Болалар “ Қуёш бўлсин ой бўлсин “ қўшиғ ини ижро этиб берадилар .
Сўнг қизлар “ Излаганим “ рақсини ижро этиб берадилар .
Бола : Пахта экиб донг таратган, меҳнат билан бахт яратган.
Боғларинга гул ярашган, озод ўлкам обод ўлкам.
Ўзбекистон , Ўзбекистон !
Бола : Кўркам Тошкент сенга пойтахт, истиқлолга тўлгин ҳар вақт.
Қучоғингда кулгандир бахт, яшил шаҳар бағринг баҳор.
. Ўзбекистон , Ўзбекистон !
--- 2 ---
Бола : Боғларга бой кенг Самарқанд, узумлари шакар пайванд.
Ундан бутун эл баҳраманд , боғларинг соз тўкиндир ёз .
Ўзбекистон , Ўзбекистон !
Бола : Қашқадарё буғдойлари , роса пишса ёз ойлари .
Шунда фермер саройлари , тўлар донга тоғ хирмонга.
Ўзбекистон , Ўзбекистон !
Бола : Кўҳна шаҳар Шахрисабзинг , Темур қурган оқ саройинг .
Кетди донғи бор жаҳонга, бу ҳур диёр яшнамоқда .
Ўзбекистон , Ўзбекистон !
Бола : Туғишган эл Қорақалпоқ, бир мактабда олар сабоқ .
Бахтга мамнун яшар қувноқ , сенга ўртоқ йўли порлоқ .
Ўзбекистон , Ўзбекистон !
Бола : Қувада ҳам Наманганда ,анор, анжир ғарқ пишганда .
Россияда ейишганда, қилиб роҳат дерлар “ Раҳмат “.
Ўзбекистон , Ўзбекистон !
Бола : Намангану, Андижонинг ,Фарғонанг бор сенинг шонинг .
Яшнамоқда тўрт томонинг ,пахта майдон олтинга кон .
Ўзбекистон , Ўзбекистон !
Бола : Ёзёвоннинг чўллари бор , боғу – бўстон ерлари бор .
Бургутлари баланд парвоз , ўтади ёз жуда ҳам соз .
Ўзбекистон , Ўзбекистон !
Болалар “ Ватаним “ мусиқий фонограммасига рақс тушиб берадилар .
Бошловчи : Насриддин Афанди , мана сиз болаларимизнинг айтган шеър ва қўшиқ-
ларини тингладингиз . Рақсга тушганларини кўрдингиз . Сиз жуда кўп са-
фарларда бўласиз. Қаерда бўлганингиз , нималарни кўрганингиз ҳақида
бизларга сўзлаб берсангиз ?
Афанди : Э... шундайми ! Хўп бўлмаса , Сурхондарёга борганимдан бошлайман .
Биласизларми Сурхонлик болалар жудаям хушчақчақ экан . Улар қизиқ –
қизиқ ўйинлар ўйнашар экан . Келинглар биргаликда уларнинг ўйинлари-
дан ўйнаймиз .
Do'stlaringiz bilan baham: |