берилади. Покистон провинсияларида панжоб, синдҳи, балучи ва пушту каби тилларда ҳам сўзлашади.


Download 6.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling