Қ а р о р жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида
Download 19.82 Kb.
|
Шохрух айб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Анваров Шоҳруҳ Анварович
- Шофиркон тумани ИИБ ҳузуридаги ТГ катта терговчиси майор: Т.Ҳ.Надиров Ушбу қарор менга 20___ йил «_____»
- Айбланувчи: Ш.А.Анваров Ҳимоячи: Ў.Н.Маликов Хуқуқларини тушунтирдим, терговчи: Т.Ҳ.Надиров
Қ А Р О Р Қ И Л Д И М:
1. Мазкур жиноят иши бўйича Анваров Шоҳруҳ Анварович айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди билан айблов эълон қилинсин. 2.Айбланувчи Анваров Шоҳруҳ Анваровичга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 46-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилсин. 3. Қарорнинг нусхаси туман прокурорига юборилсин. Шофиркон тумани ИИБ ҳузуридаги ТГ катта терговчиси майор: Т.Ҳ.Надиров Ушбу қарор менга 20___ йил «_____» _____________кунида эълон қилинди ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 46-моддасида кўрсатилган айбланувчи: ўзининг нимада айбланаётганлигини билиш, камокка олинганлиги ва турган жойи тугрисида адвокатга ёки якин кариндошига телефон оркали кунгирок килиш ёхуд хабар бериш; химоячига эга булиш хамда учрашувларнинг сони ва давом этиш вакти чекланмаган холда у билан холи учрашиш, ушбу Кодекснинг 230-моддасининг 2-кисмида назарда тутилган холлар бундан мустасно; узига куйилган айблов юзасидан хамда ишнинг бошка хар кандай холатлари буйича курсатувлар бериш ёхуд курсатувлар беришдан бош тортиш ва курсатувларидан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг узига карши фойдаланиши мумкинлиги хакида хабардор булиш; уз она тилидан хамда таржимон хизматидан фойдаланиш; узининг химояланиш хукукини шахсан узи амалга ошириш; илтимоснома бериш ва рад килиш; далиллар такдим этиш; суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан тергов харакатларида иштирок этиш; дастлабки тергов тамом булганидан сунг ишнинг барча материаллари билан танишиб чикиш хамда ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва хужжатлардан техника воситалари ёрдамида уз хисобидан кучирма нусхалар олиш ёки улардаги маълумотларни узга шаклда кайд этиш; жиноят ишининг терговчи ёки прокурор томонидан тугалланганлигига карши эътироз билдириш хамда суд мухокамаси утказилишини талаб килиш; ярашув тугрисидаги, амнистия актини куллаш хакидаги ишлар буйича биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судининг мажлисларида, суднинг рухсати билан эса, кассация ва назорат инстанциялари судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи ёки терговчи прокурор ва суднинг харакатлари хамда карорлари устидан шикоятлар бериш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш хамда у хакида уз мулохазаларини билдириш; иш буйича келтирилган протестлар, апелляция, кассация шикоятларидан хабардор булиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш хукукига эга. Судланувчи охирги суз билан чикиш хукукига эга» каби хукуларим хамда суриштирувчи, терговчи хамда прокурорнинг чакирувига биноан хозир булиш, дастлабки тергов ва суд мухокамасида иштирок этишдан бош тортмаслик хакикатни аниклашга далиларни йук килиш, сохталаштириш, гувохларни кундиришга уриниш ва бошка конунга хилоф харкатлари билан тускинлик килмаслиги, узига танланган эхтиет чорасидан келиб чикадиган талабларни бажариш гувохлантириш, эксперт текшируви учун намуналар олиш, экспертиза утказиш хакидаги, тиббий муассасага жойлаштириш хакидаги суриштирувчи терговчи, прокурорнинг карорлари ва суднинг ажримлари хамда ушбу кодексда назарда тутилган бошка процессуал карорлар ижро этилишига тускинлик килмаслиги ишнинг тергови ва суд мажлиси вактида тартибда риоя этиши шарт каби мажбуриятларим тушунтирилди. Айбланувчи: Ш.А.Анваров Ҳимоячи: Ў.Н.Маликов Хуқуқларини тушунтирдим, терговчи: Т.Ҳ.Надиров Download 19.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling