Маҳмудов Асрорхон


УМАВИЙЛАР ДАВРИДАГИ ФАТҲЛАР


Download 85.49 Kb.
bet5/16
Sana13.12.2022
Hajmi85.49 Kb.
#1000117
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
ислрм тарихи

УМАВИЙЛАР ДАВРИДАГИ ФАТҲЛАР
Умавийлар даврида фатҳлар уч жабҳада олиб борилди.
Кичик Осиёда румликларга қарши фатҳлар
Бу фатҳлар жуда кенг кўламли бўлиб, Қустантинияни,
Ўрта ер денгизидаги баъзи оролларни фатҳ қилиш орқали
амалга ошди.
Шимолий Африкадаги фатҳлар
Бу Атлантика океанигача етиб борди. Ниҳоят, Жабали
Ториқ номли жойдан ҳам ўтиб, Испаниягача етди.
Шарқий жабҳа
Шарқ томонда Ироқ, ундан кейин шимолга қараб
Мовароуннахр, жануб тарафлар, Синд юртлари фатҳ
қилинди.
Бирок Бану Умайядан кейин Исломнинг кенгайиши тўхтаб
қолди. Аббосийлар давлати ҳарбий жиҳатдан ривожлана
олмади, бир қадам ҳам олдинга силжимади. Ислом дини
даъватчилар, тожирлар фаолияти ёрдамида узоқ юртларга
тарқалишда давом этди, лекин ҳарбий жиҳатдан юксалиш бутунлай
тўхтаб қолди. Бу соҳадаги кенгайишлар кейинчалик,
ғазнавийлар ва усмонийлар даврида яна олдинга силжий
бошлади.
Муовия ибн Абу Суфён давридаги фатҳлар
У кишининг халифалиги даврида жуда катта фатҳлар
амалга оширилган. Улар асосан икки асосий жабҳада
бўлган. Биринчиси – ғарбий жабҳа. Ҳозирги Туркия
давлатининг ўрни Рум деб аталиб, у ерларда доимий
равишда чегаралар қурилган ва фатҳ ишлари тўхтовсиз
давом этиб турган.
Асосий мақсад Қустантинияни фатҳ қилиш эди. Ҳижрий
50 (милодий 670) йилда Қустантиния қамал қилинди, сўнг
ҳижрий 53-61 (милодий 673–680) йилларда ҳам қамал
қилиш ишлари давом этди. Лекин бу юртни фатҳ
қилишнинг имкони бўлмади. Муовия розияллоҳу анҳу
Ўрта ер денгизида бир минг етти юзта кемадан иборат
денгиз флотини ташкил қилди ва унинг ёрдамида жуда кўп
ғалабаларга эришди.
У киши ҳижрий 49 (милодий 669) йилда Сиқиллия —
ҳозирги Сицилиядаги Журба оролини, ҳижрий 53
(милодий 673) йилда Урдус оролини, ҳижрий 55 (милодий
675) йилда Кирит оролини фатҳ қилдилар. Шунингдек,
ҳижрий 57 (милодий 677) йилда Эгей денгизидаги
ороллар, Қустантинияга яқин ерлар фатҳ қилинди.
Африкада эса жуда кўп жойлар, жумладан, ҳижрий 41
(милодий 661) йилда Бинзерт, 45 (милодий 665) йилда эса
Қайрувоннинг ёнидаги Қумуния фатҳ қилинди. Ўша
йилнинг ўзида Суса шаҳри ҳам фатҳ этилди.
Уқба ибн Нофеъ розияллоҳу анҳу томонидан Сирт,
Ғидамис, Тароблус (Триполи) шаҳарлари фатҳ қилинди.
Вуддон қайтадан фатҳ қилиниб, унинг ерлари Фаззон ва
Қафсага қўшилди. Ҳижрий 50 (милодий 670) йилда
Қайрувон шаҳрини қурди. Шунингдек, Уқба ибн Нофеъ
Судан юртларидаги жойларни фатҳ қилди. Фатҳлар
кенгайиб бориб Мағрибга, Жазоиргача етди. Уқба ибн
Нофеъ Фиҳрий ўша майдондаги энг катта қўмондонлардан
ҳисобланган.

Download 85.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling