Иш №1-1914-2101/169 Апелляция инстанциясида
Download 130.19 Kb. Pdf ko'rish
|
Иш № 1-1914-2101/169 Апелляция инстанциясида маърузачи судья К.Назаров Биринчи инстанцияда раислик қилган судья М.Хакимов СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА АПЕЛЛЯЦИЯ СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ А Ж Р И М И 2022 йил февраль ойининг 24 куни Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича апелляция судлов ҳайъатининг ўз биносида, Термиз шаҳар 9-сонли тергов ҳибсхонаси билан видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи вилоят суди раисининг ўринбосари О.Нормаҳматов, ҳайъат судьялари Т.Бекпулатов ва К.Назаровдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Т.Хожиевнинг котиблигида, тарафлардан вилоят прокуратураси бўлим прокурори А.Бабаниязов, судланувчи Т.А ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Султоновнинг иштирокида, судланувчи Т.А томонидан келтирилган апелляция шикоятига асосан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и : Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг 2021 йил 18 ноябрдаги ҳукмига кўра: Абдуллаев Тулқин Мирмахматович (Abdullayev Tulqin Mirmaxmatovich), 1967 йил 8 май куни Шўрчи туманида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ, муқаддам 1. Қумқўрғон туман судининг 1986 йил 15 январдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 15,114-моддаси 3-қисми билан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига; 2. Шўрчи туман судининг 1993 йил 26 июндаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 88-моддаси 2-қисми билан 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига; 3. Шўрчи туман судининг 1997 йил 31 майдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди, 127-моддаси 3-қисми, 273-моддаси 1-қисми билан 11 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига; 4. Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг 2003 йил 14 февралдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига; 5. Жиноят ишлари бўйича Бандихон туман судининг 2007 йил 24 августдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди, 25,169-моддаси 3-қисми “а” банди, 276-моддаси 1-қисми билан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига; 6. Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судининг 2012 йил 21 сентябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ҳужжат имзоланган: Назаров Комилжон Абдусаидович, 24.02.2022 1-1914-2101/163 ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди, 226-моддаси 2-қисми “а” банди билан 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига; 7. Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг 2014 йил 10 сентябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан, ЖКнинг 60, 61-моддалари тартибида, 6 йил 5 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланиб, ЖКнинг 34-моддаси 3-қисми “б” бандига асосан “ўта хавфли рецидивист” деб топилган, 2021 йил 27 январь куни жазо муддати тугаши билан жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган, унга нисбатан “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, Шўрчи тумани “Наврўз” маҳалласида яшайди, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олганга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “б” банди билан 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Суднинг ҳукмига кўра, А.Т, ўта хавфли рецидивист бўла туриб, ўғирлик яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2021 йил 15 июнь куни соат 13:00 ларда Шўрчи тумани “Наврўз” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Идеал” номли ошхонада таниши Хўжамуратов Ғайрат Алламуратович алкоголь мастлик ҳолатида ухлаб қолганлигидан ва мол-мулки талон-торож қилинаётганини англаб етмаганлигидан фойдаланиб, яширин равишда уни олд чўнтагида турган бозорда сотилиш нархи 600.000 сўмлик 1 дона “Редми-5” русумли телефон аппаратини ён атрофда бошқа шахслар бўлса ҳам уларга билдирмасдан, яширин равишда талон-торож қилган. Судланувчи Т.А шикоятида, суд иш ҳолатини тўлиқ ўрганмасдан унга нисбатан оғир жазо тайинлагани, шу сабабли ҳукмини ўзгартириб, унга нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини енгиллаштиришни сўраган. Апелляция инстанциясида сўралган судланувчи Т.А, айбига қисман иқрорлик билдириб, 2021 йил 15 июнь куни соат 13:00 ларда “Идеал” ошхонасига тушлик қилиш учун борганлиги, ошхонада таниши Хужамуратов Ғайрат тушлик қилиб ўтирганини кўргани, Ғ.Х ўтирган столга бориб ўтириб у билан биргаликда тушлик қилгани, тушлик вақтида Ғ.Х билан биргаликда пиво спиртли ичимлигини истеъмол қилгани, Ғ.Х ухлаб қолгани, у ухлаб қолишдан аввал телефонини унга бергани, бир неча марта Ғ.Х ўжамуратовни кўрганида телефонини қайтариб олишини айтганида, Ғ.Х ўзида туришини айтиб қайтариб олмагани, шундан кейин Шўрчи тумани деҳқон бозорига бориб телефон олди-сотдиси билан шуғулланувчи шахсга 450.000 сўмга сотиб юборгани, сотувчи телефон аппарати ўғирланган ёки ўғирланмаганини сўраганида, унга ўғирланмаганини айтгани, ҳозирда Ғ.Х телефон аппаратни қайтариб олганлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, оилавий шароитини инобатга олиб, унга енгиллик беришни сўради. Ҳужжат имзоланган: Назаров Комилжон Абдусаидович, 24.02.2022 1-1914-2101/163 Судлов ҳайъати, иш бўйича судья К.Назаровнинг маърузасини, прокурор А.Бабаниязовнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш, судланувчи Т.А ва ҳимоячи адвокати А.Султоновни шикоятни қувватлаб енгиллик бериш ҳақидаги фикрларини тинглаб, шикоятни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, суд ҳукмини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Судланувчи Т.Анинг жиноят содир этганликдаги айби, унинг қисман иқрорлик кўрсатуви берган бўлса-да, унинг жиноят содир этганликдаги айби; -судланувчи Т.Анинг биринчи босқич судида дастлабки терговдаги кўрсатувларини тасдиқлаб, айбига иқрорлиги, 2021 йил 15 июнь куни соат 13:00 ларда “Идеал” ошхонасига тушлик қилиш учун боргани, ошхонада Ғ.Х ужамуратовни тушлик қилиб ўтирганини кўриб у билан бирга тушлик қилгани, Ғ.Х билан биргаликда пиво спиртли ичимлик истеъмол қилишгани, Ғ.Х ухлаб қолганида унинг эгнидаги кўйлаги олди чўнтагидан бир дона телефон аппаратини олиб ошхонадан кетиб қолгани, пул керак бўлгани учун Шўрчи тумани деҳқон бозорига бориб телефон олди-сотдиси билан шуғулланувчи шахсга 450.000 сўмга сотгани, сотувчи телефонни ўғирланган-ўғирланмаганини сўраганида, унга телефон ўғирланмаганини айтгани, қилмишидан пушаймонлиги ва суддан қонуний енгиллик беришни сўрагани; -фуқаровий даъвогар Ғ.Х ўжамуратовнинг судда берган кўрсатувида, 2021 йил 15 июнь куни соат 13:00 ларда “Идеал” ошхонасига тушлик қилиш учун боргани, тушлик қилиб ўтирганида таниши Абдуллаев Тўлқин келиб унга ёнида пули йўқлиги сабабли тушлик вақтида меҳмон қилишини илтимос қилгани, у билан биргаликда тушлик қилишгани, Т.А билан пиво спиртли ичимлик истеъмол қилгани, кейин ухлаб қолгани, уйғонганида Т.А ва эгнида бўлган кўйлагини олд чўнтагидаги “Редми-5” телефони йўқлигини билгани, ошхонадаги официантдан телефон аппаратини ким олганини сўраганида, официант унга телефонини у билан бирга ўтирган Т.А олиб кетганини айтгани, 2021 йил 16 июнь куни Т.Ага телефонни қайтаришни сўраганида, Т.А телефон аппаратини ўғирлагани, лекин қайтариб бермаслигини айтгани, Т.А 2021 йил 18 июнь куни уйига келиб телефони унда эканлиги, қайтариб бериш эвазига уйидаги металломни беришини сўрагани, Т.А телефонини олиб келиб бермагани, кейинчалик вояга етмаган Р.Пардаев телефонни Шўрчи тумани марказий деҳқон бозорида телефон сотувчи Ш.Шопулатовдан 500.000 сўмга сотиб олганини билгани, телефонни қайтариб олиш учун ИИБ га мурожаат қилгани, ҳозирда телефонни қайтариб олгани маълум қилгани билан; -шу каби ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомалари ва унга илова қилинган фотосуратлар, тушунтириш хатлари, ашёни олиш ва кўздан кечириш баённомалари ва унга илова қилинган фотосуратлар ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар билан тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддасида, жиноят содир этган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси Ҳужжат имзоланган: Назаров Комилжон Абдусаидович, 24.02.2022 1-1914-2101/163 одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги; ушбу Кодекснинг 54-моддасида, суд жазо тайинлашда содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, қилмишнинг сабабини, етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини, айбдорнинг шахсни ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиши лозимлиги қайд қилинган. Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди Т.Анинг жиноий ҳаракатларини тўғри квалификация қилиб, Олий суд Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори ҳамда 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги қароридаги раҳбарий тушунтиришларига, ЖКнинг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, айбдорнинг шахси, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларига жазони мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақидаги раҳбарий тушунтиришларига риоя қилган ҳолда, иш бўйича енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга нисбатан айбланган модда санкциясида назарда тутилган жазо тайинлаб, асосли ва тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди. Шунга кўра судлов ҳайъати, суд ҳукмини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 497 13 , 497 17 , 497 18 , 497 26 , 497 31 , 497 34 -моддаларига мувофиқ, судлов ҳайъати а ж р и м қ и л д и : Абдуллаев Тулқин Мирмахматовичга нисбатан жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг 2021 йил 18 ноябрь кунидаги чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз, келтирилган шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: имзо О.Нормаҳматов Ҳайъат судьялари: имзо Т.Бекпулатов имзо К.Назаров Аслига тўғри: К.Назаров Ҳужжат имзоланган: Назаров Комилжон Абдусаидович, 24.02.2022 1-1914-2101/163 Download 130.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling