Маҳмудов Асрорхон
ҲОДИСАЛАР АБДУРРАҲМОН ИБН АШЪАС ҲАРАКАТИ
Download 85.49 Kb.
|
ислрм тарихи
ҲОДИСАЛАР
АБДУРРАҲМОН ИБН АШЪАС ҲАРАКАТИ (ҳижрий 81-85; милодий 700-704) Хижрий 81 йилда Ҳажжож Абдурраҳмон ибн Ашъасни турк юртларини фатҳ қилиш учун юборди. У ерда жуда кўп ғалабаларга эришган Абдурраҳмон ибн Ашъас Ҳажжожга ва Абдулмаликка итоат қилишдан бош тортди. Ҳажжожга қарши уруш олиб бориб, Ироқни бўйсундирди. Сўнг машриқ тарафда Хуросондан бошқа жойлар унга бўйсунди. Абдурраҳмон ибн Ашъас билан умавийлар орасида катта урушлар бўлди. Ниҳоят, ҳижрий 82 йилда у енгилиб, қочиб кетди ва ҳижрий 85 йилда қатл килинди. Хажжож томонидан Ибн Ашъасга эргашган уламолардан кўпчилиги ҳам қатл қилинди. Уларнинг ичида тобеъинлардан бўлмиш Саъид ибн Жубайр ҳам бор эди. Ҳажжож ибн Юсуф Сақафий Абдулмаликнинг энг кўзга кўринган одамларидан бири бўлган бу шахс ўзининг сиёсати, доҳийлиги ва шафқатсизлиги билан машҳур бўлди. У Мусъаб ибн Зубайрга қарши уруш олиб борган, Ироқни умавийларга кўшган қўмондонлардан эди. Сўнг Абдулмалик уни Абдуллоҳ ибн Зубайрга қарши уришиш ва Ҳижозни бўйсундириш учун юборди. У Ибн Зубайрни ўлдирди ва ўша ерларга ўзи волий бўлди Ироқда фитналар янгитдан бошланганда (ўзи ҳар доим шундай бўлиб келган), Абдулмалик Ҳажжожни Ирокка волий қилди. Ҳажжож Ироққа қарши раҳмсиз ва шафқатсиз сиёсат олиб бориб, уни ҳам ўзига бўйсундирди. Ҳажжожнинг нуфузи Шарқнинг барча тарафларига тарқалди. Умавийлар давлати дуч келган тўсиқларни енгида унинг хизматлари ниҳоятда катта эди. Кўриниб турибдики, Ҳажжожнинг шафқатсизлиги ўша замондаги тинчлик ва истиқлол учун хизмат қилган. Ўша Хаворижлар даврларда хаворижларнинг Ироқ ва Арабистон яриморолидаги фаолиятлари кучайди. Умавий қўмондонлардан Муҳаллаб ибн Абу Сафро уларнинг устидан кўп ғалабаларга эришиб, у ерларда жуда кўп аҳолини қириб битирди. Қотрий ибн Фужоъа ва Шабиб Шайбоний хаворижларнинг энг кўзга кўринган намояндаларидан эди. Абдулмалик ибн Марвон амалга оширган энг муҳим ишлар Ҳижрий 76 (милодий 695) йилда исломий пул бирлиги чикарилиб, муомалага киритилди. Масжидул ақсо биноси янгиланди. - Девон ишлари арабийлаштирилди. Бу иш ҳижрий 81-86 (милодий 700-705) йилларда амалга оширилди. Абдулмалик ибн Марвоннинг вафоти Абдулмалик ибн Марвон ҳижрий 86, милодий 705 йилда вафот этди. Унинг қонуний халифалиги ўн уч йил давом этди. Download 85.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling