Марказлашган инвестиция бу нима ва у қандай бошқарилади?
Давлат инвестиция фаолияти доирасида давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан тўғридан-тўғри молиялаштириладиган, хорижий инвестициялар ва кредитларни Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолатлари асосида жалб этиш орқали амалга ошириладиган инвестициялар Марказлашган инвестицияларга киради.
Марказлашган инвестицияларни бошқариш давлат инвестиция мақсадлари учун объектлар ва инвестициялаш шартларини белгилаш ҳамда ушбу билан боғлиқ бошқа масалаларни хал қилишни ўз ичига олади.
Марказлашган инвестицияларни бошқариш ҳудудий давлат органлари ҳамда давлат бошқарув органлари томонидан ваколатига кўра амалга оширилади.
Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар харид қилиш ва юридик шахсларнинг устав капиталида улушли иштирок этишига доир чекловлар тўғрисида тушунча беринг?
Тижорат банклари қимматли қоғозларни харид қилиш (давлат қимматли қоғозлари бундан мустасно) ва юридик шахсларнинг устав капиталида улушли иштирок этишда қуйидагиларга риоя этишлари шарт
а) банкнинг муайян юридик шахс устав капиталига, шунингдек, ушбу юридик шахснинг бошқа қимматли қоғозларига киритган инвестициялари миқдори биринчи даражали банк регулятив капиталининг 15 фоизидан ошмаслиги керак;
б) банкнинг юридик шахслар устав капиталига ва бошқа қимматли қоғозларга киритган инвестициялари миқдори биринчи даражали банк регулятив капиталининг 50 фоизидан ошмаслиги керак;
в) олди-сотди учун қимматли қоғозларга киритилган банк инвестициялари миқдори биринчи даражали банк регулятив капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги керак.
Капитал ҳаракати билан боғлиқ бўлган валюта операцияларини айтиб беринг?
Капитал ҳаракати билан боғлиқ валюта операциялари - жорий халқаро операциялар ҳисобланмайдиган барча операциялар, жумладан:
-инвестиция фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан резидентлар томонидан чет элдаги ўз филиалларини айланма маблағлар билан тўлдириш;
-кредитлар олиш ва бериш, лизинг операцияларини амалга ошириш;
-кўчмас мулкни сотиб олиш ва сотиш;
-хорижий давлатлардан маблағларни ҳисобварақлар ва омонатларга жалб этиш ҳамда хорижий давлатларда маблағларни ҳисобварақлар ва омонатларга жойлаштириш;
Do'stlaringiz bilan baham: |