Ёшлар Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси


Download 13.58 Kb.
Sana01.03.2023
Hajmi13.58 Kb.
#1241902
Bog'liq
газетага


Китоб бу — барча эзгуликлар калити!

Муҳтарам Президентимизнинг “Ёшлар — Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси” — деган сўзлари менинг кучимизга куч, шижоатимга шижоат қўшади, десам муболаға бўлмайди. Давлатимиз раҳбари биз, ёшларга кенг имкониятлар яратиб берган бир даврда, муносиб жавоб қайтармоғимиз, билдирилган ишончни оқламоғимиз, бу жабҳада эса ёшлар маънавиятини юксалтиришга асосий эътиборни қаратмоғимиз лозим. Бунда нималарга эътибор беришимиз керак? Биринчи ўринда, одоб-аҳлоқ, намунали ҳулқ-атвор. Агар фарзандларга оиладан тўғри тарбия бериб борилса, келажакда жамиятга навфи тегаддиган, юксак маънавиятли, жонажон Ўзбекистонимиз учун фидойи йигит-қизларимиз етишиб чиқади. Бундан ташқари ёшларни адабиёт, санъатга қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда, ташкил этилган турли ҳил тугараклар фаолият олиб борилишини рағбатлантириш ва албатта айрим сабаблар билан жиноят йўлига кирган ёшларни бу йўлдан қайтариш, уларнинг қалбига Ватан ҳисси нима эканлигини сингдириш, қизиқишларини ўрганиш, ишонч билдириш, яна бир бор имкон бериш жоиз деб ўйлайман.


Ёшлар маънавиятини юксалтиришда энг аввало китоб ўқиш маданиятини шакиллантиришимиз, бой маданий меросимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш лозим.
Агар менга “Ҳаётингизда китобнинг ўрни нечоғлик?”деган савол берса менинг жавобларим қўйидагича бўлар эдим:
Китоб бу — барча эзгуликлар калити!” Мен учун китоб мутолааси ҳаётимнинг бир қисмига айланган. Мени ёшлигимдан китоб мутолаа қилишга ота-онам қизиқтиришган. Ўзим ижодга яқин инсонлигим учунми, қанча кўп китоб ўқисам, шунча кўп маънавий озуқа оламан. Ҳар қандай жанрдаги бадиий асар инсон тафаккурини чархлайди. Китоб мутолаа қилиш мобайнида қалбингизда турли хил кечинмалар кечади: эзгулик, Ватанга муҳаббат, ёвузлик, разолатга қарши кураш каби туйғулар жўш уради. Энди ўзингиз айтингчи, китоб ўқиган, адабиётга ошно инсонлардан ёмонлик чиқадими...?
Дарҳақиқат, маънавият масаласи шу даражада кўрилиши лозим бўлган долзарб масала эди. Зеро, бугунги ёшлар маънавияти билан боғлиқ муаммоларнинг ечим топиши эртамиз эгаларининг порлоқ келажагини таъминлайди.


Собиров Сардор
Қашқадарё вилояти юридик техникуми ўқувчиси
Download 13.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling