6-боб. Клиник фармакологиянинг ёшга боғЛИҚ хусусиятлари


Download 47.35 Kb.
bet8/12
Sana22.04.2023
Hajmi47.35 Kb.
#1378954
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Gazeta

38-жадвал

I гуруҳ
Буюршп кўрсаталган


II гуруҳ
Эҳтиёткорлик бипан
буюриладиган


III гуруҳ
Буюриш мумкин
бўлмаган


Бензилпен ициллин
Мецитиллин натрийли тузи
Оксациллин натрийли тузи
Амгтициллин

ЭритроМицин
Олеандомицин фосфат
Цефалоридин
Цефалексин
Клафоран
Нистатин

Кофеин
Метоклопрамид (церукал)
Фенобарбитал
Ви касол
Седу кс е н(с ибазо I т)
Натрий оксибутират
Пирацетам


Атропин
Амйназин
Анальгин
Дигоксин
Стофантин
Д-пеницилламин
Теофиллин
Эуфиллин
Гентамицин
Амикацин
Линкомицин
гидрохлорид


Борат кислота
Левомицетин
1
Тетрациклинлар
Канамицин
Мономицин
2
Налидикс кислота
Сул ьфа нил ам идла р
Салицилатлар
Наркотик
анальгетиклар
(морфин гуруҳи)



Изоҳ: 1— фақат гемофилия таёқчаси ёки менингококклар чақирган менингитларда
буюрилади;

2~ ичишга буюриш мумкин.
Болаларда дори воситаларини дозалаш тамойиллари
Болаларда, айниқса, 1 ёшгача бўлган даврда ДВ фармакодинамикаси ва
фармакокинетикасида фарқчар кўп бўлгани сабабли. бола учун самарали ва хавфснз
дозани танлашда катталарга нисбатан дозани пропорционал равишда камайтириш
мумкин эмас, чунки бу олдиндан айтиб бўйМайдиган асоратларга олиб келиши
мумкин.

Дозани болалар учун ҳисоблаб чиқишнинг турли усуллари таклиф этилган. Бола
танасининг юзасидан келиб чиққан ҳолда дозани ҳисоблаш усули 39-жадвалда
келтирилган. Бироқ, болалар жуссасй турлича — каттароқ ёки кичикроқ бўлиши
мумкин, шу сабабли баъзи олимлар бу усулга ҳам салбий қарашади.

Баъзи чет эл олимлари дозани тана вазнининг килограмми ҳисобига ҳисоблашни
таклиф қилган. Масалан, Кларк қоидасига асосагт, бола учун ДВ керак бўлган дозаси
катталар учун тенг дозани бола вазни килограммининг 70 бўлингапи натижасини
кўпайтирмасига тенг:

Д«.»= Дкагтлар Х <б°;|а ВаЗНИ <КГ) • 70>
Бироқ, бу ҳам норозиликларни келтириб чиқаради, чунки кўп болаларда,
айниқса, кичнк ешдагилар организмидаги суюқлик ҳажми бир хил эмас, бу эса,

тана вазнини ошириб ёки камайтириб кўрсатиши мумкин. Демак, фақат тана вазни
ҳисобидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган ДВ дозаси ҳам самарасиз, ҳам токсик
бўлиб чиқиши мумкин.
39-жадвал
Бола танаси юзасйга дори воситаси дозасининг боғлиқлиги
(Н. К. 8И\>ег е! а/. Напс/Ьоок о/ Ре&а/псз, 1983)

Ёши

Тана вазни, кг

Тана юзаси
катталиги, м
2

Катталар дозасига
нисбатан %


Янги туғилган
чақалоқ


3

0,20

1/24

3 ой

6

0,30

1/20

1 ёш

10

0,45

1/12

6 ёш

20

0,80

1/4

9 ёш

30

1,00

60

12 ёш

40

1,30

75

14 ёш

50

1,50

90

Катталар

70

1,76

100


Бир вақтда бир нечта кўрсаткичларни (тана вазни, ёши, функционал ҳолати
ва ҳ.) назарда тутган ҳолда, бола учун керак бўлган ДВ дозасини ҳисоблашни бир
нсчта усули ишлаб чиқилган.

Тана вазни меъёрида бўлган болалар учун ДВ дозаси қуйидаги формула орқали
аниқланади:

[К] — 2 х Ёши (йилда) + Тана вазни,
бу ерда К - катталарга нисбатан дозанинг фоизи.
Масалан, вазни 14 кг бўлган 4 ёшли бола учун ДВ дозаси К= 2 х 4 + 14 = 22%
бўлади, яъни ана шу бола учун ДВ дозаси катталарнинг дозасини 22 % ташкил
этиши керак.

Болалар организми баъзи ДВ (ферментлар, витаминлар ва ҳ.) писбатан камроқ
даражада сезгир бўлади, бунда дозапи | К+] формуласи асосида ҳисоблаб чиқилади:

[К+] = 2 х Ёши (йилда) + (Тана вазни + 12)
Болалар организми сезгирлиги юқори бўладиган ДВ (наркоз моддалари, наркотик
анальгетиклар, уйқу чақирувчи ДВ, транквилизаторлар) учун ДВ дозаси |К-]
формуласи асосида ҳисобланади:

]К-| = 2 х Ёши (йил) + (Тана вазни — 12)
Масалан, ана шу формула асосида 1 ёшгача бўлган бола учун наркотик
анальгетиклар дозаси ҳисоблаб чиқилса, манфий кўрсаткич чиқади, яъни шу
формулага асосан, 1 ёшгача бўлган болаларга наркотик анальгетиклар буюрилмайди,
бумавжуд бўлган меъёрларга тўғри келади.

Тана вазни ортиқча бўлган ёки жуда озғин болаларга дозани шахсий ёндошиб,
дозис-омилцан фойдаланган ҳолда ҳисоблаб чиқиш керак. Дозис-омилни назарда
тугган ҳолда ДВ дозасини ҳисоблаб чиқиш учун, катталарнинг ўртача терапевтик
дозасини 70 га бўлиб, сўнг бола тана вазнини (кг) боланинг ёшига мос келадиган
дозис-омилга қўпайтирилади (40-жавдалга қаранг).

40-жад«ал
Боланинг ёшига боғлиқ ҳолда дозис-омил катталиги

Ёши, йилда

Дозис-омил

0-1

1,8

1-6

1,6

6-10

1,4

10-12

1,2


Тана вазни 22кг бўлган 8 ёшли болага, яъни гипотрофияли болага ацетилсалпцил
кислотанинг бир марталик дозасини ҳисоблаб чиқиш керак. Ацетилсалицил
кислотанинг бир марталик ўртача дозаси 0,5г. Катталар учун 1 кг вазнига препаратнинг
керакли дозаси - 0,5 : 70 = 0,0071 ташкил этади. Юқоридаги жадвалдан кўриниб
турибдики, 8 ёшли бола учун дозис-омич 1,4 тенг. Препаратни ҳисобланган дозасини
дозис-омилга кўпайтирамиз: 0,0071x1,4 = 0,0099 г. Шундай қилиб, тана вазни
меъёридан кам бўлган 8 ёшли бола учун ацетилсалицил кислота дозаси қуйидагига
тенг бўлади: 0,0099 г х 22 кг = 0,22 г.

Турли ёшдаги болаларга А ва Б гуруҳига кирадиган кучли таъсир этувчи ва
захарли ДВ буюрилганда, тиббиёт ходими СССР X Давлат фармакопеясида
жойлашган ДВ дозалаш жадвалига риоя қилиши шарт. А ва Б гуруҳига кирмайдиган
бошқа ДВ учун болаларга буюриладиган препаратлар дозаси қуйидаги формула
орқали ҳисобланади: 1 ёшгача бўлган болага — катталар дозасининг 1/24—1/12 қисми;
1 ёшга — 1/12; 2-3 ёшга — 1/8; 4-6 ёшга - 1/6; 6 ёшга — 1/4; 7 ёшга — 1/3; 8-14
ёшга - 1/2; 15-16 ёшга — 3/4 қисмлари.

Шуни ёдда тутиш керакки, ҳар бир бола учун ДВ дозаси шахсий ёндошган ҳолда
танланиши керак. Бунда бола организмининг функционал ҳолати ва патологик
жараённинг оғирлик даражаси ҳамда қўлланаётган ДВ фармакодинамик ва
фармакокинетик хусусйятлари назарда тутилиши керак. Бола учун хохлагап усул
ёрдамида ҳисобланган ДВ дозаси ҳеч қачон катталарга мўлжалланган дозадан ортиб
кетиши керак (агарда аннотацияда махсус кўрсатма бўлмаса) эмас.


Download 47.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling