К ў ч и р м а жиззах шаҳри
Download 66.5 Kb.
|
Ismatov Normurod
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қатнашдилар
- Сўзга чиқди
- Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: 1.
- Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат математика университети Математика ва информатика факультети Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши баённомасидан К Ў Ч И Р М А
- Жиззах шаҳри 21.12.2022 й. Қатнашдилар
- “Умумлашган Ойнаров ядроли интеграл операторларнинг узлуксизлиги”
- Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: 1.
Математика ва информатика факультети Математика ўқитиш методикаси кафедрасининг навбатдан ташқари йиғилиш баённомасидан К Ў Ч И Р М А Жиззах шаҳри 02.12.2022 й. Қатнашдилар: Кафедра мудири PhD.Ф.Сулаймонов ва кафедранинг барча профессор-ўқитувчилари К У Н Т А Р Т И Б И: 1. Математика ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси Исматов Нормурод Асатулла ўғлининг математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси мавзуси муҳокамаси тўғрисида. Эшитилди: Кун тартибидаги масала юзасидан кафедра мудири PhD.Ф.Сулаймонов сўзга чиқди. У ўз сўзида кафедранинг илмий салоҳиятини ошириш мақсадида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан илмий изланишлар олиб борилаётганлигини маълум қилиб, кафедра ўқитувчиси Исматов Нормурод Асатулла ўғли томонидан бажарилаётган илмий тадқиқот иши ҳақида гапириб ўтди, ҳамда сўзни мустақил тадқиқотчи Исматов Нормурод Асатулла ўғлига берди. Сўзга чиқди: Сўзга кафедра ўқитувчиси, тадқиқотчи Исматов Нормурод Асатулла ўғли чиқди ҳамда “Умумлашган Ойнаров ядроли интеграл операторларнинг узлуксизлиги” мавзусидаги диссертация мавзуси (01.01.01-Математик анализ) ва диссертация режаси билан мажлис қатнашчиларини таништирди. Исматов Н. мавзунинг долзарблиги, илмий янгилиги тўғрисида маълумотлар бериб, мавзу юзасидан кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан берилган саволларга жавоб берди. Шундан сўнг, кафедра мудири ф-м.ф.н PhD Ф.Сулаймонов Исматов Нормурод Асатулла ўғлига Самарқанд Давлат Университети доценти Физика-Математика фанлари доктори Кулиев К.Д.ни илмий раҳбар этиб тайинлаш тўғрисидаги таклифни йиғиш қатнашчиларига маълум қилди. Кафедранинг барча профессор-ўқитувчилари берилган таклифни бир овоздан қўллаб-қувватлашди. Кун тартибидаги масалалар муҳокама қилиниб, йиғилиш қўйидагича Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: 1. Математика ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси Исматов Нормурод Асатулла ўғлининг илмий тадқиқот мавзуси “Умумлашган Ойнаров ядроли интеграл операторларнинг узлуксизлиги” деб тасдиқлансин ва унга илмий раҳбар этиб Самарқанд Давлат Университети доценти, Физика-Математика фанлари доктори Кулиев К.Д. илмий рахбар этиб тасдиқлансин. 2. Мазкур қарорни тасдиқлаш учун Математика ва информатика факультети Кенгашига тавсия этилсин. Кафедра мудири: Phd.Ф.Сулаймонов Йиғилиш котиби А.Усмонов Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат математика университети Математика ва информатика факультети Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши баённомасидан К Ў Ч И Р М А Жиззах шаҳри 21.12.2022 й. Қатнашдилар: Факультет декани доц. Ж. Эргашев, кафедра мудирлари ва факультет Кенгаши аъзолари К У Н Т А Р Т И Б И: 1. Математика ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси Исматов Нормурод Асатулла ўғлининг математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси мавзуси муҳокамаси тўғрисида. Эшитилди: Факультет декани доц. Ж. Эргашев сўзга чиқиб, ушбу йиғилиш кун тартибига Математика ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси Исматов Нормурод Асатулла ўғлининг илмий тадқиқот мавзусини ҳамда илмий раҳбарни тасдиқлаш масаласи қўйилганлигини ўқиб эшиттирди. Илмий тадқиқот мавзуси “Умумлашган Ойнаров ядроли интеграл операторларнинг узлуксизлиги” деб номланганлигини, мавзунинг долзарблиги, илмий янгилиги ҳақида маълумотлар бериб ўтди ҳамда илмий тадқиқот ишига илмий раҳбар этиб Самарқанд Давлат Университети доценти, Физика-Математика фанлари доктори Кулиев К.Д.ни тайинлаш ҳақида таклифни билдирди. Илмий тадқиқот мавзуси илмий жиҳатдан долзарблиги, муаммонинг ишланганлик даражаси, мақсади, вазифалари, методлари ва кутилаётган натижалар тўғрисида барча йиғилиш иштирокчилари тўлиқ танишиб чиқишди. Сўзга чиқди: Сўзга чиққан доц. А. Алишев – “Умумлашган Ойнаров ядроли интеграл операторларнинг узлуксизлиги” мавзусида бажариладиган илмий тадқиқот иши жуда долзарб эканлиги, замон талабларига мос эканлигини таъкидлаб, илмий тадқиқот мавзусини тасдиқлаш лозимлигини айтиб ўтди. Кун тартибидаги масалалар муҳокама қилиниб, йиғилиш қўйидагича Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: 1. Математика ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси Исматов Нормурод Асатулла ўғлининг илмий тадқиқот мавзуси “Умумлашган Ойнаров ядроли интеграл операторларнинг узлуксизлиги” деб тасдиқлансин ва унга илмий раҳбар этиб Самарқанд Давлат Университети доценти Физика-Математика фанлари доктори Кулиев К.Д. илмий рахбар этиб тасдиқлансин. 2. Мазкур қарорни тасдиқлаш учун университет Кенгашига тавсия этилсин. Факультет Кенгаши раиси : доц. Ж. Эргашев Факультет Кенгаши котиби: Абдуғаниев Б Download 66.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling