Қ а р о р жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида


Download 19.82 Kb.
bet1/2
Sana19.06.2023
Hajmi19.82 Kb.
#1601329
  1   2
Bog'liq
Шохрух айб


Қ А Р О Р
Жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок
этишга жалб қилиш тўғрисида

2023 йил 30 май Шофиркон тумани


Шофиркон тумани ИИБ ҳузуридаги ТГ катта терговчиси майор Т.Ҳ.Надиров, иш юритувимда бўлган 062581/2023-61НГ-сонли жиноят иши ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидагиларни




А Н И Қ Л А Д И М :

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, 1991 йил 16 октябрь куни Шофиркон туманида туғилган Анваров Шоҳруҳ Анварович (Anvarov Shohruh Anvarovich) айбланади шу ҳақдаким, у қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб, иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар туркумига кирувчи уй-жойга ғайриқонуний равишда кирган ҳолда ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб босқинчилик жиноятини содир қилган.


Чунончи, у қасддан жиноят содир этиш йўлига ўтиб, 2023 йилнинг 28 май куни эрталаб тонг соат 04:00ларда танишлари Садриддинов Суннатилло Садриддин ўғли, Махмудов Собитжон Эркин ўғли, Ҳайдаров Учқун Камолович ва Наврўзов Муродулло Бахшуллоевичлар билан ўзганинг мулкини босқинчилик йўли билан қўлга киритиш мақсадида олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, илгаридан келишмовчилиги бўлган фуқаро Ўзбеков Жамшид шу куни таркибида тилло зарралари бўлган қумни Шофиркон тумани “Денов” МФЙ “Денов” қишлоғида яшовчи Холмуродов Отабек Исматовичнинг яшаш ҳовлисида ускуна орқали тайёрлашини эшитиб, ушбу ярим тайёр тилло маҳсулотларини талон-торож қилиш мақсадида, тилло ювилаётган жойга бориб, тилло маҳсулотлари тайёр ҳолатга келганидан сўнг О.Холмуродовни яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, тилло махсулотларини ювиб турган Ж.Ўзбековнинг ўғли Шамсиддин Нажмиддинов ва унга ёрдам бериб турган Ҳусниддин Нуриддиновлардан тайёр бўлган тилло маҳсулотларини беришни талаб қилиб, улар бермасликни айтиб қаршилик қилганлиги сабабли, уларнинг қаршилигини синдириш учун ҳужум қилиб, шу ердаги ёғоч бўлагидан қурол сифатида фойдаланиб, соғлиғи учун ҳавфли бўлган зўрлик ишлатиб, уларни танасининг турли жойларидан қасддан уриб, шу ердаги томорқа ичида яшириб қўйилган 1 дона чинни коса идишда бўлган баҳоси 33 млн сўмлик ярим тайёр тилло махсулотини талон-торож қилиб, босқинчилик жиноятини содир қилган.
Анваров Шохруҳ Анварович ўзининг босқинчилик яъни бир гуруҳ шахслар томонидан, уй жойга ғариқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, соғлик учун хавфли зўрлик ишлатишда ифодаланган жиноий ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганлиги сабабли, уни жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ва ушбу модда билан айблов эълон қилиш лозим.
Юқорида баён қилинганларни инобатга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖПК нинг 36, 45, 361-моддаларини қўллаб,



Download 19.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling