6-боб. Клиник фармакологиянинг ёшга боғЛИҚ хусусиятлари
Download 47.35 Kb.
|
Gazeta
6-БОБ. КЛИНИК ФАРМАКОЛОГИЯНИНГ ЁШГА БОҒЛИҚ ХУСУСИЯТЛАРИ ЯНГИ ТУҒИЛГАИ ЧАҚАЛОҚ ВА КИЧИК ЁШДАГИ БОЛАЛАРДА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ҚЎЛЛАНИШИНИНГ ЎЗИГА ХОС ТАМОЙИЛЛАРИ Янги туғилган чақалоқлар ва айниқса, чала туғилган болаларда ДВ фармако- динамикаси ва фармакокинетикаси фақатгина катталарда эмас, балки неонатад даврдан чиққан эмизикли болаларда ҳам бирмунча фарқланади. Чунки, неонатал давр мобайнида ДВ фармакодинамикаси ва айниқса, фармакокинетикаси \ар куни ўзгариши мумкин ва охирига келиб, катталарнинг кўрсаткичларига яқин келиб қолиши ёки барибир, фарқланиб туриши мумкин. Янги туғилган чақалоқлар ва кичик ёшдагн болаларга фармакотерапия ўтказилаётганда ана шу ҳолатни назарда тутиш лозим. Бола ҳаётининг мобайнида дори воситаларининг фармакодинамикаси ва фармакокинетикаси тубдан фарқ қиладиган бир нечта даврлар фарқланади: антенатал туғиш давридаги интранатал давр неонатал давр (4 ҳафтагача) 1 ёшгача 1 ёшдан 3 ёшгача Беш ёшдан кейин боларда клиник-фармакологик кўрсаткичлар катгаларга нисбатан деярли фарқ қилмайди. Янги туғилган чақалоқлар, кичик ва каттароқ ёшдаги болалар ҳамда катталарда фармакотерапия ўтказиш ДВ хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда бир-биридан фарқланади. Бу хусусиятлар қуйидаги омилларга боғлиқ. Фармацевтик омиллар — дориларни қўллаш усуллари. Фармакокинетик омиллар - сўрилиш, тақсимланиш, оқсиллар билан боғланиш, метаболизм ва ДВ чиқарилиши. Фармакодинамик омиллар — рецепторлар сезгирлиги ва умуман организмни препаратнинг фармакологик таъсирига нисбатан фарқи. Дориларни болаларга кўрсатадиган токсик ва терапевтик хусусиятлари. Дозалаш усуллари. Фармацевтик омилларга янги туғилган чақалоқларга ДВ юбориш йўлларини ўзига хослиги киради. Бу гуруҳдаги болаларга препаратлар вена ичига юборилиши афзал ҳисобланади, бу янги туғилган чақалоқпарда ДВ сўрилишини ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ. Катгароқ ёшдаги болалар гуруҳи «уколдан» қўрқади ва ёқтирмайди, шунингучун бу гуруҳдаги бемор-болаларга дориларнинг ичишга бериладиган шакллари кўп қўлланади. Бироқ, иситмалаётган беморларда қусиш белгилари бўлса, антибио- тикларни парентерал қўллашга мажбур қилади. Кичкина болалар таблетка ва капсулаларни ютишга қийналади, шу сабабли уларга суюқлик шаклидаги дорилар тайёрланади. Бундан ташқари, мазаси нохуш бўлган дориларни болалар туфлаб ташлайди. Ширин мазали ДВ кўп қўллаш эса тиш кариеси ривожланишига олиб келади. Дори воситалар фармакокииетикаси турли ёшда, айниқса, янги туғилган чақалоқпарда тубдан фарқланади. Маълумки, дори воситалари сўрилишига кўи омиллар таъсир кўрсатади, I жумладан. препаратнинг физикавий-кимёвий Хусусиятлари ва бсмор бола организми I ҳолати. меъда шираси рН, овқатни меъдада сақпаниб туриш вақги, ўт кислоталари I мйкдори, МИЙ бактериал флораси ва ёндош касалликлар. Дори воситасининг эрувчанлиги ва ионизацияланиш даражаси меъда ва 126. I тяакнингрН муқити билан белгиланади. Мухитнинг рН кўрсаткичи пасайганда кучеиз I кислоталар яхши сўрилади, чунки улар нордон муҳитда кам ионизапияланган, яънп I купроқёғда эрувчан шаклда бўлади. Мухитнинг рН кўрсаткичини ортиши эса аксинча, I кучсиз асослар сўрилишини енгиллаштиради ва кучсиз кислота сўрилишини ушлаб I қолади. Туғилишнинг биринчи соатларида меъда шираси рН одатда 6—8 атрофмда, яъни I нейтралга яқпн бўлади, аммо бир неча соатдан кейин 1,5—Згача тушиб кетади. Меъда | шираси рН пасайиши жуца ўзгарувчан бўлиб, гестацион ёши, боланингтуғилгандаги I вазнпга боғлиқ бўлзди. Туғилишининг 6 хрфтасидан кейин меъда ширасининг рН одатда 4,0 дан ортмайди. Гипохлоргидрия (рН>4,0) бир ҳафталик ёшдаги 19 % янги туғилган | чақалоқтарда, 16 % эса 2-ҳафталик ва 8 % 3-ҳафталиқда кузатилзди. Дори воситалар асосан ингичка ичакца сўрилади, шунинг учун меъдани сакдамасидан бўшаш вақти бу жараёнда маълум даражада аҳамиятга эга. Янги туғилган чақалоқларда меъдани сақламасидан бўшаш вақти катталарникидан анча пастбўлади, бироқ 1—8 ой давомида бу кўрсаткич секин-аста кўтарила бошлайди. Меъда моторикаси респиратор дистресс-синдроми, юракнинг туғма нуқсонлари бўлган чала туғилган чақалоқпарда пасайиб кетдди. Овқатни меъдадан чиқиб кетиши унинг таркибига ҳам боғлиқ. Она сути меъданинг бўшашиш тезлигнни оширади, шу билан бир вақтда овқатнинг калорияси ва узун занжирли ёғли кислоталар микдори ортганда бу кўрсаткич пасаяди. Умуман олганда, болаларнинг биринчи 6 ойлигида ДВ сўрилиши катталарга нисбатан сустроқ кечади. Янги туғилган чақалоқларда синтез тезлиги ва ўг кислотаси тузларининг умумий Ҳажми паст бўлади. Бунипг натижасида ёғда эрувчан ДВ. ёғда эрувчан витамин Д ва Е сўрилишипннг тезлиги ва даражаси пасаяди. МИЙ бактериал флора микдори гестацион ёш, туғиш тури. овқатланиш хусусиятига боғлиқ. Неонатал даврда бактериал флоранинг ўзгариши ўг билан чиқиб кетздиган ДВ гидролизига таъсир кўрсатади. Ҳозирги вақтда шу нарса тасдиқландики. МИЙ шиллиқ қобиғи юзасида боғланган сув қатлами мавжуд бўлиб, у маълум даражада сўрилиш тезлигини бошқариб туради, бу қатлам қапчалик қалин бўлса, моддларнинг фаол ва пассив сўрилиши шунчалик ёмон кечади. Янги туғилган чақалоқлар организмида сув миқдори кўп бўлгани сабабли, ичак шиллиқ қобиғининг юзасида боғлангап сув қатлами қалинлиги юқори бўлади, бу ДВ сўрилишини секинлаштиради. Янги туғилган чақалоқларни даволашда кўп препаратларнинг гиперосмоляр эритмалари, ҳатто сахароза ҳам уларда некротик энтероколит ривожланишига олиб келиши мумкинлигини назарда тугиш лозим. Шундай қилиб, янги туғилган, айниқса, чала туғилган чақалоқларнинг меъда ширасида хлорид кислога ажралиб чиқиши анча камайган бўлзди, меъданинг бўшаши одатда секинлашган бўлиб, фақатгина 6—8 ойда мсъёрига етади. Перистальтика даражаси ва табиий, овқатни ичакдан ўтиш тезлигини кўпинча олдиндан айтиш қийин. фақат баъзи чақалоқларда овқатланиш хусусиятига боғлиқ бўлади. Турли ёшдап! болаларда сўрилиш тезлиги ва даражаси бир-биридан фарқтанади. Масалан, 15 кунгача янги тутилган чақалоқларда фенитоин, рифампицин, ампициллин, цефалексинларнинг сўрилиши ушланиб қолади. Шу билан бир вақгда дигоксин ва диазепамнинг сўрилиши ёшга боғлиқ бўлмайди. Download 47.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling