Ҳ а л қ и л у в қ а р о р и (сиртдан)


Download 46.99 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana11.11.2023
Hajmi46.99 Kb.
#1766060
  1   2


Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И 
Ўзбекистон Республикаси номидан
2023 йил 04 октябрь кунида Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл
туманлараро судининг судьяси Р.В.Кенджаевнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Т.Султонов котиблигида, суд биносида, очиқ суд мажлисида,
даъвогар Чўллиев Мансур Тошпўлатовичнинг жавобгар Ҳасанов
Холбой Рустамович ва Кушаев Улуғбек Бозоровичларга нисбатан
ер майдонини олиб бериш ҳақидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган
№2-2004-2303/4080-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И 
Даъвогар Чўллиев Мансур Тошпўлатович судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, даъво аризасида ва суд мажлисида берган ўз
тушунтиришида, ҳақиқатдан ҳам, у Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрь кунидаги 709-сонли “Қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага бериш тартибига доир
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ,
“Е-Аукцион” электр савдо платформасида очиқ электрон танловида
қатнашиб, 2022 йил 02 март кунида Бухоро вилоят Қоракўл тумани
“Истиқлол” маҳалласи ҳудудида деҳқон хўжалигини юритиш учун экишкор
ер майдонидан 0.2000 (га) ер майдонини ютиб олганлигини, ушбу ер
майдонини ўзини номига қонуний расмийлаштирганлигини, бироқ ер
майдонидан бугунги кунга қадар фойдалана олмаётганлигини, чунки унга
ҳужжатлаштирилиб берилган ер майдонини жавобгар Ҳасанов Холбой
Рустамович ва Кушаев Улуғбек Бозоровичлар ўзбошимчалик билан эгаллаб
олганлигини, у ер майдонига экин экмоқчи бўлганида, жавобгар Ҳасанов
Холбой Рустамович ва Кушаев Улуғбек Бозоровичлар унга қаршилик
қилганлигини, у жавобгар баҳор фаслига келиб ерни бўшатиб беришига умид
қилаганлигини, аммо жавобгарлар ерни бўшатишни хоҳламаганлигини,
шундан сўнг у тегишли идораларга мурожаат қилганлигини, унга фуқаролик
судига мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилганлигини билдириб, суддан
Бухоро вилоят Қоракўл туман “Истиқлол” МФЙ, Жалоир қишлоқ ҳудудидаги
5639-контур 1194494 лотдаги аукциондан ютиб олган 0.2000 (га) ер
майдонини жавобгар Ҳасанов Холбой Рустамович ва Кушаев Улуғбек
Бозоровичлардан олиб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар Ҳасанов Холбой Рустамович ва Кушаев Улуғбек
Бозоровичлар суд мажлисига узрли ёки узрсиз сабабларга кўра келмади ва
ишни ўзининг иштирокисиз кўриш тўғрисида илтимоснома тақдим қилмади,
суд уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал
кодексининг 220-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни
лозим топади.
Ҳужжат имзоланган: Кенджаев Рустам Валиевич, 04.10.2023
2-2004-2303/4080


Кадастрлар палатаси Қоракўл туман филиали, Кадастрлар агентлиги
Қоракўл туман бўлими ва Қоракўл туман ҳокимлиги вакиллари суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиб, чақиртирилган
бўлсада, судга келмаган, келмаслик сабабларини билдирмаган, ишни
ўзларининг иштирокисиз кўриш ҳақида ариза билан мурожаат қилмаган.
Бундай ҳолатда суд фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 220-моддасига асосан уларга нисбатан иштирокисиз
кўриш ҳақида тўхтамга келади.
Суд даъвогарнинг тушунтиришини, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
уларни атрофлича муҳокама қилиб, даъво ариза қуйидаги асосларга кўра,
қаноатлантрилиши лозим деган хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддасига
мувофиқ, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари
учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек, иморат қуриш учун зарур
рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда
қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки
ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади.
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган
шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат
суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг
ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 91-моддасига мувофиқ,
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний
равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-
харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан
фойдаланувчига, ижарачига ёки ер участкаси мулкдорига қайтариш тегишли
туман, шахар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки суднинг ҳал қилув
қарорига кўра амалга оширилади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Қоаркўл туман Давлат хизматлари
маркази томонидан даъвогар Чўллиев Мансур Тошпўлатович якка тартибда
тадбиркор сифатида 2022 йил 30 март кунида 1586267-сонли давлат
рўйхатидан ўтказилиб гувоҳнома берилган.
Даъвогар Чўллиев Мансур Тошпўлатович Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрь кунидаги 709-сонли “Қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага бериш тартибига доир
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ,
“Е-Аукцион” электр савдо платформасида очиқ электрон танловида
қатнашган.
“Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар
корхонасининг 2022 йил 02 март кунидаги Электрон-онлайн аукцион
натижалари тўғрисидаги №YU 159-182096-сонли баённомага кўра, даъвогар
Чўллиев Мансур Тошпўлатович аукцион ғолиби деб топилиб, унга Бухоро
Ҳужжат имзоланган: Кенджаев Рустам Валиевич, 04.10.2023
2-2004-2303/4080


вилояти Қоракўл туман Истиқлол маҳалласида жойлашган 0.2000 (га) бўлган
ер майдони деҳқон хўжалигини юритиш учун 10 йилга берилган. 
Шунингдек, Бухоро вилояти Қоракўл тумани ҳокимлиги ва даъвогар
Чўллиев Мансур Тошпўлатович ўртасида 2022 йил 11 март кунида деҳқон
хўжаликларига ер участкасини ижарага бериш бўйича 129000/123-22-сонли
шартнома имзоланган.
Қоракўл туман “Истиқлол” МФЙ томонидан 2023 йил 09 август ва
03 октябрь кунларида тузилган далолатномада Қоракўл тумани “Истиқлол”
МФЙ, Жалоир қишлоғида жойлашган 5639-контур 1194494 лотдаги
аукционда даъвогар Чўллиев Мансур Тошпўлатович томонидан ютиб
олинган 0.2000 (га) ер майдонини жавобгар Ҳасанов Холбой Рустамович ва
Кушаев Улуғбек Бозоровичлар ноқонуний эгаллаб экин экиб фойдаланиб
келаётганлиги ва улар бир неча бор огоҳлантиришларга қарамасдан ерни
бўшатиб бермасдан келаётганлиги кўрсатилган. 
Фуқаролик ишига тақдим этилган ҳужжатлардан жавобгар Ҳасанов
Холбой Рустамович ва Кушаев Улуғбек Бозоровичлар Қоракўл тумани
“Истиқлол” МФЙ, Жалоир қишлоғида жойлашган 5639-контурдаги низоли
ер майдони уларга тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд
эмаслиги ва улар даъвогар Чўллиев Мансур Тошпўлатович томонидан
аукционда ютиб олинган 0.2000 (га) ер майдонини ноқонуний эгаллаб олиб
фойдаланиб келаётганлиги кўринади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 164-моддасига кўра,
мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз
манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф
этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар
қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк
ҳуқуқи муддатсиздир деб кўрсатилган.
Айни вақтда, даъвогар Чўллиев Мансур Тошпўлатович Ҳасанов Холбой
Рустамович ва Кушаев Улуғбек Бозоровичлар томонидан ноқонуний эгаллаб
олинган ер майдонини олиб беришни сўрамоқда.
Бинобарин суд, иш ҳужжатлари ва амалдаги қонунчилик талабларидан
келиб чиқиб, “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” давлат
унитар корхонасининг 2022 йил 02 март кунидаги Электрон-онлайн аукцион
натижалари тўғрисидаги №YU 159-182096-сонли баённомасига кўра,
даъвогар Чўллиев Мансур Тошпўлатович аукцион ғолиби деб топилиб, унга
Бухоро вилояти Қоракўл туман Истиқлол маҳалласида жойлашган 0.2000 (га)
бўлган ер майдони деҳқон хўжалигини юритиш учун 10 йилга
берилганлигини, шунингдек, Бухоро вилояти Қоракўл тумани ҳокимлиги ва
даъвогар Чўллиев Мансур Тошпўлатович ўртасида 2022 йил 11 март кунида
деҳқон хўжаликларига ер участкасини ижарага бериш бўйича 129000/123-22-
сонли шартнома имзоланганлигини инобатга олиб, даъвогар Чўллиев Мансур
Тошпўлатовичнинг жавобгар Ҳасанов Холбой Рустамович ва Кушаев
Улуғбек Бозоровичларга нисбатан ер майдонини олиб бериш ҳақидаги даъво
аризани қаноатлантириб, жавобгар Ҳасанов Холбой Рустамович ва Кушаев
Улуғбек Бозоровичлардан Қоракўл тумани “Истиқлол” МФЙ, Жалоир
Ҳужжат имзоланган: Кенджаев Рустам Валиевич, 04.10.2023
2-2004-2303/4080


қишлоғида жойлашган 5639-контур 1194494 лотдаги 0.2000 (га) ер
майдонини даъвогар Чўллиев Мансур Тошпўлатовичга олиб беришни лозим
топади. 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг
138-моддаси 1-қисмига кўра, ҳал қилув қарори қайси тарафнинг фойдасига
чиқарилган бўлса, суд шу тарафга иккинчи тарафдан, гарчи бу тараф давлат
даромадига тушадиган суд харажатларини тўлашдан озод этилган бўлсада,
иш бўйича қилинган ҳамма харажатларни ундириб беради.
Шунга кўра суд, давлат божи ва почта харажатларини муҳокама қилиб,
даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилганлигини инобатга олиб,
даъвогар судга ариза тақдим қилиш вақтида дастлаб тўлаган 660.000 сўм
давлат божи ва 33.000 сўм почта харажати жами 693.000 сўм тўловларни
жавобгар Ҳасанов Холбой Рустамович ва Кушаев Улуғбек Бозоровичлардан
даъвогар Чўллиев Мансур Тошпўлатовичнинг фойдасига солидар тартибда
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг
91-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
164-212-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал
кодексининг 138, 220, 249-253-моддаларига амал қилиб, суд

Download 46.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling