6-боб. Клиник фармакологиянинг ёшга боғЛИҚ хусусиятлари
Download 47.35 Kb.
|
Gazeta
ГЕРИАТРИК ВОСИТАЛАР
Витаминлар Қария одамларда кўпинча, овқат ҳазм қилиш аппаратининг функиионал етишмовчилиги натижасида витаминларни овкдт билан меъёрида истеъмол қилгапда \ам эндоген гиповитаминоз ҳолати кузатилади. Шунинг учун айниқса, В гуруҳи витаминлари, липотроп моддалар (Г гуруҳига киритилган метионин, холин, инозин препаратлари), А ва Е гуруҳи витаминлари ва аскорбин кислртани қабул қилиш мақсадга мувофиқ. Микроэлементлар иммуногенез, гемопоэтик фаолиятни кучайтиради, витаминлар, гормонлар, нуклеин кислота синтезини рағбатлантиради, модда алмашинувининг барча турларини меъерлаштиради. Қария одамларга модда алмашинувини меъёр- лаштириш мақсадида бериладиган препаратларга мис, рух, кббальт, марганец, калийларнинг биодозалари киритилади. Замонавий илмий маълумотларга асосан, поливитамин ва микроэлементларгш сугканинг турли вақгида бериш тавсйя этилади. Улариииг қондап! дозасини ортиб кетишини олдини олиш мақсадида микроэлемент ва минераллар миқдорини текшириб туриш лозим. Новокаин ўзининг таъсири бўйича витаминларга тенглаштирилади. Бу витамин кексайганда фаолияти кескин камайиб кетадиган ички секретор органлар (жинсий, қалқонсимон, буйрак усти безлари) гормонлари билан боғлиқ ҳолда бўлади. Новокаин нейротрофик, антисептик, гистаминга қарши, антиацетилхолин таъсир- ларни кўрсатади. А. Аслан схемаси бўйича узоқ муддатли циклли даволаш қуйидапгча ўтказилади - кун ора муишк орасига 2% - 5 мл новокаин эритмасидан 12 та шгьекция қилинади. Учта цикл орасида 10 кунлик танаффус бўлиб, кейингилари ўртасида эса — 1—3 ойлик танаффус (йилига 6-8 цикл) бўлади. Бундай даволаш ўтказилгандан кейин беморлар тегиклашади, кайфияти кўтарилади, юрак, бош оғриқпари камаяди. Бироқ, баъзи беморларда новокаин салбий таъсир кўрсатади. Агарда, 3-циклдан кейин самара кузатилмаса, у ҳолда кейипги цикллар бекор қилинади. ЭКГда ўзгаришлар, аллергик реакииялар кузатилса ҳам препарат бекор қилинади. Ёшга боғлиқ физиологик ўзгаришлар натижасида беморнинг аҳволини ёмонлашиши кузатилса, новокаинотерапия яхши самара беради. Гормонлар Анаболик стероидлар умумий рағбатлантириш, оқсил, минерал, углевод алмашинувини меъёрлашиши учун ўрин босувчи даволаш омили сифатида қўлланади. Жигарнинг паренхиматоз каса.чликалри, простата бези ўсмаларида анаболикларни буюриш мумкин эмас. Тўқимали терапия (алоэ плацентаси экстракти, плазмол ва ҳ.) организмни! физиологик фаолиятини рағбатлантириб, унинг умумбиологик реактивлигини оширади. Апилакотёрапия. Апилак — ари суги бўлиб, моддалар алмашинувини меъёрлаш- тиришига мойил кўпгина функционал тизимларни рағбатланишига ердам беради, умумий аҳволга ижобий таъсир кўрсатади. Препаратни 20 кун давомида 0,01 г кунига 2 марта тил остига қўйиш тавсия этилади. Адаптогенлар — биологик фаол моддалар бўлиб, адаптация жараёнларини ривожланишига ёрдам беради, қайтадан юборилгаида организмда носпецифик қаршилик ҳолатини ушлаб туради. Уларга Жень-шенъ илдизидан олинадиган препаратлар, тиканли элеутерококк, дибазол (суткасига 0,01 г) ва бошқалар киради. Стенокардия, бош мия томирлари спазми. қорин бўшлиғи органлари спазмларида бу препаратларни буюриш мумкин эмас. Ю.Б.Белоусов ва бошқа авторларнинг фикрича, кексалик даврида темир ва кальций препаратларини қабул қилиш шарт. Охирги йилларда гериатрик амалиётда цитомединлар қўлланилмоқда, улар пептид биорағбатлантирувчиларнинг янги синфини ташкил этади. Цитомединлар ҳужайраларда ҳосил бўлади ва таркиби бўйича пептид табиатга эга моддалар комплексидан иборат. Улар ҳужайрани ривожланиши, ўзаро таъсирлашиши ва фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган маълумотни трансмембран ўтказилишини таъминлайди. Ҳозирги кунга келиб, цитомединлар организмнинг тўқима ва биологик суюқлигини деярли барча ҳужайраларидан ажратилган. Улар бир- биридан таркиби, молекуляр оғирлиги ва компонентларининг электрокимёвий хусусиятлари билан фарқланади. Цитомединлар асосида қатор янги ДВ яратилган, уларнинг бир қисми тиббиётда кенг қўлланилмоқда, бошқалари эса, изланишнинг турли босқичларида. Геронтологияда цитомединлар XX асрнинг 80-йилларидан бошлаб қўллана бошлади. Цитомединлар қўлланиши натижасида ҳаёт давомийлиги узаяди, гормоиал- метаболик, гематологик ва иммунологик бузилишлар ривожланиши секинлашади ҳамда ўсмалар ҳосил бўлишини тўхтатади. Цитомединлардан асосан, тималин (айрисимон бездан олинади) ва эпиталамин (эпифиз-шишкасимон бездан олинади) ҳамда кортексин (бош мия қобиғидан олинади), ретиналамин (кўз шох пардасидан), простатилен (простата безидан) препаратлари қўлланган. Цитомединлар қўпланганда кексаларда, масалан, ўпканинг сурункалй яллиғланувчи касалликларида ҳужайра иммунитетини меъёрлашгани, организмни носпецифик резистснтлигини ортгани ва клиник белгиларни меъёрлашуви бўйича аниқ самара кузатилган. Бунда даволаш муддати давомийлиги тахминан 20 % қисқарган. Эпиталамин қўлланганда беморларда вегето-томирли реакциялар бартараф бўлган, гемодинамик кўрсаткичлар ва миокарднинг қисқарувчанлик фаолияти, бош мия фаолияти яхшиланган. Тималин ва эпиталамин препаратлари организмда қариш белгилари барвақг кузатилаётган беморларда коррекциялаш учун (10 кун давомида 10 мг м/о) қўлланган. Даволаш ўтказилиши натижасида қонда холестерин ва ласт зичликдаги липопротеидлар миқдори турғун камайган. Цитомединларни клиник ўрганилиши асосида (Хавинсон В.Х., Морозов В.Г. ва бошқалар, 2000) уларни геронтологияда қўлланишининг қуйидаги йўналишлари аниқпанди: Геропротектор сифатида, бундан мақсад — қариш тезлигини секинлаштириш ва фаол ҳаёт давомийлигини узайтириш. Ёшга боғлиқ патйлогик жараён ривожланишини олдини олиш. Терапевтик мақсадда — геронтологик беморларда турли касалликларни даволаш учун. Ҳозирги кунда бу препаратларнинг клиник ва клиникагача бўлган синовларини ўгказиш якунига келиб қолди. Кекса беморларда фармакокинетик ва фармакодинамик кўрсткичларни ўзгариши ДВ қўлланганида ривожланиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар хавфини янада ошишига олиб келади, бу эса, шифокордан беморни даволаш учун шахсий ёндошган \олда препаратни танлаш, дозалаш тартибини белгилаш ва фармакотерапияни янада қаттиқ назорат қилишни талаб қилади. Гериатрик фармакотерапия ўтказилаётганда юқорида келтирилган тамойилларга амал қилинса, даволаш самарадорлиги ва хавфсизлиги ортади. Download 47.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling