§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


"Ички меҳнат тартиби қоидалари" қандай ҳужжат ҳисобланади? Уни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга киритиш тартибини айтинг?


Download 0.52 Mb.
bet3/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

"Ички меҳнат тартиби қоидалари" қандай ҳужжат ҳисобланади? Уни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга киритиш тартибини айтинг?

Ички меҳнат тартиб қоидалари банкнинг асосий локал ҳужжатларидан бири ҳисобланиб, меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни, иш вақти ва дам олиш вақтидан фойдаланишни, меҳнат интизомини ҳамда ҳудудий бошқармалар ва филиаллари билан ходимлар ўртасида юзага келадиган бошқа ҳуқуқий муносабатлар юзасидан масалаларни тартибга солишни белгилайди.
Қоидалар банкнинг касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилиб, тасдиқланган кундан бошлаб кучга киради. Қоидаларга риоя қилиш банк ва ходимлар учун мажбурий ҳисобланади, уни бажармаслик қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлиб хизмат қилади.



  1. Меҳнат шартномаси ҳақида тушунча беринг?

Меҳнат шартномаси ходим ва иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишув бўлиб, ёзма шаклда 2 нусхада тузилади ва бир нусхаси ходимнинг шахсий йиғмажилдида сақланади, иккинчи нусхаси ходимга берилади.
Меҳнат шартномаси номуайян, беш йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга ва муайян ишни бажариш вақтига тузилади. Меҳнат шартномасининг шакли Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган намунавий шартномага асосланган ҳолда ҳар бир корхонада индивидуал шаклда ишлаб чиқилади.
Меҳнат шартномасида тарафларнинг келишувига кўра иш жойи, ходимнинг меҳнат вазифаси, ишнинг бошланиш куни, шартнома муддати, иш ҳақи миқдори, меҳнат таътили ва меҳнатнинг бошқа шартлари кўрсатилади.



  1. Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш деганда нима тушунасиз?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддасида номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш асослари кўрсатиб берилган.
Қуйидаги сабаблардан бирининг мавжудлиги меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асосли эканлигини билдиради:
технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги;
ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши;
ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги. Аввал меҳнат вазифаларини бузганлиги учун ходим интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилган ёхуд унга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилган кундан эътиборан бир йил мобайнида ходим томонидан такроран интизомга хилоф ножўя ҳаракат содир қилиниши меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузиш ҳисобланади;
ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги.
Ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишларнинг рўйхати асосан ички меҳнат тартиби қоидаларида белгиланади;
5) ўриндошлик асосида ишламайдиган бошқа ходимнинг ишга қабул қилиниши муносабати билан, шунингдек меҳнат шартларига кўра ўриндошлик иши чекланиши сабабли ўриндошлар билан меҳнат шартномасининг бекор қилинганлиги;
6) корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан билан тузилган меҳнат шартномаси мулкдорнинг алмашиши сабабли бекор қилинганлиги;
7) ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда.
Ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ва меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлган даврида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхона бутунлай тугатилган ҳоллар бундан мустасно.




  1. Download 0.52 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling