Корхонанинг молиявий ҳолати нимага боғлиқ? A. Корхонанинг асосий фаолияти натижаларига


Download 22.79 Kb.
Sana07.10.2023
Hajmi22.79 Kb.
#1694792
Bog'liq
Тест таҳлил платформага


Корхонанинг молиявий ҳолати нимага боғлиқ?
A. Корхонанинг асосий фаолияти натижаларига
В. Корхонанинг жами фаолияти натижаларига
С. Корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти натижаларига
D. Корхонанинг молиявий фаолияти натижаларига
Баланснинг актив қисми қуйидаги таҳлилий гуруҳлардан иборат:
A.Узоқ муддатли ва жорий активлар.
В.Узоқ мудатли активлар ва ҳисобдаги маблағлар.
С.Материаллар ва захиралар, пул маблағлари ва ҳисобдаги маблағлар.
D.Асосий воситалар ва оборотдан ташқари активлар.

Баланснинг пассив қисми қуйидаги таҳлилий гуруҳлардан иборат:


A. Узоқ муддатли ва қисқа муддатли активлар.
В. қисқа муддатли активлар ва кредиторлик қарзлари.
С. ўз ва қарз маблағлари.
D. қарз маблағлари ва тақсимланмаган фойда.

Бино, иншоотлар, машина ва ускуналар – Бу


A. Жорий активлар.
В. Асосий воситалар.
С. Осон сотиладиган активлар.
D. Узоқ муддатли активлар.

Корхонанинг ўз айланма маблағлари тенг:


A. Корхонанинг ўз маблағлари манбалари - узоқ муддатли активлар.
В. Ўз маблағлари манбалари + узоқ муддатли мажбуриятлар - узоқ муддатли активлар.
С. Жорий активлар - қисқа муддатли мажбуриятлар.
D. Ўз маблағлари - узоқ муддатли активлар.

Корхонанинг айланма маблағлари нима ҳисобига кўпаяди?


A. Корхона ўз фондларининг ўсиши.
В. Кредит ва қарзларнинг ўсиши.
С. Узоқ муддатли молиявий қўйилмалар.
D. Корхонанинг ўз маблағлари, кредит ва қарзларнинг ўсиши.

Осон пулга айланадиган активлар – Бу…


A. Акционер капитали.
В. Айланма капитал.
С. Дебиторлик қарзлари.
D. Қисқа муддатли молиявий қўйилмалар.

8. Ишлаб чиқариш захиралари ........ бир қисми ҳисобланади.


A. Жорий активларнинг.
В. Узоқ муддатли мажбуриятларнинг.
С. Осон сотиладиган активларнинг.
D. Қисқа муддатли мажбуриятларнинг.

Молиявий мустақиллик коэффиценти кандай аникланади?


A. Ўз маблағлари манбалари: Баланс жами.
В. Устав капитали : Қисқа муддатли мажбуриятлар.
С. Ўз маблағлари манбалари : Жорий активлар.
D. Ўз айланма маблағлари : Активлар қиймати.

Молиявий қарамлик коэффиценти қандай аниқланади?


A. Устав капитали : мажбуриятлар.
В. Жами активлар : Ўз маблағлари манбалари.
С. Ўз айланма маблағлари : қарз маблағлари.
D. Ўз капитали : мажбуриятлар.

Молиявий барқарорлик коэффициенти қандай аниқланади?


A. Ўз маблағлари манбалари : Мажбуриятлар.
В. Активлар қиймати : мажбуриятлар.
С. Активлар қиймати : қисқа муддатли мажбуриятлар.
Д. Ўз айланма маблағлари : узок муддатли мажбуриятлар.

Энг осон ликвидланадиган активлар – Бу…


A. Пул маблағлари.
В. Пул маблағлари ва соф дебиторлик қарзлари.
С. Дебиторлик қарзлари.
D. Пул маблағлари ва қисқа муддатли молиявий қўйилмалар.

Тез сотиладиган активлар – Бу…


A. Қимматли қоғозлар.
В. Қисқа муддатли молиявий қўйилмалар.
С. Соф дебиторлик қарзлари.
D. Тайёр махсулот.

Секин сотиладиган активлар – Бу…


A. Узоқ муддатли инвестициялар.
В. Асосий воситаларни қолдиқ қиймати ва муддати ўтган дебиторлик қарзлари.
С. Ишлаб чиқариш захиралари.
D. Узоқ муддатли инвестициялар, товар–моддий захиралар ва келгуси давр харажатлари.

Қийин сотиладиган активлар - Бу…


A. Дебиторлик қарзлари.
В. Узоқ муддатли инвестициялар ва капитал қўйилмалар.
С. Асосий воситалар ва номоддий активларни бошланғич қиймати.
D. Асосий воситалар ва номоддий активларнинг қолдиқ қиймати, капитал қўйилмалар ҳамда муддати ўтган дебиторлик қарзлари.

Тез муддатда тўланадиган мажбуриятлар-Бу…


A. Кредиторлик қарзлари.
В. Мол етказиб берувчилар, пудратчиларга ва мехнатга хақ тўлаш бўйича қарзлар.
С. Қисқа муддатли банк кредитлар ва қарзлар.
D. Олинган бўнаклар, бюджетга тўловлар ва суғурталар бўйича қарзлар.

Қисқа муддатли пассивлар-Бу…


A. Жорий кредиторлик қарзлари ва қисқа муддатли банк кредитлари.
В. Қисқа муддатли кредитлар ва қарз маблағлари айирув муддатида туланмаганлари ва олинган бўнаклар.
С. Қисқа муддатли банк кредитлари ва олинган бўнаклар.
D. Кредиторлик қарзлари қисқа муддатли кредитлар ва қарзлар.

Узоқ муддатли пассивлар-Бу…


A. Узоқ муддатли банк кредитлари.
В. Устав капитали, кушилган капитал ва резерв капитали.
С. Узоқ муддатли банк кредитлари ва узоқ муддатли қарзлар.
D. Ўз маблағлари манбалари.

Доимий пассивлар-Бу…


A. Баланс пассив қисми I бўлими «ўз маблағлари манбалари» ҳамма моддалари.
В. Устав капитали ва тақсимланмаган фойда.
С. Устав капитали, мақсадли тушумлар
D. Узоқ муддатли банк кредитлари ва қарзлар.

Корхона тўлов қобилиятига эга бўлади, агар жорий активлар:


A. ўтган йилдагидан кўп бўлса.
В. кўчмас мулкга нисбатан кўп бўлса.
С. қисқа муддатли мажбуриятларни қоплаш.
D. катта ҳажмдаги маҳсулот захираларидан иборат бўлса.

Қуйидагилардан қайсилари корхонанинг иш фаоллигини ифодаловчи кўрсаткичлар ҳисобланади?


A. Қарз капиталини ўз капиталига нисбати.
В. Дебитор қарзларини айланиш куни.
С. Жами активларни рентабеллиги.
D. Мутлоқ ликвидлилик коэффициенти.

Дебиторлик карзларининг айланиш коэффициенти қандай аниқланади?


A. Махсулотни сотишдан тушган соф тушум : дебиторлик қарзларининг ўртача қиймати.
В. Ялпи тушум : дебиторлик қарзларининг ўртача қиймати.
С. Дебиторлик карзларининг ўртача қиймати х 360 : махсулотни сотишдан тушган соф тушум.
D. Соф дебиторлик карзларининг уртача колдиги : соф тушум.

Кредиторлик қарзларининг айланиш коэффициенти қандай аниқланади?


A. Кредиторлик карзларининг ўртача қолдиғи х360:соф тушум.
В. Сотилган махсулотларнинг таннархи : Кредиторлик карзларининг ўртача қолдиғи.
С. Кредиторлик карзларининг ўртача қолдиғи : сотилган махсулотларнинг таннархи.
D. Махсулотни сотишдан тушган соф тушум : кредиторлик карзларининг ўртача қолдиғи

Операцион даврнинг давомийлиги қандай аниқланади?


A. Жами активларнинг айланиш куни + товар моддий захиралар.
В. Дебиторлик қарзларининг айланиш куни.
С. Кредиторлик карзларининг айланиш куни + моддий айланма маблағларнинг айланиш куни.
D. Товар – моддий захираларнинг айланиш куни + дебиторлик қарзларининг айланиш куни.

Асосий фондларнинг эскириш коэффициенти қандай аниқланади?


A. Асосий воситаларни эскириш суммаси : асосий воситаларнинг бошланғич қиймати.
В. Асосий воситаларнинг эскириш суммаси : асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати.
С. Асосий воситаларнинг эскириш суммаси : асосий воситаларнинг тиклаш қиймати.
D. Асосий воситаларни қолдиқ қиймати : асосий воситаларни тиклаш қиймати

Минг сўмлик асосий воситалар олинадиган фонд қайтими қандай аниқланади?


A. Товар маҳсулоти ҳажми : асосий воситаларнинг ўртача йиллик қиймати
В. Асосий воситаларнинг ўртача йиллик қиймати : товар маҳсулоти ҳажми.
С. Соф фойда : асосий воситаларнинг ўртача йиллик қиймати.
D. Товар махсулоти хажми : ишланган соатларнинг сони.

Товар махсулотини ишлаб чиқариш хажмининг ўзгаришига қандай меҳнат воситалари омиллари таъсир кўрсатади?


A. Асосий воситаларнинг ўртача йиллик қийматининг ўзгариши ва минг сўмлик асосий воситалардан олинадиган самарани ўзгариши.
В. Машина ва ускуналар улушининг ўзгариши ва фонд сиғимининг ўзгариши.
С. Минг сўмлик машина ва ускуналардан олинадиган самарани ўзгариши ва минг сўмлик асосий воситалардан олинадиган самарани ўзгариши.
D. асосий воситаларининг ўртача йиллик қиймати ва асосий воситаларнинг фаол қисмининг улуши.

Корхонанинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш учун ахборот манбалари қуйидагиларга бўлинади:


A. оператив ва жорий ҳисоб маълумотлари, молиявий ҳисобот
В. оператив ва статистик ҳисоб ва хисобдан ташқари маълумотлар
С. статистик ва танланма ҳисоб маълумотлари
D. ҳисоб ва тезкор маълумотлар

Ҳисоб маълумотларига қуйидагилар киради:


A. Бухгалтерия хисоби ва хисоботи, аудиторлик ҳисоботи, ички аудит ҳисоботи ва таҳлилий маълумотлар
В. Бухгалтерия хисоби ва хисоботи, тезкор хисоб ва хисоботи;
С. Бухгалтерия хисоби ва хисоботи, хисобдан ташкари маълумотлар;
D. Бухгалтерия хисоби ва хисоботи, статистик хисоб ва хисоботи, тезкор хисоб ва хисобот

Корхонанинг молиявий ҳолати тўғрисидаги ахборотларнинг хисобга олинмайдиган манбаларига қуйидагилар киритилади:


A. корхона ичидаги ва корхона ташқарисидаги тафтиш
В. ташқи ва ички аудит, солиқ идораларининг текширувлари
С. лаборатория ва тиббий – санитария назорати
D. корхона ичидаги ва корхона ташқарисидаги тафтиш, ташқи ва ички аудит

Бухгалтерия балансининг мазмуни қуйидагилардан иборат:


A. корхона маблағларини гурухлаш, бухгалтерия ҳисобварақларида акс эттириш, оборот ведомостьлари, журнал-ордерлар, таҳлилий жадваллар
В. корхона маблағларини жойлаштириш
С. корхона маблағларини жойлаштириш ва уларни ҳосил этиш манбалари
D. корхона маблағларини муайян санага гуруҳлаш, таркиби ва жойланишини пул шаклида акс эттириш ҳамда уларни ҳосил этиш манбаларидан

Тузилиш вақтига кўра бухгалтерия баланси бўлиши мумкин:


A. жорий
В. кириш ва жорий
С. жорий, бўлиш ва бирлаштириш
D. кириш, жорий, тугатиш, бўлиш ва бирлаштириш

Бухгалтерия баланси қуйидаги элементларни ўз ичига олади:


A. активлар ва мажбуриятлар;
В. узоқ муддатли активлар ва ўз капитали;
С. жорий активлар ва мажбуриятлар;
D. активлар, ўз маблағлари манбалари ва мажбуриятлар.

Узоқ муддатли активлар - Бу…


A. асосий воситалар ва номоддий активларнинг қолдиқ қиймати ва узоқ муддатли инвестициялар;
В. асосий воситалар ва номоддий активларнинг қолдиқ қиймати, узоқ муддатли инвестициялар ва капитал қўйилмалари;
С. асосий воситалари ва номоддий активларнинг қолдик қиймати, узоқ муддатли инвестициялар ва ўрнатилган асбоб-ускуналар;
D. асосий воситалар ва номоддий активлар, узок муддатли инвестициялар ва ўрнатилган асбоб-ускуналар, капитал қўйилмалар, узоқ муддатли дебиторлик карзлари ва узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар;

Жорий активлар-Бу…


A. товар-моддий захиралар;
В. ишлаб чикариш захиралари ва пул маблағлари;
С. товар-моддий захиралар, дебиторлар, пул маблағлари, келгуси давр харажатлари, кечиктирилган харажатлар, қисқа муддатли инвестициялар;
D. ишлаб чикариш захиралари ва тайёр махсулот;
Мажбуриятлар-Бу…
A. жорий мажбуриятлар;
В. қисқа муддатли банк кредитлари ва қарзлари;
С. кредиторлик қарзлари, узоқ муддатли банк кредитлари ва қарзлар;
D. узоқ муддатли мажбуриятлар ва жорий мажбуриятлар;

Меҳнат унумдорлиги берилган таърифни аниқланг


A. Вақт бирлигида ишлаб чиқарилган маҳсулот
В. Сотилган маҳсулот
С. Ишлаб чиқарилган жами маҳсулот
D. ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш чоралари

Меҳнат сиғимига берилган таърифни аниқланг.


A. Вақт бирлигида ишлаб чиқарилган маҳсулот
В. Маҳсулот бирилигини ишлаб чиқариш кетган вақт
С. Ишлаб чиқарилган жами маҳсулот
D. ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш чоралари

Қуйида келтирилган кўрсаткичлардан қай бири экстенсив омил деб қаралади?


A. Оборот маблағлар айланишини тезлашиши;
B. Ликвидлик коэффицентининг ортиши;
C. Ишлаб чиқариш захиралар қолдиғини ортиши;
D. Меҳнат унумдорлик даражасининг ўсиши.

Қуйидаги кўрсаткичларнинг қай бири интенсив омил ҳисобланади?


A. Асосий воситалар фонд қайтимини ортиши
B. Моддий қийматликлардаги оборот маблағлари коэффициентининг ўсиши
C. Баланс активининг ортиши
D. Пул маблағларини кўпайиши

Корхона фаолиятига боғлиқ ички омилларни аниқланг


A. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва уни бошқариш;
B. Корхонанинг товарлар бозоридаги ҳолати;
C. Дебитор ва кредиторлар билан алоқалари;
D. Валюта маблағлари курсини ўзгариши.

Қуйидаги кўрсаткичлардан ташқи омилларни аниқланг.


A. Ишлаб чиқаришни барқарорлиги;
B. Корхона устав жамғармасининг ҳажми;
C. Солиқ, нарх-наво, молия ва банк соҳасидаги сиёсат;
D. Дебитор ва кредиторлик қарзлар ҳолати.

Қайси жавобда ишлаб чиқариш маромини ифодаловчи кўрсаткич тўғри кўрсатилган?


A. Маромийлик коэффициенти, вариация коэффициенти, ойлик маҳсулотнинг жами йиллик маҳсулотда тутган улуши;
B. Бракдан йўқотиш, маҳсулот сотиш ҳажмини ўсиши, вариация коэффициенти;
C. Маромийлик коэффициенти, вариация коэффициенти, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ўсиш суръати;
D. Ҳар ойда ишлаб чиқарилган маҳсулотни жами йиллик маҳсулотдаги улуши, вариация коэффициенти, маҳсулот ҳажмини ўсиш суръати.
Ишлаб чиқариш маромийлигини бузилиши қандай салбий оқибатларга олиб келади.
A. Маҳсулот сифати пасаяди, таннархи ортади, шартнома мажбуриятлари бажарилмайди;
B. Брак ҳосил бўлади, ишлаб чиқариш ресурсларидан тўлиқ фойдаланилмайди, жарималар тўланади;
C. Ишлаб чиқариш ҳажми пасаяди, ишлаб чиқариш ускуналари муддатидан олдин сафдан чиқади, унумдорлик пасаяди;
D. Барча жавоблар тўғри.

Талабнинг ўзгарувчанлиги нималарга боғлиқ?


A. Баҳо ўзгариши ва ҳолати;
B. Харидорларнинг диди ва истаги;
C. Харидорларнинг сони, харид этиш имкониятлари;
D. Барча жавоблар тўғри.

Юқори сифатга эришиш учун товар қандай хусусиятларга эга бўлиши керак?


A. Техник параметрлар;
B. Эстетик параметрлар;
C. Эргономик параметрлар;
D. Барча жавоблар тўғри.

Моддий ресурсларга бўлган ташқи таъминотга нималар киради?


A. Моддий ресурсларни фонд биржалари орқали тузилган шартнома асосида келиб тушиши;
B. Кўргазмалар орқали тузилган шартнома асосида моддий ресурсларни келиб тушиши;
C. Хўжалик субъектлари орқали тузилган шартнома асосида моддий ресурсларни келиб тушиши;
D. Барча жавоблар тўғри.

10. Материаллардан самарали фойдаланиш кўрсаткичи қайси жавобда тўғри ифодаланган?


A. Материал қайтими , материал сиғими, материаллар ҳаражати коэффициенти;
B. Материаллар қайтими, материаллар сиғими, фонд қайтими
C. Материаллар сиғими, фонд сиғими материал қайтими;
D. Материаллар сиғими, фонд сиғими, материаллар ҳаражати коэффициенти.

Материаллар ҳаражатининг режадан фарқланишига қандай омиллар таъсир этади?


A. Маҳсулот ҳажми, унинг структураси, материал сарф меъёри, материал баҳолари;
B. Ишлаб чиқариш ҳажми, унинг структураси, материал қайтими, материал баҳолари;
C. Маҳсулот ҳажми, унинг структураси, материал сиғими, материал сарф меъёри;
D. Ишлаб чиқариш ҳажми, материал сарф меъёри, материал баҳоси, материал сифати.

Материал баҳосини шаклланишидаги транспорт – тайёрлов ҳаражатлари нималарга боғлиқ?


A. Юк ташиш масофаси, транспорт тури, кадрлар малакаси;
B. Транспорт тури, транспорт хизмати тарифи, кадрлар малакаси;
C. Юк ташиш масофаси, транспорт тури, транспорт хизмати тарифи;
D. Ташиладиган юк миқдори, амортизация харажатлари, фойдаланилган транспорт тури, транспорт хизмат тарифи.

Асосий воситалар ҳаракатини ифодаловчи коэффициентлар қайси жавобда тўғри кўрсатилган?


A. Асосий воситаларни ишга тушириш, янгиланиш коэффициентлари;
B. Асосий воситаларни чиқиб кетиш, эскириш коэффициентлари;
C. Асосий воситаларни тугатиш, эскириш коэффициентлари;
D. Асосий воситаларни янгиланиш, эскириш коэффициентлари.

Асосий воситалардан самарали фойдаланишнинг аҳамияти нималардан иборат?


A. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш;
B. Ноишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш;
C. Меҳнат унумдорлиги ва сиғимини ошириш;
D. Корхонани фонд билан таъминланиш даражасини ошириш.

Асосий воситалардан самарали фойдаланиш кўрсаткичларига киради:


A. Материал қайтимининг коэффициенти;
B. Фонд қайтимининг коэффициенти;
C. Асосий воситаларнинг эскириш коэффициенти;
D. Асосий воситаларни ишга тушириш коэффициенти.

Маҳсулот ҳажмига қандай меҳнат омиллари таъсир этади?


A. Ходимлар сони, жами ишланган киши – кунлар, киши – соатлари, меҳнат унумдорлиги;
B. Ишчилар сони, бир ишчини ишлаган кунлари, киши – соатлари, меҳнат унумдорлиги;
C. Ишчилар сони, жами ишланган киши – кунлари, киши соатлари, меҳнат унумдорлиги;
D. Ишчилар сони, ишчи кучини қўнимсизлиги, меҳнат унумдорлиги, бир ишчини ишлаган кунлари.

Ишчиларнинг иш вақтидан фойдаланишига таъсир этувчи омиллар:


A. Ишчилар сони, бир ишчини ишлаган кунлари, иш куни давомийлиги;
B. Ишчилар сони, бир ишчини ишлаган соатлари, иш куни давомийлиги;
C. Бир ишчини ишлаган кунлари, ишлаган соатлари, иш куни давомийлиги;
D. Бир ишчини ишлаган соатлари, ишчиларни қўнимсизлиги, иш куни давомийлиги

Меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш орқали:


A. Меҳнат унумдорлиги, маҳсулот ҳажми ортади;
B. Ходимлар сони қисқаради, иш ҳақидан нисбий иқтисодга эришилади;
C. Ходимлар сони қисқарган ҳолда ўртача иш ҳақи ортади;
D. Барча жавоблар тўғри.

Маҳсулот таннархи қандай ҳаражатлардан ташкил топади?


A. Тўғри ва эгри ишлаб чиқариш ҳаражатлари;
B. Бевосита ва билвосита ишлаб чиқариш ҳаражатлари;
C. Доимий ва ўзгарувчан ишлаб чиқариш ҳаражатлари;
D. Меъёр бўйича ишлаб чиқариш ҳаражатлари.

Ўзгарувчан ҳаражатлар деб қандай ҳаражатларга айтилади?


A. Маҳсулот ҳажмини ўзгаришига боғлиқ тарзда ўзгарувчи ҳаражатларга айтилади;
B. Тўғри ва эгри ҳаражатларга айтилади;
C. Бевосита ва билвосита ҳаражатларга айтилади;
D. Барча турдаги ишлаб чиқариш ҳаражатларига айтилади.

Ишлаб чиқариш таннархи ҳаражат элементлари бўйича қандай гуруҳларга бўлинади?


A. Моддий ҳаражатлар, меҳнат ҳақи, ижтимоий суғурта, амортизация ажратмалари, ишлаб чиқариш характеридаги бошқа ҳаражатлар;
B. Хомашё, ёқилғи, энергия сарфлари; ходимларни иш ҳақи, асосий восита ва номоддий активлар амортизацияси, реклама ҳаражатлари;
C. Иш ҳақи, амортизация ажратмалари, сафар ҳаражатлари ва бошқа ҳаражатлар;
D. Моддий ҳаражатлар, меҳнат ҳақи, ижтимоий суғурта ва амортизация ажратмалари.

Маҳсулот таннархини ҳаражат элементлари бўйича таҳлил қилишдан асосий мақсад нимадан иборат?


A. Маҳсулот турлари бўйича ҳаражатлар ўзгаришига баҳо бериш;
B. Ҳаражатлар ўзгаришини назорат этиш;
C. Моддий ресурсларга бўлган талабни аниқлаш учун;
D. Ишлаб чиқариш ҳаражатларида ҳаражат элементлари салмоғи ва ўзгаришига баҳо бериш.

Иш ҳақини нисбий фарқи қандай аниқланади?


A. Ҳисобот даврида сарфланган иш ҳақидан базис давридаги иш ҳақи фондини айириш орқали аниқланади;
B. Ҳисобот даврида сарфланган иш ҳақи базис давридаги иш ҳақи фондини маҳсулот ишлаб чиқариш индексига кўпайтмасидан ҳосил бўлган кўрсаткич билан таққослаш орқали аниқланади;
C. Ишчи ва хизматчиларга сарфланган иш ҳақи базис давридаги иш ҳақи фонди билан таққосланади;
D. Иш ҳақининг базис давридан мутлоқ фарқини фоизда ифодаланишидир.

Доимий ҳаражатлар деб қандай ҳаражатларга айтилади?


A. Маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига боғлиқ бўлмаган ҳаражатларга айтилади;
B. Давр ҳаражатларига айтилади;
C. Маъмурий ва бошқарув ҳаражатларига айтилади;
D. Барча турдаги иш ҳақи ҳаражатларига айтилади.

Ишчиларнинг йиллик иш ҳақи фондига қандай омиллар таъсир этади?


A. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, ходимлар сони, ходимларнинг ўртача йиллик иш ҳақи;
B. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, ишчилар сони, ишчини ўртача йиллик иш ҳақи;
C. Маҳсулот сотиш ҳажми, ишчилар сони, ишчини ўртача йиллик иш ҳақи;
D. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, ишчиларни нисбий фарқи, бир ишчига тўғри келадиган ўртача йиллик иш ҳақи.

Молиявий фаолиятнинг даромадлари таркибига киради:


A. Фоизлар, дивидендлар шаклидаги даромадлар, ижарадан, валюта курси фарқидан даромадлар;
B. Фоизлар шаклидан, дивидендлар шаклидан даромадлар, валюта курси фарқидан даромадлар, ёрдамчи ишлаб чиқаришдан тушган даромад;
C. Узоқ муддатли (лизинг)дан даромадлар, валюта курси фарқидан даромадлар, мол – мулкни сотишдан келган даромадлар, ҳисобот даврида ўтган йилга тегишли фойдани келиб тушиши;
D. Фоизлар шаклидаги даромадлар, мол – мулкни сотишдан келган даромадлар, бошқа даромадлар.

Ҳисобот давридаги корхонанинг соф фойдаси қандай мақсадларга сарфланмайди?


A. Ишлаб чиқариш характеридаги қурилиш объектларига;
B. Ўтган йилга тегишли зарарни қоплашга;
C. Келгуси давр даромадларини шаклланишига;
D. Янги технологияни сотиб олишга.

Баланс активининг рентабеллик даражасига қандай омиллар таъсир этади?


A. Сотишдан кўрилган рентабеллик, даромаднинг ҳар сўмига тўғри келадиган тушум, баланс активининг ҳар сўмига тўғри келадиган тушум;
B. Сотишдан кўрилган рентабеллик, маҳсулот бирлигининг рентабеллиги, даромаднинг ҳар сўмига тўғри келадиган тушум;
C. Баланс активининг ҳар сўмига тўғри келадиган тушум, сотишдан кўрилган рентабеллик, асосий фаолиятдан кўрилган рентабеллик;
D. Сотишдан кўрилган рентабеллик, даромаднинг ҳар сўмига тўғри келадиган тушум, асосий фаолиятдан кўрилган рентабеллик.

Фойданинг моҳияти нималардан иборат?


A. Мулк эгасининг асосий мақсади, рақобатга бардошликнинг мезони, ижтимоий эҳтиёжларни қондиришнинг манбаи;
B. Корхона ривожланишининг асосий манбаи, мулк эгасининг асосий даромад манбаи, рентабелликка таъсир этувчи омил;
C. Мулк эгасининг асосий мақсади, рақобатга бардошликнинг мезони, оборот маблағлар айланишини тезлаштириш омили;
D. Корхона ривожланишининг асосий манбаи, ижтимоий эҳтиёжларни қондиришнинг манбаи, келгуси давр даромадларини шаклланиш манбаи.

Маҳсулот сотишдан кўрилган фойдага қандай омиллар таъсир этади?


A. Маҳсулот сотиш ҳажми, сотилган маҳсулот таннархи, операцион даромадлар;
B. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, сотилган маҳсулот баҳоси, сотилган маҳсулот таннархи;
C. Ишлаб чиқариш ҳажми, сотилган маҳсулот таннархи, операцион даромад;
D. Маҳсулот сотиш ҳажми, сотилган маҳсулот таннархи, сотилган маҳсулот баҳоси.

Фаолият самарадорлигининг ўсиш суръатини тенгсизликнинг қайси варианти аниқроқ ифодалайди?


A. 100 % < Капиталнинг ўсиш суръати > тушумнинг ўсиш суръати < фойдани ўсиш суръати;
B. 100 % < Капиталнинг ўсиш суръати < Тушумнинг ўсиш суръати < фойдани ўсиш суръати;
C. 100 % > Капиталнинг ўсиш суръати > Тушумнинг ўсиш суръати > фойдани ўсиш суръати;
D. 100 % > Капиталнинг ўсиш суръати > Тушумнинг ўсиш суръати < Фойдани ўсиш суръати.

Маҳсулот ишлаб чиқариш маромийлиги ва ўртача ассортимент режасининг бажарилиши таҳлилида қандай усуллардан фойдаланилади?


A. кичик сонлар, кичик фоизлар
B. ўртача қиймат, ўртача геометрик қиймат
C. интеграл ва занжирли алмаштириш
D. индекс ва балансли усул

Корхона иқтисодий салоҳиятини белгиловчи кўрсаткичларни аниқланг.


A. Моддий ва меҳнат ресурслари,
B. Молиявий барқарорлик ва тўлов қобилияти
C. Моддий ва меҳнат ресурслари, ликвидлик кўрсаткичлари
D. Материал қайтими ва материал сиғими

Маҳсулот ишлаб чиқариш учун ҳақиқатда сарфланган меҳнат 6500 киши-соатни ташкил этиб, норма бўйича 6900 киши –соат. Меҳнат сиғими ва меҳнат унумдорлиги қандай фоизларда ўзгарган?


A. меҳнат сиғими 5,8 % га қисқариб, меҳнат унумдорлиги 6,15 % га ошган
B. меҳнат сиғими 5,8 % га қисқариб, меҳнат унумдорлиги 5,8 % га ошган
C. меҳнат сиғими 5,8 % га ошиб, меҳнат унумдорлиги 5,8 % га қисқарган
D. меҳнат сиғими ва меҳнат унумдорлиги ушбу ҳолатга алоқадор эмас.
Download 22.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling