Электроника ва радиотехника кафедраси мавзу 4 Аналог имс лар. Барқарор ток генератори (бтг)


Download 446.5 Kb.
bet1/4
Sana09.04.2023
Hajmi446.5 Kb.
#1344152
  1   2   3   4
Bog'liq
ylhzpw0AL4WT55hywrHj5fVRF1xqZ7Pi0oBXGL03

ЭЛЕКТРОНИКА ВА РАДИОТЕХНИКА КАФЕДРАСИ

  • Мавзу 4
  • Аналог ИМС лар. Барқарор ток генератори (БТГ)

Режа

  • Аналог ИМСлар.
  • АИМСларнинг таснифланиши.
  • Барқарор ток генератори (БТГ).
  • Содда БТГ схемасининг ишлаш принципи.

Аналог ИМС (АИМС)

  • Аналог ИМС (АИМС) лар узлуксиз сигналларни ўзгартириш ва қайта ишлаш учун мўлжалланган.

АИМС

  • Ахборотни аналог тасвирида тасаввур қилиш хақида сўз юритилганда, бирламчи ахборот аниқлигича (тўғри) электр кучланиш сигналларига айлантириб берилиши хақида гапириш керак. Электр кучланиш сигналларини аналог шаклида тасвирлаш- аналогли ишлов бериш (қайта ишлаш) дейилади.

АИМС

  • Аналог ИМС ларда сигналларни ўзгартириш (уларга ишлов бериш) ва уларни чиқиш кучланишини (токини) аста-секин (узлуксиз) ўзгартириш билан амалга оширилади. Чиқиш сигнали АИМС нинг хар қандай элементида кириш сигналининг узлуксиз функцияси ҳисобланади. Линей АИМС ларда (линей, чизиқли характеристикага эга бўлган) чиқиш сигнали кучайтириш (узатиш) коэффиценти билан берилган кириш сигналининг линей функциясидир.

АИМС схемаси

АИМС

  • Аналог ИС асосан кремний ва арсенид галлия элементларини қўллаган ҳолда тайёрланади ва кучайтириш, чеклаш, частотали фильтрлаш, таққослаш, сигналларни қайта қўшиш ва уларни узлуксиз функция қонуни бўйича ўзгартириш учун мўлжалланган.

АИМС

  • Одатда, агар схемада кўп сонли ҳар хил функционал элементлар бўлса, АИМСлар мунтазам бўлмаган тузилишга эга бўлади. Шу сабабли АИМС ларда рақамли ИМС ларга қараганда интеграция даражаси бир мунча кичик. АИМС лар кўпроқ гибрид ёки монолит технология бўйича тайёрланади.

АИМС

  • Операцион кучайтиргич: а). шартли белгиланиши., б) узатиш характеристикаси.
  • Инвесловчи ОК Инверсламайдиган ОК

АИМСларга қўйиладиган асосий талаблар

  • Кириш сигналининг минимал бузилиши.
  • Кичик шовқинлар сатҳи.
  • Ўтиш жараёнлари вақтининг камлиги.
  • Чиқиш сигналларининг барқарорлиги.

Download 446.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling