5-МАВЗУ: ОИЛАГА, ЁШЛАРГА ВА АХЛОҚҚА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР МАВЗУСИ ЮЗАСИДАН КАЗУСЛАР
1-Казус
1. Ю. фуқаролик ишлари бўйича суднинг ижро варақасига асосан моддий жиҳатдан муҳтож, вояга етмаган фарзандлари 10 ёшли Г. ва 5 ёшли Ш.ни моддий таъминоти учун нафақа тўлаши лозимлигини била туриб, туман МИБ бўлинмаси давлат ижрочисининг огоҳлантиришларига қарамай 5 ой мобайнида нафақа тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган.
Казус бўйича саволлар:
1. Ю.нинг ҳаракатларини юридик таҳлил қилинг
2. Д.нинг қилмишига баҳо беринг ва квалификация қилинг.
2-Казус
2. А. ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида вояга етмаган 15 ёшли Т.ни жалб қилди ва жиноят режасини тузди. Вояга етмаган Т. ёлғиз ўзи Н.га тегишли хонадонга балкон орқали ғайриқонуний равишда кириб, у ердан бир дона нархи 1 млн 700.000 сўмлик «SUMSUNG» русумли телевизор ва нархи 6 млн сўмлик «IPHONE» русумли телефон аппаратини яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинган. Жиноий йўл билан қўлга киритилган пулларни А. ва Т.лар ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлар.
Казус бўйича саволлар:
1. А ва Т.ларнинг ҳаракатларини юридик таҳлил қилинг ва ҳуқуқий баҳо беринг.
2. А ва Т.ларнинг қилмишни квалификация қилинг.
3-Казус
3. Туман ИИБ ходимлари томонидан фоҳишахона сақловчиларни аниқлаш бўйича ўтказилган тадбир давомида, шу туманда истиқомат қилувчи С. маст ҳолда бўла туриб, ўзи истиқомат қилиб келаётган хонадон ётоқхонасида 150.000 сўм эвазига Х. ва Ш.ларга жинсий алоқа қилиш учун берган.
Казус бўйича саволлар:
1. С.нинг ҳаракатларини юридик таҳлил қилинг ва унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг.
2. С.нинг қилмишини ва квалификация қилинг.
4-Казус
4. Туғруқхонада ҳамшира бўлиб ишловчи С. таниши К.нинг илтимосига кўра тўртинчи марта туққан қизини 1500 АҚШ доллари эвазига ўғил болага алмаштириб беришни илтимос қилди. Тунги смена вақтида ҳамшира С. эндигина ўғил бола туққан Д.нинг боласини К.нинг қизига алмаштириб қўйди.
Казус бўйича саволлар:
1. С.нинг ҳаракатларини юридик таҳлил қилинг ва унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг.
2. Айбдор шахсларнинг қилмишини квалификация қилинг.
5-Казус
5. Тунги сменага бориши лозим бўлган музей қоровули Т. ҳеч нарса содир бўлмайди деб ишонч ҳосил қилиб, дўстлари билан чойхонага кетди. Бундан фойдаланган Р. музей эшигини бузиб кирди. У ерда турган оғирлиги 1 тонна келадиган бронзадан ясалган ҳайкалнинг тахминан 10 кг келадиган қисмини бузиб олиб, уни 1500 АҚШ доллари эвазига таниши Ф.га сотиб юборди.
Казус бўйича саволлар:
1. Айбдор шахсларнинг ҳаракатларини юридик таҳлил қилинг
2. Айбдор шахсларнинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг ва квалификация қилинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |