Мойли экинлар ва толали экинлар
Каноп уруғи таркибида 18-20% мой бўлади, мойи лак-бўёқ саноатида, совун тайёрлашда ишлатилади
Download 164 Kb.
|
мойли экинлар
Каноп уруғи таркибида 18-20% мой бўлади, мойи лак-бўёқ саноатида, совун тайёрлашда ишлатилади.Каноп ўртача бир гектар ердан 100-120 ц поя ва 4-5 ц. уруғ беради. Лекин,юқори агротехникани қўллаш натижасида, канопдан 150-180 ц кўк поя, 8-9 ц. уруғ олиш мумкин.Етиштириш технологияси. Ўтмишдош.Каноп алмашлаб экишда кузги буғдой, дон - дуккакли экинлардан ва бедадан кейин экилади. Уни ғўзадан кейин Хам экиш мумкин, чунки қатор оралари ишланадиган ўсимликлардан кейин экилганда, тупроқда бегона ўт кам бўлади. Каноп бошланғич ўсиш даврида секин ўсганлиги учун бегона ўтлардан тоза тупроқларни ХоХлайди.Ерни экишга тайёрлаш. Каноп экиш учун ер кузда чуқур 28-30 см шудгор қилинади. Эрта баХорда тупроқда намни сақлаб қолиш ва бегонаўтларни йўқотиш мақсадида кузги шудгорни кўндалангига қараб борона қилинади.Шудгор зичлашиб кетган ёки бегона ўтлар кўп бўлган майдонларда экишдан олдин культивация ёки дискали культиваторлар ёрдамида ишланади. Сўнгра борона ва мола босилади.Экиш. Каноп ўсимлиги кечки экин уруғлари майда бўлганлиги учун экишгача шудгор яхши ишланиши керак. Шундагина уруғ текис кўмилади ва майсалар яхши униб чиқади.Ўғитлаш. Каноп озиқ моддаларга талабчан ўсимлик. Гектаридан 110 ц.дан поя Хосили олинганда у амал давомида тупроқдан 120-150 кг азот, 60-80 кг фосфор, 120-160 кг калий олади. Шунинг учун каноп экилганида майда ўғитлар билан бир қаторда органик ўғит гектарига 10-15 т. Хисобида кузги шудгор ўтказиш даврида бериш керак. Умуман ўртача каноп экинига 90-150 кг азот, 90-150 кг. фосфор, 50-70 кг калий ўғитлари бериш керак.Минерал ўғитларни асосий қисми яъни 50-60% фософрли ва 50% калийли ўғитлар органик ўғитлар билан бирга кузги шудгорда берилади.Биринчи озиқлантириш майсалар пайдо бўлгандан сўнг 25-30 кун ўтгач, иккинчи озиқлантириш эса биринчидан 20-25 кун ўтгач ўтказилади. Ўғит эгатлар ўртасида 5-8 см чуқурликда кўмилади.Уруғни экишга тайёрлаш. Экиш учун сараланган зарпечак уруғларидан тозаланган I, II, ва III класс уруғлар ишлатилиши керак. Уруғни униб чиқиш даражасини ошириш мақсадида экишдан олдин 5-8 кун офтобда қиздириш керак.Download 164 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling