, 2022 йил № сонли ишончнома асосида фаолият юритувчи филиал бошқарувчисиАбдикапбаров Б., бир тарафдан ва кейинги ўринларда
Download 29.41 Kb.
|
1 2
Bog'liqПластик ашыуга шартнама АСАКА
- Bu sahifa navigatsiya:
- @Asaka_bank_bot
“ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР УЧУН “UZCARD” БТТ ВА “HUMO” МБТТ МИЛЛИЙ ВАЛЮТАДАГИ ПЛAСТИК КАРТАЛАРИ ҲАМДА КОБЕЙДЖИНГ КАРТАЛАРИНИ ФОЙДАЛАНИШГА БЕРИШ ВА УЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ТЎҒРИСИДА”№_____ - сонли ШАРТНОМА“___”___________2022й. "Асакабанк" АЖ Нукус филиали, кейинги ўринларда «Банк», 2022 йил _________ № _____ сонли ишончнома асосида фаолият юритувчи филиал бошқарувчисиАбдикапбаров Б., бир тарафдан ва кейинги ўринларда «Мижоз» деб номланувчи________________________________________________________________иккинчи тарафдан, ушбу Шартномани (кейинги ўринларда - Шартнома) қуйидагилар тўғрисида туздилар: Мазкур Шартномага ва Мижоз томонидан акцептланган Банкнинг “Жисмоний шахслар учун “UZCARD” БТТ ва “HUMO” МБТТ миллий валютадаги плaстик карталари ҳамда кобейжинг карталарини фойдаланишга бериш ва уларга хизмат кўрсатиш тўғрисида” оммавий офертасига (кейинги ўринларда Оферта) мувофиқ Банк Мижоз номига унинг онлайн-аризаси ва ушбу Шартномага илова қилинган Аризасига мувофиқ миллий валютада пластик карта ва кобейжинг пластик карта очади (кейинги ўринларда Карта) ва Мижозга Банк офисларида ёки Курьерлик хизмати орқали Мижозга шахсан етказиб бериш орқали тақдим этади. Мижозга Карта Банк томонидан Курьер хизмати орқали етказиб беришда Шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида Мижоз идентификация қилинади. Мувафаққиятли масофавий идентификация қилиш шарти билан оферта акцепт қилинган санадан бошлаб 3 (уч) иш куни ичида Банк Мижоз номига Карта ҳисобварағини очади, Картани чиқаради ва уни Мижозга тақдим қилади. Виртуал карта ҳисобварағи ва Виртуал карта Банк томонидан Мижоз номига реал вақт режимида очилади. Виртуал карта реквизитлари Мижозга мобил илова орқали тақдим этилади. Карта Банкнинг мулки ҳисобланади ва Карта эгасига вақтинчалик фойдаланиш учун Карта амал қилиш муддати даврига тақдим этилади. Картанинг амал қилиш муддати Картада кўрсатилади ва 5 (беш) йилдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Карта унда кўрсатилган йилнинг тегишли ойнинг охирига қадар амал қилади. Амал қилиш муддати якуни билан, шунингдек алмаштирилганда ёки Банкнинг талабига асосан Карта Банкка қайтарилиши шарт. Мижоз ўз иxтиёри билан Карта хисобварағидаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси ва ундан ташқарида савдо нуқталарида товарлар, ишлар ва xизматлар учун тўловлар амалга оширишда, интернет орқали тўловлар, банкоматлардан ва банк филиаллари худудида жойлашган кассалардан нақд пул олишда фойдаланиши мумкин. Мижоз Карта ҳисобварағини чекланмаган миқдорда пул маблағлари билан тўлдириши мумкин. Мижоз қуйидаги тўловларни ўз вақтида тўлаш ва қоплаш мажбуриятларни олади: А). Воситачилик хақлар ва Банк тарифида назарда тутилган бошқа турдаги комиссион хақлар; Б). Карта ёки Карта реквизитлари ёрдамида амалга оширилган транзакциялар суммасини; Ушбу Шартнома ва Оферта шартлари бузилган ҳолда амалга оширилган транзакция суммаси, Картадан ноқонуний фойдаланишни олдини олиш ва даъво билан боғлиқ суммалар, шунингдек Шартнома ва Оферта шартларини бузиш ҳамда ҳақиқий xаражатларга мувофиқ Мижоздан қарз ундирилади. Мижоз Картани, Карта маълумотларини, ШИР - кодни, CVC-2 ни ва Махфий кодни бошқа учинчи шахсларга тақдим (ошкор) этмаслик лозим, Картадаги пул маблағларини бутлигини ҳамда Карта шикастланиши, йуқолиши ёки ноқонуний ишлатилишини олдини олиш бўйича барча чораларни кўриш керак. Карта йуқотилганда, Карта реквизитлари ўғирланганда, ШИР-код ва/ёки Карта/Карта реквизитлари орқали Карта хисобварағидан ноқонуний амалиётларни тўхтатиш мақсадида Мижоз/Карта эгаси: А). Зудлик билан Банкнинг Контакт марказининг 24/7 куну тун ишлайдиган 11-52 қисқа рақамига мурожаат қилиши зарур. Б). Чет элдан туриб кўнғироқлар учун +998 71 200-55-22 рақамига соат 09-00 дан 18-00 гача банк иш кунларида мурожаат қилиши зарур. В). Банкнинг telegram-чат @Asaka_bank_bot га мурожаат қилиши зарур. Г). Банкнинг Мобил иловаси орқали блоклаши зарур. Мижознинг хисобварағида Техник овердрафт вужудга келган тақдирда Банк вақтинчалик Мижозга шартнома доирасида берилган барча Карталарнинг амал қилишини тўхтатиб қўяди ва Минимал баланс қолдиғини акцептсиз тартибда ҳосил бўлган қарздорликни сўндиришга йўналтиради. Агарда Техник овердрафт суммаси Минимал баланс қолдиғи суммасидан кўп бўлса, Банк Карта ҳисобварағига киритилаётган барча маблағларни акцептсиз тартибда ҳосил бўлган қарздорликни ва техник овердрафтни сўндиришга йўналтиради. Мижоз унга берилган Картадан Интернет тармоғидаги номаълум сайтларда, товламачилик қурилмалари (банкоматлар, тўлов киоскалари, терминаллар) ёки товламачилик мосламалари ўрнатилган қурилмаларда фойдаланганлиги учун тўлиқ жавобгарликка эга, шунингдек Мижоз ана шундай ҳатти-ҳаракат натижасида етказилган зарар учун ҳам тўлиқ жавобгардир. Халқаро тўлов тизимининг эмиссия тартиби талабларига мувофиқ, норезидент жисмоний шахс тўлов картасидан фойдаланганда халқаро санкциялар билан боғлиқ қоидаларга риоя қилиши шарт ва ушбу талаблар бузилган тақдирда, Банк томонидан бир томонлама мижоз билан тузилган шартномани бекор қилиш ва картани блоклаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан норезидент-мижоз томонидан ҳисобварақларни очиш ва улардан фойдаланиш тартиби ёки халқаро тўлов тизимининг эмиссия тартиби ўзгарган тақдирда, Банк мазкур шартномага бир томонлама ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга. Банк Мижоз томонидан Ҳисобвараққа киритилган маблағларнинг сақланиши учун жавобгар ҳисобланади ва уларнинг қайтарилишини Шартнома ва Оферта шартларига мувофиқ кафолатлайди. Тарафлар мазкур Шартнома/Оферта бўйича мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар. Мазкур Шартнома Мижоз томонидан акцептланган Офертанинг ажралмас қисми деб ҳисобланади ва томонларнинг имзо қўйган вақтидан кучга киради ва мазкур Шартнома/Офертабўйича Томонларнинг ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаргунга қадар амал қилади. Банк Мижознинг биринчи талабига асосан Оммавий офертани тўлиқ қоғозга чиқарилган шаклида тақдим этади. Мазкур Шартнома билан тартибга солинмаган муносабатлар “Жисмоний шахслар учун “UZCARD” БТТ ва “HUMO” МБТТ миллий валютадаги плaстик карталари ҳамда кобейжинг карталарини фойдаланишга бериш ва уларга хизмат кўрсатиш тўғрисида” Оммавий офертаси билан тартибга солинади. Шартнома ўзбек тилида, иккита бир ҳил асл нусхада, ҳар бир томон учун тузилган. Мижоз мазкур Шартномага имзо қўйиши орқали “Жисмоний шахслар учун “UZCARD” БТТ ва “HUMO” МБТТ миллий валютадаги плaстик карталари ҳамда кобейжинг карталарини фойдаланишга бериш ва уларга хизмат кўрсатиш тўғрисида” Оммавий офертани Мижоз томонидан шахсан акцептланганлигини (Банкнинг расмий веб-саҳифасида www.asakabank.uz) ва Оммавий оферта/ушбу Шартнома/Ариза шартлари билан танишганлигини ҳамда ушбу шартларга розилигини тасдиқлайди ___________________________________________________. мижознинг имзоси Download 29.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling