6-боб. Клиник фармакологиянинг ёшга боғЛИҚ хусусиятлари
-расм. ДВ клиренсини сшга боғлиқ ўзгаришлари
Download 47.35 Kb.
|
Gazeta
15-расм. ДВ клиренсини сшга
боғлиқ ўзгаришлари Изоҳ: расм «Клиническя фармакология по Гудману « Гилману», М, 2006, кипюбидан нусхаланган. ҳаётининг биринчи йилида 10 баробарга ортади ва 8 ойликка бориб, катталарни- кидек кўрсаткичга эришади. Организмдан каналчалар секрецияси усулида чиқнб кетадиган дориларга аминогликозидлар, цефалоспоринлар, пенициллин, дигоксин, фуросемидлар киради. Неонатал даврпинг бошида уларни жуда эҳтиёткорлик билан қўллаш тавсия этилади. Юқорида айтиб ўтилгандек, янги туғилган чақалоқларда фаол тубуляр транспорт механизмларини етилиши, хусусан кучсиз органик кислота ва ишқорлар учун секин- аста кузатилади. Электролитлар экскрецияси билан бу жараённи гормонал бошқарилишини постнатал ривожланиши ўртасида боғлиқпик мавжуд. Чақалоқтарда сийдикни етарли концентрацияланмаслигининг сабаби антидиуретик гормон етишмаслиги эмас, балки унга нисбатан рецепторлар сезгирлигини пастлиги ҳисобланади. Янги туғилган чақалоқиарнинг қони зардобида альдостероп ва реиин миқдорини кўп бўлиши ана шу гормонларга нисбатан рецепторлар сезгирлигини камайиб кетишига жавоб тариқасида ривожланган компенсатор реакциядир. Неонатал даврда сув ва электролитлар чиқарилишининг хусусиятларини инфузион терапия ўтказилаётганда ва диуретиклар буюрилганда назарда тутиш керак. Электролитлар, айниқса, натрий тутувчиларни қўллаш чекланган бўлиши керак, чунки янги туғилган чақалоқларда унинг экскрецияланиши паст бўлади. Ҳаётининг биринчи 3 кунида натрий юборилиши мақсадга мувофиқ эмас, калийни эса буйрак фаолияти меъёрида бўлган ҳолатда юбориш мумкин. Янги туғилган чақалоқларда сув ва электролитларни ушланиб қолишига мойиллик бўлишини назарда тугиб, инфузион терапия ўтказилганда диуретикларни юбориш кўрсатилган. Бироқ, буйракнинг транспорт тизими етилмагани ва ДВ буйрак каналчаларига етарли миқдорда тушмаслигини назарда тутиб, диуретик самарага эришиш учун тиазидлар дозасинй (катгаларга нисбатан) ошириш лозим. Фуросемцд ва бошқа қовузлоғли диуретикларнинг таъсири препаратни каналча ҳужайраларида йиғилиши билан боғлиқ эмас; фильтрация ва каналча секрецияси паст бўлгани сабабли, фуросемиднинг ярим чиқарилиш даври катталарга нисбатап 8 баробар кўп бўлиб, 4—9 с ташкил қилади (катталарда 30-70 мин). Ўз вақтида туғилган ва чала туғилган болаларда буйрак фаолияти бир хил ривожланмаганлиги кўпгина антибиотиклар фармакокинетикасини бир-биридан фарқланишининг сабаби бўлиб ҳисобланади. Дори воситалар янги туғилган чақадоқларнинг буйрак фаолиятига бевосита таъсир кўрсатганда буйрак тўқималарида секин йиғилади (қон айланиши суст бўлгани учун) ва таъсирини намоён бўлиши ҳам секинлашади. Натижада, буйракдан секин чиқиб кетгани учун таъсир давомийлиги ҳам узаяди. Масалан, янги туғилган чақалоқларда фуросемиднинг сийдик хайдовчи таъсири катгаларга нисбатан секин бошланиб, узоқ давом этади. Агарда, катталарда фуросемидни вена ичига юборилганда диуретик таъсири 5—10 мин бошланиб, чўққисига 20 мин чиқиб, 2—4 с давом этса, янги туғилган чақалоқларда таъсири 20 мин бошланиб, 1-2 с чўққисига чиқиб, 5-6 с давом этади. Демак, буйрак орқали чиқариладиган дори воситаларни янги туғилган нақалоқларгй катталарга нисбатан кам миқдорда буюриш керак. Бу ёшда каналча секрецияси ҳам етарли ривожланмаган бўлади (катталарга нисбатан 5-6 баробар кам) ва постнатал даврнинг 30-ҳафталарига келиб, функ- ционал етук даражага чиқади. Шунинг учун, каналча секрецияси усули билан чиқиб кетадиган пенициллинлар, салицилатлар, ацетилланган сульфаниламидлар ва бошқа препаратлар фильтрация йўли билан чиқадиган препаратларга нисбатан секинроқ чиқади. Турли патологик ҳолатлар (ич кетиши, сувсизланиш, пневмония) фаол секреция жараёнини коптокча фильтрациясига нисбатан кўпроқ ёмонлаштиради. Эмизикли ва кичик ёшдаги болаларда буйрак фаолиятининг яна бир хос томони шундаки, ҳатто натрий, калий, магний ва кальций электролитлари ҳам организмдан суст чиқарилади. Турли тузларнинг гипертоник эритмаларини алохида эҳтиёткорлик билан юбориш лозим, чунки улар миянинг сувсизланиши, гипертермия ва тугқаноқпар ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Қисқа вақг ичида кагта миқдорда суюқлик юборилса — кескин сувли интоксикация, мия шиши, тутқаноқлар кузатилиши мумкин. Янги туғилган чақалоқларда ДВ фармакокинетикасини катталарга нисбатан ўзариши 37-жадвалда келтирилган. Download 47.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling