Қ а р о р и 2016 йил июнь Тошкент шаҳри /-сон
Download 24.85 Kb.
|
Номдор стипендия Лойиха
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қ А Р О Р И 2016 йил « » июнь Тошкент шаҳри /-сон
- Шоабдужалилов Саидакмал Хожиакбар ўғли
- Академия Кенгаши, ҚАРОР ҚИЛАДИ
- Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи (Х.Алиқулов)га
- Кенгаш раиси Э.Гадоев Келишилди: Маънавий ва маърифий ишлар бўйича биринчи проректор Б.Тухлиев
/-сон Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Давлат номли стипендияларига номзодларни тасдиқлаш тўғрисида. ЭШИТИЛДИ: Ушбу масала бўйича танлов Ташкилий қўмита раиси ўринбосари, Маънавият ва маърифат ишлари бўйича биринчи проректор Б.Тухлиевнинг ахбороти. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Солиқ академиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси ва Навоий номли Давлат стипендиясига номзодларни саралашнинг 1-босқичи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сонли «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган “Талабалар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тўғрисида”ги ва “Номли давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тартиби тўғрисида Низом”ларга мувофиқ амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Давлат стипендияларига номзодлар танлаб олиш Академия ректорининг 2016 йил 28 майдаги 337-сонли буйруғи билан ташкил этилган махсус комиссия томонидан амалга оширилди. Танловнинг 1-босқичида иштирок этиш учун 3-курс талабаларидан 5 нафари саралаб олинди. Номзодларни танлаш уларнинг «Ўзбекистон тарихи», «Информатика ва ахборот технологиялар» ва «Чет тили» фанларидан билим даражаси, одоб-ахлоқи, инсоний фазилатлари, ижтимоий фаоллигини инобатга олган ҳолда амалга оширилди. Комиссия томонидан танланган номзод-талабаларни махсус тайёрланган ва талаблар асосида фанлардан билим даражалари, маънавий камолот даражаси, сиёсий-ижтимоий билим даражалари, дунёқарашлари аниқланди. Номзодларга илмий раҳбарлар белгиланиб, уларнинг шахсий иш режалари тузилди. Иш режаларида номзод талабаларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси, фанлардан чуқур билим олиш йўналишлари бўйича бажариладиган вазифалари белгилаб олинди. Махсус комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиясига 1 нафар, Навоий номли Давлат стипендиясига 2 нафар номзодлар саралашнинг 1-босқичида танлаб олинди. Номзодларни танлашда уларнинг илмий тадқиқот ишлари, ижтимоий фаоллиги ўрганилди ва илмий мақолалари таҳлил қилинди. Танловда иштирок этувчи талабаларнинг шахсий ҳужжатлари тайёрланди. Танлов якунида махсус комиссия номзодларнинг ҳар бири билан суҳбат ўтказди ва яширин овоз бериш йўли билан ғолиблар аниқланди. Танловнинг 1-босқичида иштирок этган 3 нафар талабалар, Солиқ академияси Кенгашида кўриб чиқиш учун тавсия этилди. Илмий кенгашда уч нафар талабаларнинг номзодлари очиқ муҳокама этилиб, ёпиқ овоз бериш натижалари бўйича 3-курс талабаларидан Шоабдужалилов Саидакмал Хожиакбар ўғли - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиясига, Мирзаҳмадова Зарнигор Абдуваит қизи ва Бегбутова Мухаббат Нарзулла қизиларнинг номзоди “Навоий” номли Давлат стипендиясига танловнинг иккинчи босқичида иштирок этишга тавсия этилади. Юқоридагиларни инобатга олиб Академия Кенгаши, ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. Ушбу масала юзасидан Маънавият ва маърифат ишлари бўйича биринчи проректор Б.Тухлиевнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. “Солиқлар ва солиққа тортиш” факультети 3-курс талабаси Шоабдужалилов Саидакмал Хожиакбар ўғлининг номзоди Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендиясига иқтисодиёт таълим йўналиши бўйича ҳамда 3-курс талабалари ва Мирзаҳмадова Зарнигор Абдуваит қизи ва Бегбутова Мухаббат Нарзулла қизиларнинг номзодлари “Навоий” номли Давлат стипендиясига ўтказиладиган танловнинг Республика босқичида қатнашиш учун тавсия этилсин. 3. Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи (Х.Алиқулов)га: Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Навоий номли Давлат стипендияларига ўтказилган танловнинг биринчи босқич ғолиблари ҳужжатларини ўрнатилган тартибда расмийлаштириш ва жорий йилнинг 15 августига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига топшириш вазифаси юклатилсин. 4. Мазкур қарорнинг назорати Маънавият ва маърифат ишлари бўйича биринчи проректор Б.Тухлиевга юклатилсин. Кенгаш раиси Э.Гадоев Келишилди: Маънавий ва маърифий ишлар бўйича биринчи проректор Б.Тухлиев Кенгаш котиби Н.Кучимов Download 24.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling