Умумтаълим мактабларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини баҳолаш


Download 19.69 Kb.
bet1/2
Sana21.04.2023
Hajmi19.69 Kb.
#1368410
  1   2
Bog'liq
индикатор баҳолаш 1


Умумтаълим мактабларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини баҳолаш

Умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этиладиган маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлиги 7 та индикаторлар ёрдамида баҳоланади:


ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида уларни фан ва турли тўгаракларига жалб этилганлиги;
мактабнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида (telegram, facebook ва бошқа) ҳар ойда ўтказилган маънавий-маърифий тадбирлар ҳақида мунтазам равишда ахборот жойлаштирилиб борилиши;
ўқувчиларнинг маънавий-маърифий йўналишдаги туман (шаҳар), вилоят ва республика тадбирларида ютуқларга эришганлиги;
таниқли шоир, ёзувчи, олим ва тадбиркорлар иштирокида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилганлиги;
ўқувчилар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, эрта туғруқ, суицид ҳолатларининг содир этилмаганлиги;
мунтазам равишда мактабга келмайдиган ва дарс машғулотларида сабабсиз иштирок этмайдиган ўқувчиларнинг мавжуд эмаслиги;
мактаб жамоасида соғлом-маънавий муҳитнинг ҳолати.
Умумтаълим мактабларида маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини аниқлаш тадбири ўқув йили давомида икки маротаба (декабрь ва май ойларида) Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ва ҳудудий вилоят халқ таълими бошқармалари ишчи гуруҳлари томонидан ўтказилади ва 100 балли тизимда махсус жадвал тўлдирилади (1-илова).
Ўрганиш якунларига кўра умумтаълим мактаблари қуйидаги категорияларга ажратилади:
0 дан – 50 балгача – “муаммоли”
51 дан – 65 балгача – “ўртача”
66 дан – 85 балгача – “яхши”
86 дан – 100 балгача – “намунали”
Ўтказилган ҳар бир ўрганиш натижаларига биноан умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги кўрсаткичлари юзасидан туман (шаҳар) ва Тошкент шаҳар, вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) бўйича рейтинглари шакллантирилади.
Ўрганиш натижаларига кўра “муаммоли” ва “ўртача” категориядаги мактаблардаги маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг мутасади ходимлари томонидан қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишларга масъул лавозимларда мавжуд бўлган вакансияларни муносиб номзодлар билан қисқа муддатларда тўлдириш чора-тадбирларини кўриш;
ҳудуддаги “намунали” категориядаги мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарини “муаммоли” ва “ўртача” категориядаги мактабларнинг тарбиявий жараёнлар масъулларига мураббий этиб тайинлаш;
ҳафтанинг маълум бир кунларида алоҳида рўйхат асосида “муаммоли” ҳамда “ўртача” категориядаги мактабларнинг тарбиявий жараёнларга масъулларини “намунали” категориядаги мактабга ташрифини ташкил этиш, ташриф жараёнида ўзаро тажриба алмашув жараёнини ташкил этиш;
кейинги ўрганиш даврига қадар “муаммоли” ва “ўртача” категориядаги мактабларда маънавий-марифий ва тарбиявий ишларда ҳар ойда кузатилаётган ўзгаришларнинг таҳлилий мониторингини олиб бориш;
“муаммоли” ва “ўртача” категориядаги мактабларда кузатилган ижобий ўзгаришларни доимий равишда маҳаллий ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритишга эътибор бериш ишларини ташкил қилиши лозим.
Умумтаълим мактабларида маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини аниқлаш бўйича ўтказилган навбатдаги ўрганишлар натижасида “муаммоли” ва “ўртача” категориядаги мактабларда ижобий ўзгаришлар кузатилмаса, яъни мазкур таълим муассасалари энг камида “яхши” категориядаги мактаблар қаторидан ўрин олмаган тақдирда, ушбу мактабларда фаолият юритаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларининг ўз лавозимларига лойиқлик масаласи кўриб чиқилади.
Ўқув йили давомида ўтказилган ўрганишларнинг ҳар бирида “намунали” деб топилган умумтаълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари номзоди туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг мутасадди ходимлари томонидан Халқ таълими вазирлигининг тармоқ мукофотлари ва Давлат мукофотларига тавсия этилади.


Download 19.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling