§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар
Download 0.52 Mb.
|
Умумий 600 охиргиси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Замонавий раҳбарнинг иш услуби ва усули деганда нима тушунасиз
§ HR департаменти бўйича савол ва жавоблар Республикада олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар шароитида банк тизимида кадрлар сиёсатининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириб беринг? Кадрлар сиёсати 2019 йилда тасдиқланган бўлиб, банкнинг бошқарув ва асосий фаолиятининг таркибий қисми бўлиб ҳисобланади. Унинг мақсади жипслашган, жаҳон андозалари талаблари даражасида фаолият юрита оладиган, молия бозори қонуниятларини мукаммал ўзлаштирган, иқтидорли кадрлар тизимини яратишдан иборат. Кадрлар сиёсатининг бош объекти кадрларнинг малака савияси, билим даражаси, маънавияти, хизмат пиллапоялари бўйича ўсиши бўлиб, амалдаги қонунларга риоя этилган ҳолда юқори даражали иқтисодий, ижтимоий самара беришга қаратилган кадрлар билан ишлаш тизимини шакллантиришга йўналтирилган. Банкнинг кадрлар сиёсати юқори малакали раҳбарлар, замонавий фикрлайдиган мутахассисларни жалб этиш стратегияси ҳамда уни амалга ошириш восита ва усулларини белгилаб беради. Замонавий раҳбарнинг иш услуби ва усули деганда нима тушунасиз? Замонавий раҳбар томонидан персонални бошқариш тизими бир нечта босқичда ривожлантирилади. Биринчи босқичда иш кўламининг ортишини ҳисобга олган ҳолда ташкилий тузилмани ишлаб чиқиш, асосий бизнес-жараёнларни схемалар кўринишида ифодалаш, керакли ходимлар тоифалари-лавозимлари рўйхати ва уларга талабларни ишлаб чиқиш, барча режалаштирилаётган лавозимларга йўриқномалар тузиш, иш ҳақининг тахминий даражасини белгилаш, раҳбарлар ўртасида бевосита вазифалар тақсимоти амалга оширилса, иккинчи босқичда ходимларни излаш ва танлаш, ўқитиш ва малакасини ошириш масалалари бўлса, учинчи босқичда методик базани ривожлантириш, кадрлар салоҳиятини баҳолаш, кадрлар захирасини шакллантириш, хизмат пиллапояларида ўстиришни режалаштириш бўлса, тўртинчи босқичда ходимларни бошқариш сиёсатлари фаолият мақсадларига мувофиқ ҳолда ишлаб чиқилади, самарасиз процедуралар ва жараёнлар ўзгартирилади ёки тузатилади, бюджет оптималлаштирилади. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling