3-mavzu: XX asr oxiri – XXI asr boshlarida Pokiston va Bangladesh Reja


Download 6.33 Mb.
bet2/9
Sana20.10.2023
Hajmi6.33 Mb.
#1711514
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Покистон, Бангладеш (3-мавзу)

Номер

Язык

1998 перепись[35]

1986 перепись

1965 перепись

1953 перепись

1

Панджаби

44,15 %

--

--

--

2

Пушту

15,42 %

14,15 %

12,47 %

10,16 %

3

Синдхи

14,1 %

9,54 %

--

--

4

Сирайки

10,53 %

9,54 %

--

--

5

Урду

7,57 %

--

--

--

6

Белуджский

3,57 %

3,02 %

2,49 %

3,04 %

7

Прочие языки

4,66 %

--

--

--

Жадвалда Покистон этник гуруҳлари орасида она тили бўйича жами аҳолининг фоизи кўрсатилган:
Дини
Покистон мусулмон аҳолиси бўйича дунёда иккинчи (Индонезиядан кейин) ўринда туради. Аҳолининг 96%и мусулмон, шундан 91%и суннийлар ва 5%и шиалардир.
Аҳолининг конфессиявий таркиби:
Мусулмонлар – 173 000 000 (96%);
Ҳиндулар – 3 200 000 (1,85%);
Христианлар – 2 800 000 (1,6%);
Аҳмадия – 291 000 (0,22%);
Сикҳлар — 20 000 (0,01%);
Шунингдек, парсислар, буддистлар, яҳудийлар, бахоийлар, анимистлар ва бошқалар ҳам мавжуд.
Покистон Аҳмадийлар – расман мусулмон бўлмаган, озчилик деб тан олинган ягона давлатдир, чунки кўпчилик ислом илоҳиётчиларининг фикрига кўра, улар Муҳаммад пайғамбарни охирги пайғамбар деб ҳисобламайдилар.
Покистондаги Аҳмадия Мусулмон Жамоаси 1974 йилги аҳолини рўйхатга олишдан бери аҳолини рўйхатга олишни бойкот қилганлиги сабабли, Аҳмадийларга оид аҳолини рўйхатга олиш маълумотлари нотўғри деб ҳисобланади ва Покистондаги Аҳмадийларнинг умумий сони, турли ҳисоб-китобларга кўра, 2 миллиондан 5 миллион кишигача.
ХЎЖАЛИГИ.
Покистон — саноати ривожланаётган аграр мамлакат. 1947—1991-йилларда мамлакат иқтисодиёти таркибида чуқур оʻзгаришлар содир боʻлди — ишлаб чиқариш замонавий шакл ва услубларга оʻтди, ялпи ички маҳсулот 5 баравар ошди. Иқтисодиётдаги бу натижаларга асосан давлатнинг иқтисодий сиёсати — хусусий ишбилармонликни бошқариш ва рагʻбатлантириш ҳамда давлат секторининг фаолияти туфайли эришилди. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хоʻжалигининг улуши — 22,3%, саноатнинг улуши — 16%.
Қишлоқ хоʻжалигида иқтисодий фаол ахрлининг 60% банд. Мамлакат ҳудудининг 1/4 қисми қишлоқ хоʻжалиги учун яроҚли, шундан 3/4 қисми сугʻорилади, айрим жойларда йилига 2—3-марта ҳосил олинади.
50—70-йиллардаги аграр ислоҳотларга қарамай, анʼанавий аграр муносабатлар — заминдор ер эгалиги ва ердан фойдаланишнинг майда деҳқон (коранда) шакли сақланиб қолган. ДеҳқОнчиликдаги асосий экинлар: бугʻдой, шоли, арпа, маккажоʻхори, техника экинларидан мойли экинлар, пахта, шакаркамиш ва бошқа Богʻдорчиликда манго, банан, олма, цитрус мевалар, оʻрик, узум, анор, анжир, писта етиштирилади. Шунингдек, картошка, пиёз, саримсоқ, қалампир, помидор, карам, қовоқ, тарвуз ва бошқа экилади.
Чорвачилик ялпи ички маҳсулотнинг 8,3% ни таʼминлайди. Покистонда қорамол коʻпроқ. Буйвол, эчки, қоʻй, туя, от ҳам боқилади. Соʻнгги йилларда шаҳарлар атрофида гоʻшт ва сут чорвачилиги, паррандачилик ривожланди. Балиқовлашдан келадиган фойда экспорт тушумининг тахминан 3% ни ташкил этади.
САНОАТИ.
Покистонга мустамлакачилик давридан бир неча кичик тоʻқимачилик фабрикаси, қанд заводи, темир йўл ва механика устахонаси мерос боʻлиб қолган. 50-йилларда саноатлаштириш сиёсатининг асосий мазмуни енгил саноатни, аввало тоʻқимачилик саноатини ривожлантиришдан иборат боʻлди. 1952-йилда Саноатни ривожлантириш давлат корпорацияси фаолият бошлади.
1955-йилда Суйи (Балужистон)да йирик табиий газ конини оʻзлаштиришга киришилди. Кон саноати жадал сурʼатлар билан, баʼзи йилларда 20% гача оʻсди.
Мамлакат жануби (Синд провинцияси)да нефть конларининг очилиши ва ишга туширилиши натижасида нефть қазиш ҳажми 4 баравар ошди. Ҳозирги нефть ишлаб чиқариш (йилига тахминан 2,5 млн. тонна) мамлакат эҳтиёжининг 25—30% ни қоплайди.
50—80-йилларда завод ва фабрикаларнинг умумий сони 1,4 мингдан 5 мингга, уларда ишловчилар сони эса — 200 мингдан 500 мингга етди. Қайта ишлаш саноати, айниқса, тез ривожланди. Саноат марказлари ҳисобланган Карочи ва Лоҳур ёнига Файсалобод, Ҳайдаробод, Моʻлтон, Равалпинди шаҳарлари қоʻшилди. Ваҳ, Таксила, Даудхейл, Наушехра каби янги саноат марказлари вужудга келди.
Саноатнинг асосини металлугия ва машинасозлик ташкил этади. Кимё саноати тахминан 300 корхонадан иборат. Кимё-фарматсевтика саноати (100 дан ортиқ корхона) алоҳида соҳага айланди.
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаси тез сурʼатлар билан ривожланди.
Озиқ-овқат саноати йирик соҳа ҳисобланади.
Тиббиёт асбоб-ускуналари, спорт анжомлари саноати ривожланган.
Полиграфия саноати, асосан, оʻрта ва кичик босмахоналардан иборат.
Чармпоябзал саноати корхоналари барпо этилган. Косибчилик ва ҳунармандчилик (мато, чарм, металл, ёгʻоч, ақикдан буюмлар тайёрлаш) ривожланган.
Гидростя, иссиқлик ва атом электр ст.яларида йилига оʻртача 30 млрд. кВтсоат электр энергия ҳосил қилинади.
Транспортида автомобиль транспорти асосий оʻринни эгаллайди.
Мамлакат ичкарисида ташиладиган юкнинг 3/4 қисми автомобиль транспортида, 1/4 қисми темир йўлда ва 0,1% — ҳаво транспортида ташилади. Транспорт йўи узунлиги — 9 минг км, автомобиль йўллари — 140 минг км. Ташқи савдо юклари, асосан, денгиз ва ҳаво транспортида, қисман автомобиль транспортида ташилади. Денгиз савдо флотининг тоннажи 514 минг т дедвейт. Денгиз портлари: Карочи ва Косим.

Download 6.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling