3-mavzu: XX asr oxiri – XXI asr boshlarida Pokiston va Bangladesh Reja
Ўзбекистон — Покистон муносабатлари
Download 6.33 Mb.
|
Покистон, Бангладеш (3-мавзу)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон Покистонга
- Парвез Мушарраф
Ўзбекистон — Покистон муносабатлари — ЎзР билан Покистон ўртасида 2003 йилгача савдо-иқтисодий ҳамкорлик сохасида 23та давлатлараро, ҳукуматлараро, идоралараро шартнома ва битимлар имзоланган. Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан Покистон Миллий банки ўртасида ваколат ҳисоб рақамлари ҳақида, сув хўжалиги, энергетика, ирригация сохдларидаги ҳамкорликка оид ҳужжатлар шу жумлага киради.
1995 йил майда Покистон Бош вазирининг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида Тошкентда Покистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда Покистонинг 100 дан ортиқ фирмаси иштирок этди. 2000 йилда иккала мамлакат ўртасидаги товар айланмаси 8,5 млн. АҚШ долларига етди. Ўзбекистон Покистонга тери, пилла чиқиндиси, шойи газлама, шиша, хрустал, енгил саноат учун машина ва асбоб-ускуналар, айрим озиқ-овқат маҳсулотлари экспорт қилади. Покистондан эса тайёр кийим, поябзал, чарм маҳсулотлари, тамаки, какао, шакар олади. Ўзбекистон — Покистон дўстлик жамияти (1991 йилдан) иккала мамлакат ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришда салмокли ўрин эгаллайди. Ишбилармонлар, аёллар ва шоир-ёзувчиларнинг делегациялари айирбошланди. Маданият соҳасида ҳамкорлик давом этмоқда: Э.Воҳидовнинг "Олтин девор" асари урду тилига таржима қилиниб (таржимон А.Иброҳимов), Лоҳурда саҳналаштирилди (1996), Н.Аминовнинг "Бир аср ҳикояти" Покистонда урду тилида чоп қилинди (1996), А.Иброҳимовнинг "Урдуча-ўзбекча муштарак сўзлар луғати" (1998), Т.Холмирзаевнинг "Урдуча-ўзбекча луғати" (2003) ва ҳ.к. адабий ҳамкорлик натижасидир. 2001-йил 25-январда икки давлат ҳукуматлари экстрадиция тўғрисидаги битимни имзоладилар. 2005-йил 6-март куни Тошкентда Парвез Мушарраф ва Президент Ислом Каримовнинг музокаралари бўлиб ўтган, икки давлат муносабатларидаги асосий муаммо Покистоннинг исёнчи Вазиристон вилоятидаги ўзбек жангариларидир. Ўзбекистон томонидан қидирилаётган радикал ўзбек жангариси Тоҳир Йўлдош Вазиристонда яширинган. Парвез Мушарраф: “Биз Покистондаги қабила ҳудудида ўзбек террорчилари борлигини биламиз ва мен Президент Каримовга Покистон Ўзбекистондан келган ҳеч бир террорчининг миллий манфаатларимизга зид ҳаракат қилишига йўл қўймаслигига ишонтирган эдим”, деди. Ислом Каримов “Мушарраф ҳукумати жангариларга қарши урушда чинакам жасорат кўрсатмоқда”, деб таъкидлади. 2005 йилда музокараларда давлат раҳбарлари савдо-сотиқни муҳокама қилишган. Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши билан Покистон ва Ўзбекистон бутун мамлакат бўйлаб савдо йўллари қуришни режалаштирмоқда, бу Покистонга Марказий Осиё бозорларига, Ўзбекистонга эса Ҳинд океанидаги портларга чиқиш имкониятини беради. Учрашувда икки давлат раҳбарлари бир қатор икки томонлама савдо шартномаларини имзоладилар. 2010-йилда Ўзбекистон Покистонга 10 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулот етказиб берган бўлса, 2011 йилда бу давлатга Ўзбекистон экспорти 14 миллион АҚШ долларини ташкил қилди. 2016-йил декабр ойида Покистон Бош вазири Навоз Шариф Ўзбекистонга Хитой-Покистон иқтисодий коридорига қўшилиш учун расмий таклиф юборди. 2016 йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 36 миллион АҚШ долларини ташкил қилди. 2017-йил май ойида икки давлат ҳукуматлари расмий дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигини нишонлади. 2018-йил феврал ойида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Хафизович Комилов покистонлик ҳамкасби Хаважа Муҳаммад Асиф билан учрашувда унинг мамлакати Покистон қуролли кучларининг профессионаллиги ва терроризмга қарши урушдаги фидойилигига қойил қолишини маълум қилган эди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2022-йил 3-март куни Покистонга давлат ташрифи билан борди. Мазкур ташриф Покистон бош вазири Имрон Хоннинг таклифига биноан амалга оширилди. Ушбу ташрифда кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, савдо, инвестиция, саноат кооперацияси, транспорт, логистика, инфратузилма ва туризма соҳаларида амалий шерикликни ривожлантириш чоралари муҳокама қилинди. Учрашувда, шунингдек, халқаро ва минтақавий маслалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Музокаралар натижаси бўйича қўшма декларация ва қатор ҳужжатлар қабул қилинди. Покистон билан деярли 800 миллион долларлик шартномалар имзоланди. Download 6.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling