Мойли экинлар ва толали экинлар
Download 164 Kb.
|
мойли экинлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ботаник таърифи.
- Барглари
Серахский - 470, ўртапишар, ўсимлик бўйи 60-100 см.
Кубанец - 55. Бўйи 100-110 см. Эртапишар. Арахис ёки ерёнғоқ – Марказий Осиё мамлакатлари, шу жумладан Ўзбекистонда кенг тарқалган қимматли мойли экин. Унинг мойи консерва, маргарин, совун саноатида, медицинада ишлатилади. Кунжарасида 45 % оқсил, 8 % ёғ сақланади. Уруғларидан турли шарқ ширинликлари, шоколадлар, ҳолвалар, консервалар, тортлар ва бошқа кондитер махсулотлари тайёрланади. Дуккаклари қовурилиб бовосита истеъмол қилинади. Уруғида 60 % ёғ, 35 % оқсил сақланади. Шунингдек, уруғида витаминлардан А, Е, К, Д сақланади. Поя ва барглари қимматли озиқа. Дуккагининг пўчоғидан изоляция материаллари тайёрлашда, ёнилғи (ўтин) сифатида фойдаланилади. Ўзбекистонда арахис деҳқон хўжаликлари, томорқаларда кўп экилади. Дунё бўйича 22 млн гектар майдонни эгаллайди. Энг кўп Ҳиндистон, Хитой, Индонезияда экилади. У Американинг тропик ҳам субтропик мамлакатларида, Африкада кенг тарқалган. Ер ёнғоқнинг ватани Жанубий Америка, у ердан Филлипинга, кейин Японияга ва Хитойга тарқалган. Европага Хитойдан келтирилган шунинг учун уни Хитой ёнғоғи деб ҳам аташган. Ўзбекистонда асосан суғориладиган ерларда экилади, ҳосилдорлиги 30-40 ц/га, Андижон нав синаш участкасида ҳосилдорлиги 61 ц/га етган. Ботаник таърифи. Ерёнғоқ дуккакдошлар (Fobaceae) туркумига киради. Бу туркумга 30 тур киритилади. Улар орасида маданий ва ёввойи турлар бор. Энг кўп экиладиган тур Azachis hypogaea L. vulgazis L. маданий ерёнғоқ. Ерёнғоқ бир йиллик ўтсимон ўсимлик. Илдиз тизими ўқ илдиз ва ён илдизлардан иборат, тупроқда 190 см чуқурликка кириб боради. Илдизларида кўп туганаклар ҳосил бўлади. Пояси тик ўсади, бўйи 80 см етади. Битта поядан 4 тадан 20 тагача ён шох ҳосил бўлади. Шохлари асосида юмалоқ, учида тўрт қиррали, тукланган. Икки хил шакли: туп ва ётиб ўсувчи шакллари бор. Туп шаклида ўсадиган ўсимликларнинг бўйи ўртача 30-40 см тик ўсади, ер бағирлаб ўсадиганлариники 20-25 см, туп диаметри 1 м етиши мумкин. Барглари жуфт патсимон, мураккаб, овал ёки тескари тухумсимон шаклда, яшил ёки тўқ яшил япроқлардан иборат. Барг банди ва япроғи тукли. Гули битта ёки икки-учтадан бўлиб барг кўлтиғида жойлашган. Ранги сариқ, тўқ сариқ. Гули ўзидан чангланади. Ёрёнғоқнинг ер усти поясидаги гуллардан бошқа, поясининг ер ости қисмида майда клейстогам гуллари бор. Бу гуллар рангсиз, очилмайди. Гул уруғлангандан кейин, кўп ўтмай, учи ўткирлашган, найча шаклидаги гинофор ўса бошлайди. Учида уруғланган тугунча бўлган гинофор ўсиб 8-9 см гача чуқурга киради. Тугунча горизонтал ҳолатда ўса бошлайди, оқаради, дуккакка айланади. Тупроққа тегмай қолган гинофор қурийди, мева ҳосил қилмайди. Меваси - пилласимон ёки цилиндрсимон дуккак, бир неча жойи бугилган узунлиги 2-6 см. Ранги сомонсимон, юзаси турсимон. Пўчоғи дуккак вазнининг 25-40 % ташкил қилади. Туп шаклидаги ўсимликда дуккакги илдиз атрофида гуж бўлиб жойлашади, ер бағирлаб ўсадиган шаклида тарқалиб жойлашади. Дуккакларни 1000 донасининг вазни 500-1900 г. Дуккаклар чатнамайди. Уруғи юмалоқ, овал, чўзинчоқ, бўйи 1-2 см, оч пушти, оч қизил, кул ранг, 1000 донасининг вазни 200-1200 г. Ўртача 400-500 г. Биологияси. Ерёнғоқ – иссиқсевар ўсимлик. Уруғлари 12 0С ҳароратда кўкариб бошлайди. Майсалари –1 0С совуқда, вояга етгани 2 0С нобуд бўлади. Ўсимликнинг ривожланиши учун энг мақбул ҳарорат 25-28 0С. Ҳарорат 12 0С пасайса мевалар ҳосил бўлмайди. Янги ковланган дуккакларининг уруғги –З 0С унувчанлигини йўқотади. Ерёнғоқ намсевар, иссиқсевар қисқа кун ўсимлиги. Намга энг талабчан даври гуллашни бошланишидан мевалар ҳосил бўлишининг охиригача. Бу даврда намликни етишмаслиги гуллаш ва мева ҳосил бўлишини тўхташига олиб келади, ҳосил кескин пасаяди. Экишдан гуллашгача ерёнғоқни намга талабчанлиги паст, қурғоқчиликка ҳам чидай олади. Дуккакларни пишиши билан сувга бўлган талаби камаяди. Ўсув даври охирида ортиқча намлик ўсув даврини узайтиради, пишишни кечиктиради. Ўзбекистонда ерёнғоқ унумдор, ғовак, яхши ишлов берилган, бегона ўтлар босмайдиган ерларга жойлаштиради. Оғир, шўрхок ва ботқоқ тупроқлар ерёнғоқ учун яроқсиз. Механик таркиби енгил тупроқларда яхши ўсади, юқори ҳосил тўплайди. Ўсиш даври навлар, агротехникага боғлиқ ҳолда 120-160 кун. Download 164 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling