Шодмонқулов Миролим Турановичнинг


Download 42.5 Kb.
Sana28.12.2022
Hajmi42.5 Kb.
#1009372
TuriДиссертация
Bog'liq
тақриз 2 Шодмонқулов М


Шодмонқулов Миролим Турановичнинг 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси бўйича “Талабаларда ахборот технологиялари фанини компьютер имитaцион моделлар асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш (компьютер графикаси мисолида)” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациясига


ТАҚРИЗ
Бугунги кунда ахборот-коммуникация технологияларини жадаллик билан ривожланиши туфайли олий таълим муассасаларининг таълим ва тарбия жараёнига ахборот технологиялари воситаларини кенг кўламда жорий этиш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги ПФ-5712-сон «Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонида устувор вазифа сифатида белгилаб қўйилган. Шу боис, Шодмонқулов Миролим Турановичнинг “Талабаларда ахборот технологиялари фанини компьютер имитaцион моделлар асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш (компьютер графикаси мисолида)” мавзусидаги илмий тадқиқот иши долзарб ҳисобланади.
Шодмонқулов Миролим Туранович томонидан илгари сурилга тадқиқот “Ахборот технологиялари” фанининг комьпютер графикаси мавзуларига имитацион моделлар яратиш ва ундан дарс ва дарсдан ташқари ўқув фаолиятида фойдаланиш методикаси, талабалар билимини баҳоловчи ва назорат қилувчи онлайн тизимларни яратиш, улардан фойдаланиш моделини такомиллаштиришга қаратилгани билан аҳамиятли ҳисобланади. Бунинг натижасида, талабалар “Ахборот технологиялари” фанини мустақил ўрганиш орқали аналитик-синтетик тафаккури ва табиий ходисаларни тасаввур қилиш кўнинкмалари шаклланади ҳамда креатив фикрлаши ривожланади.
Шодмонқулов Миролим Туранович тадқиқотида техника олий таълим муассасалари учун “Ахборот технологиялари” фанидан интернет тармоғида очиқ фойдаланишга мўлжалланган КИМSoftDraw электрон қўлланма ишлаб чиқган ва унга электрон ўқув адабиётлар, имитацион моделлар, 3D ведиолар, тақдимотлар, атамалар, креатив фикрлашга оид топшириқлар ва онлайн тестлар шакллантирганлиги диққатга сазовор ҳисобланади. Шунингдек, техника олий таълим муассасалари учун “Ахборот технологиялари” дарсларини КИМSoftDraw электрон қўлланма ва муаммоли ўқитиш технологияларини интеграциялаш асосида дарс ўтиш методикасини такомиллаштириб, самарали натижаларга эришганлиги ишни тугалланганлигини билдиради.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Шодмонқулов Миролим Турановичнинг 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича “Талабаларда ахборот технологиялари фанини компьютер имитaцион моделлар асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш (компьютер графикаси мисолида)” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган автореферати ОАК томонидан қўйилган барча талабларга жавоб беради, талабгор педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга лойиқ деб ҳисоблайман.


Тақризчи: Қодиров Бахтиёр Эшмурзаевич ___________Термиз давлат университети “Технологик таълим” кафедраси катта ўқитувчиси, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Download 42.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling