Маҳмудов Асрорхон
Download 85.49 Kb.
|
ислрм тарихи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маҳмудов Асрорхон Бажарди: 403-гуруҳ талабаси Набижонов
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ МИР АРАБ ОЛИЙ МАДРАСАСИ КУРС ИШИ Мавзу: Умавийлардаврида амалга оширилган муҳим ишлар ва эришилган зафарлар Илмий раҳбар: “Диний фанлар ва тиллар” кафедраси ўқитувчиси Маҳмудов Асрорхон Бажарди: 403-гуруҳ талабаси Набижонов Муҳаммад Мусо Расулжон ўғли Бухоро 2021 М У Н Д А Р И Ж А КИРИШ....................................................................................................................3 АСОСИЙ ҚИСМ.....................................................................................................8 1. Уммавийлар халифалиги.........………………..………………………………8 2. Уммавийлар даврида фатҳлар………….........................................................14 3. Кичик Осиёда румликларга қарши фатҳлар...................................................23 4. Шимолия африкадаги фатҳлар……………….………………………………25 5. Муовия ибн Абу Суфён давридаги фатҳлар…….………………………….26 6. Шарқий жабҳа………………………………………………………………...28 7. Муовия ибн Абу Суфён даврида вилоятлар…………...……………………29 8. Уммавийлар халифалигини қайта тикланиши……………………..……….29 9. Уммавийлар халифалигини заволга учраши …………………………….....29 Хулоса...................................................................................................................30 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати……...................................................32 КИРИШ Аллоҳ таолога У Зотнинг жалолига ва жамолига муно- сиб ҳамду санолар бўлсин! Охирги набий Муҳаммад Мустафога гўзал ва мукаммал салавот ва саломлар бўлсин! Мусулмон тарихчилар: «Тарихни ўрганган кишининг умри узаяди», дейишади. Ҳақиқатдан ҳам, тарихни қунт билан ўрганган одам гўё ўша ўзи ўрганган даврда яшайди. Тарихни қунт билан ўрганган одам дунё тарихида бўлиб ўтган кўплаб ҳодисаларнинг иштирокчисига, ҳеч бўлма- ганда томошабинига айланади десак, муболаға қилмаган бўламиз. Бинобарин, Ислом тарихини қунт билан ўрганган мусулмоннинг умри узайиши, Аллоҳ таолонинг динида яшаган ҳаёти бойиши, инсоният тарихига иймон ва Ислом ёғдуси, нури ила назар солиши шубҳасиздир. Ислом тарихи деганда Ислом давлатларининг ва мусул- мон халқларнинг Ислом динининг илк даврларидан бошлаб ҳозирги кунгача бўлган муддатдаги тарихи кўзда тутилади. Бошқача қилиб айтганда, ушбу тарих дунё бошланганидан То ҳозирги – биз яшаб турган пайтгача бўлган даврни ўз ичи- га олади. Жуғрофий маънода айтиладиган бўлса, бу тарих акс этган ҳудуднинг бир тарафи Атлантика океани, иккинчи тарафи эса Тинч океани билан чегараланади. Ушбу минтақа- ларда Ислом дини кенг тарқалган бўлиб, бу ерларда яшовчи халқларнинг кўпчилиги мусулмон халқлар деб тан олинган. Машҳур тарихчилардан Ибн Асир айтади: «Амри маъруф, наҳйи мункар қиладиган одамлар тарих воқеаларидан воқиф бўлсалар, жабр ва душманлик қилувчиларнинг ҳаётларини, уларнинг оқибатида келиб чиққан бузуқчилик, харобчилик ва ҳалокатларни ўргансалар, уларнинг қабиҳ эканини тушуниб ета- дилар ҳамда мазкур ишлардан юз ўгиришни ўзларига лозим деб биладилар. Агар одил волийларнинг, гўзал ишлар қилган инсон- ларнинг тарихини ўргансалар, уларда гўзал эслатмалар борлиги, инсонлар ўша тарихий шахсларни яхшилик билан эслаётганини кўрсалар, уларнинг юртлари обод, турмушлари фаровон бўлга- нини билсалар, санаб ўтилганларни маъқул санаб, уларга рағбат қиладилар, ўзлари ҳам улардан ибрат олишга интиладилар». Шайх Ҳасан ибн Абдуллоҳ раҳматуллоҳи алайҳ тарих- ни ўрганишга тарғиб қилиб, шундай дейди: «Тарих барча ўтган авлодларнинг ҳаёт мадрасасидир. Тарих орқали ти- риклар ўзлари учун манфаатли нарсани ўрганиб, унга амал қиладилар. Шунингдек, ўзларига зарар етадиган нарсалар- дан воқиф бўлиб, ундан четда бўладилар. Тарих бир уммат ўзининг ўтмишига бориб келадиган ва ҳозири билан ўтми- ши ўртасидан жой олган кўприкдир». Шу билан бирга, тарих беқиёс ва оғир омонат ҳамдир. Бўлиб ўтган воқеа-ҳодисаларни омонат билиб, уларни ке- лажак авлодларга етказиш ҳар бир жамият ва унинг илму зиёга эга аъзоларининг бурчидир. Ҳозирги ва келажак ав- лоднинг эса ўша тарихни ўрганиб, умри узаяди, тажрибаси ортади. Аввалгиларнинг фойдали ишларини ўзига ибрат қи- либ олади ва хатоларини такрорламасликка ҳаракат қилади. Инсоният тарихида бу ишга ҳамиша амал қилиб келинган. Ҳар бир ватанпарвар киши ўз юртига бўлган меҳр-му- ҳаббатининг, садоқатининг рамзи сифатида ушбу юртнинг тарихини ўрганади. Қўлидан келганлар эса ўзи ўрганган нарсаларни келажак авлодларга ҳам қолдиришни ўйлайди- лар, бунинг учун бор имконлари билан ҳаракат қиладилар. Тарих ва унга оид маълумотларнинг ёзилиши маъно- сига келадиган бўлсак, албатта, мусулмонларнинг тарих- га оид нарсаларни ёзиш ишлари биринчи ўринда Қуръони Каримни қаламга олиш, қайд этишлари билан бошланган. Авваллари Қуръон ёзма равишда тарқатилмаган. Уни ўр- ганиш асосан ёдлаш орқали кечган. Кейинчалик Қуръон- ни ёдлаган кишилар вафот этиб, камайиб кетаётгани боис Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг даврларида ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг маслаҳатлари билан Қуръон оятлари жамланиб, битта мусҳаф шаклига келтириб ёзиб қўйишга келишилган ва бу иш муваффақиятли амалга оширилган. Кейинчалик ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг давр- ларида мазкур мусҳафдан олти нусха кўпайтирилиб, турли марказларга юборилган. Қуръони Каримда инсоният, хусу- сан, пайғамбарлар тарихига оид жуда кўплаб керакли маъ- лумотлар борлиги ҳаммага маълум. Мусулмон тарихчилар дунёнинг яратилиши, инсоннинг дунёга келиб, ривожланиши ва шу каби қадимда содир бўл- ган тарихий ҳодисаларнинг энг ишончли манбаи бўлмиш Қуръони Карим асосида қадимги дунё тарихини битдилар. Шунинг учун ҳам улар ўз замонларида етакчи тарихчиларга айланишди. Кейинчалик баъзи бир гуруҳ ва шахслар чиқиб, ўзларича дунё тарихини «илмий» равишда қайта кўриб чиқ- дилар. Улар дунёда энг ишончли тарихни битганларини ай- тиб, айюҳаннос солдилар. Бошқаларни, жумладан, мусулмон тарихчиларни илмсизликда, афсоналарга берилишда айбла- дилар. Аммо вақт ўтиб, илм ривожланиши билан бу гуруҳ- ларнинг «Илмий» ишлари жаҳолатдан бошқа нарса эмаслиги аён бўлди. Оқибатда ҳаммаси муз каби эриди-кетди. Қуръ- ондан баҳра олган мусулмон тарихчиларнинг айтганлари эса тўғри бўлиб чиқди. Яъни уларнинг ўз ишларида Қуръондан фойдаланишлари энг тўғри йўл экани маълум бўлди. Қуръони Каримдан кейин Пайғамбаримиз алайҳис- салоту вассаломнинг ҳадислари ёзилди. Бу ишни амалга оширишдаги иккиланиш Қуръонни ёзишдан кўра ҳам кўп- роқ бўлди. Баъзи саҳобалар ўзига нисбатан қатъий ишонч асосида баъзи ҳадисларни ёзиб олган бўлсалар ҳам, Қуръ- он билан аралашиб кетишининг олдини олиш мақсадида уларни ёзиш расмий равишда ман қилиб турилди. Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу ўзларининг халифалик даврида ҳадисларни ёзмасликка буйруқ бердилар. Ҳазрати Умар ро- зияллоҳу анҳунинг даврларида ҳам шундай бўлди. Ниҳоят ҳижрий I асрнинг ўрталарига келиб, яъни ми- лодий VIII асрда ҳадисларни ҳам ёзиш бошланди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида тарихга оид жуда кўп маълумотлар бор. Кейинчалик аста-секин турфа илмларни ҳам ёзиш ишла- ри ривожланиб кетди. Тарихни ёзма равишда акс эттириш ҳам шулар жумласидандир. Ислом тарихини ёзиш ҳижрий Ш (милодий IX) асрда бошланди. Авваллари тарихий ҳодисаларни ёд олиб, оғзаки равиш- да айтиб юрилар эди. Кейинроқ аста-секин уларни ёзишга ўтилди. Бу борада Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сийратларини умматга етказиш иши ёрдам берди. Сийрат илмида энг аввалгилардан бўлиб номлари чиққан зотлардан тўрт киши алоҳида зикр қилинади: 1. Урва ибн Зубайр (ҳижрий 93 йилда вафот этган). Pa- сулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаворийлари, жаннат башорати берилган саҳоба Зубайр ибн Аввом ро- зияллоҳу анҳунинг ўғиллари, 2. Абон ибн Усмон ибн Аффон (ҳижрий 105 йилда вафот этган). Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг ўғиллари. 3. Ваҳб ибн Мунаббиҳ (ҳижрий 114 йилда вафот этган). АСОСИЙ ҚИСМ Уммавийлар халифалиги. Download 85.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling