Маҳмудов Асрорхон
Download 85.49 Kb.
|
ислрм тарихи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муовия ибн Абу Суфён давридаги вилоятлар
- 1. Шом вилояти
- 2. Куфа вилояти
Шарқий жабҳа
«Шарқий жабҳа» деганда Мовароуннаҳр юртлари, Синд юрти, Ҳиндистон кўзда тутилади. Икки дарё - Сайҳун ва Жайҳун дарёлари орасидаги ва унинг атрофидаги ерлар Мовароуннахр юртлари ҳисобланади. У ерда ўша пайтда Тоҳористон (пойтахти Балх), Софониён (пойтахти Шумон), Сўғд (пойтахти Самарқанд ва Бухоро), Фарғона (пойтахти ўша вақтда Хўжанд бўлган), Хоразм (пойтахти Журжония), Ашрусна (Усрушона, пойтахти Панжикент), Шош (пойтахти Бинкет) каби юртлар машҳур бўлган. Ўша пайтларда мазкур ўлкаларда истиқомат қилувчи аҳолининг кўп қисми бутпарастлардан иборат эди. Мусулмонлар Мовароуннаҳр юртларини фатҳ қилишни ҳижрий 41 (милодий 661) йилда бошладилар. Улар, аввало ҳижрий 43 (милодий 663) йилда Сикистонни фатҳ қилдилар. Ҳижрий 45 йилда Тоҳористоннинг баъзи юртлари фатҳ қилинди. Ниҳоят, улар Куҳистонга етиб бордилар. Ҳижрий 55 (милодий 675) йилда Убайдуллоҳ ибн Зиёд Бухорогача етиб борди. Ҳижрий 44 йилда мусулмонлар Синд ва Ҳинд юртларига қадам босдилар. Бу юртларнинг аҳолиси маълум бир вақт бўйсуниб туришди, сўнг яна орқага қайтиб, вазият барқарор бўлмади. Ниҳоят, Валид ибн Абдулмаликнинг даврига келиб мусулмонлар у ерларда ўз ҳукмларини мустаҳкамладилар. Муовия ибн Абу Суфён давридаги вилоятлар Ўша пайтда Ислом давлатида бир неча вилоятлар мавжуд бўлиб, уларнинг баъзилари бир неча амирликлардан ташкил топган эди. Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида олтита вилоят бор эди. 1. Шом вилояти Шом вилояти асосий вилоят ҳисобланиб, унинг ҳудудлари жанубда Арабистон яриморолининг шимолидан бошланар, шимоли эса Турус тоғларигача етиб борар эди. Шарқда Фурот дарёсидан бошланиб, ғарбдаги чегараси Ўрта ер денгизигача етиб борган эди. Бу вилоятда жумладан, Ҳимс, Қунсурайн, Антония, Тароблус ва бошқа амирликлар бор эди. 2. Куфа вилояти Ироқнинг шимоли, курдлар, Озарбойжон ва шу тарафдаги бошқа ерлар ушбу шаҳардан туриб бошқарилар эди. Ҳазрати Алий розияллоҳу анҳу ва у кишининг ўғиллари Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумо мана шу шаҳарда фаолият олиб борган эдилар. Муовия розияллоҳу анҳу бу вилоятга Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳуни волий қилиб тайинлади. У киши волийликни яхшилаб адо этиб, гўзал ўрнак бўлди. Download 85.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling