Маҳмудов Асрорхон


Download 85.49 Kb.
bet12/16
Sana13.12.2022
Hajmi85.49 Kb.
#1000117
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
ислрм тарихи

Язиднинг вафоти
Язид ҳижрий 64 (милодий 683) йил рабиъул аввал ойида
вафот этди. Унинг халифалиги тўрт йил давом этди.
ИККИНЧИ МУОВИЯ ИБН ЯЗИД
(ҳижрий 64 йил, милодий 683 йил)
Язид ибн Муовиянинг ўлимидан кейин халифаликни
унинг ўғли — Иккинчи Муовия ибн Язид эгаллади. Унинг
халифалиги фақат 40 кун давом этди, холос. Сўнг
беморлиги, заифлиги
сабабли халифаликдан воз кечди. Уйида узлат қилиб
ўтириб олди ва уч ойдан кейин вафот этди. Мана шу ерда
умавийлар халифалиги вақтинчалик узилиб қолди.
АБДУЛЛОҲ ИБН ЗУБАЙРНИНГ ХАЛИФАЛИГИ
(халифалик даври: ҳижрий 64-73; милодий 683—692)
Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг ҳаёти
Абдуллоҳ ибн Зубайр – жаннат башорати берилган ўн
кишининг бири, машҳур саҳоба Зубайр ибн Аввом
розияллоҳу анҳунинг ўғилларидир. Оналари — Асмо бинт
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳо.
У зот ҳижратдан кейин Мадинада биринчи туғилган бола
эдилар. Шунинг учун у киши туғилганида мусулмонлар
ниҳоятда хурсанд бўлган. Ўша пайтда яҳудийлар
«Муҳожирларда бепуштлик тарқалган», деб даъво
қилишарди. Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг туғилиши эса
Мадинаи мунавварада мусулмонлар учун байрам устига
байрам бўлиб кетди.
У киши улуғ саҳобадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам вафот этганларида, Абдуллоҳ ибн Зубайр тўққиз
ёшда эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан
ўттиз учта ҳадис ривоят қилганлар.
Абдуллоҳ ибн Зубайр Қуръон оятлари ёзилган
саҳифалардан мусҳафларга нусха кўчиришдек
масъулиятли ишни бажарган тўрт саҳобанинг биридирлар.
Усмон розияллоҳу анҳу Ҳафса онамизга одам юбориб:
«Бизга саҳифаларни бериб тур, ундан мусҳафларга нусха
кўчириб олайлик, кейин уларни ўзингга
қайтариб берамиз», деган. Шунда Ҳафса уларни Усмонга
бериб юборган. У зот Зайд ибн Собит, Абдуллоҳ ибн
Зубайр, Саъид ибн Ос ва Абдурраҳмон ибн Ҳорис ибн
Ҳишомларга амр қилган ва улар мусҳафларга нусха
кўчиришган.
Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу Ярмук урушида
оталари билан бирга иштирок этганлар. Ҳазрати Усмон
розияллоҳу анҳу қатл қилинган куни у кишини ҳимоя
қилиб жанг қилганлар ва жароҳатланганлар. Шунингдек,
Қустантиния ғазотида, кейинчалик, Муовиянинг даврида
Африкадаги фатҳларда ҳам иштирок этганлар.
Ўша пайтда Африка жамияти дейилганда Тароблусдан
Танжагача чўзилган катта ерларни ўз ичига олган жамият
кўзда тутиларди. Унинг подшоҳи Рум томонидан қўйилар,
ўша пайтда Жиржис исмли одам подшоҳ эди. У ҳар йили
Рум подшоҳига харож тўлаб турарди. Жиржис бир юз
йигирма минг отлиқдан иборат лашкар тўплади.
Мусулмонлар келиб, Исломни арз қилишган эди, у бош
тортиб, урушни ихтиёр қилди. Жиржис жарчи юбориб,
«Ким Абдуллоҳ ибн Саъдни қатл қилса, уни қизимга
уйлантираман ва юз минг динор бераман!» деб жар
солдирди.
Мусулмонларнинг қўмондони Абдуллоҳ ибн Зубайр
эдилар. У киши Абдуллоҳ ибн Саъддан изн олиб,
мусулмонлар ичида «Ким Жиржисни қатл қилса, у юз
минг динор олади ва Жиржиснинг қизига уйланиб, унинг
мамлакатига волий бўлади!» деб жар солдирдилар.
Жиржиснинг дилига қўрқув тушди.
Аввалига жанг Жиржиснинг режаси бўйича давом этди,
яъни эрталаб бошланиб, пешинда тўхтар эди. Кейин
Абдуллоҳ ибн Зубайр мусулмон жангчиларни иккига
бўлдилар. Бир қисми пешингача уруш қилади, иккинчиси
пешиндан кейин. Ана шунда румликлар дам олишга
улгуришмайди. Мусулмонлар эса дам олиб-дам олиб,
жангни давом эттираверадилар.
Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг ушбу режаси румликларнинг
мағлубиятига асосий сабаб бўлди. Абдуллоҳ ибн Зубайр
Жиржисни қатл этди.
Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу жуда кўп ибодат
қилар эдилар. Халифалар ичида чавандозлиги билан
машҳур бўлганлар. Шижоатда у кишига тенг келадиган
одам йўқ эди.
«Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу намоз ўқисалар,
хушуъдан қотган таёққа ўхшаб қолар эдилар. Сажда
қилганларида чумчуқлар у кишини девор деб ўйлаб,
устиларига қўнар эди. Бир куни Каъбанинг Ҳатийм
тарафида намоз ўқиётганларида тош тушиб,
кийимларининг бир томонини узиб кетганини ҳам
сезмаганлар».
Ҳижратнинг 64 йили Язид ибн Муовия вафот этганида бу
зот халифа бўлишлари учун байъат берилди. Мана шу
даврда Миср, Ҳижоз, Яман, Хуросон, Ироқ, Шом
юртларининг баъзи ерларига ҳукмдор бўлдилар.
Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу ўзлари
умавийларга қарши чиқиб, Маккага амир бўлиб
турганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
айганларидек қилиб, Каъбани қайта қурдилар. Аммо
умавийларнинг лашкарбошиси золим Ҳажжож Абдуллоҳ
ибн Зубайрни қатл қилиб, қурилишларини бузиб,
қурайшликлар қурганидек қилиб қайта қурди.
Абдуллоҳ ибн Зубайр ўзларининг халифалик даврларида
биринчи бўлиб дирҳамни жорий этдилар. Бу дирҳамнинг
бир тарафига «Муҳаммадур Расулуллоҳ», иккинчи
тарафига «Амруллоҳи бил вафо вал адл» деб битилган эди.
Абдуллоҳ ибн Зубайрга байъат
Карбалода Ҳусайн розияллоҳу анҳу қатл қилинганларидан
сўнг Ибн Зубайр Язидни халифаликдан олинди, деб эълон
қилдилар ва одамларни ўзларига байъат қилишга
чақирдилар. Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррама
ахли у кишига байъат қилди. Юқорида айтиб ўтилганидек,
Язид ибн Муовия Ибн Зубайрга қарши уруш қилди.
Мадинаи мунавваранинг Ҳарамини бузиб, ичкарида уруш
қилишга журъат этди. Маккаи мукаррама қамал қилиб
турилганда, ҳижрий 64 (милодий 683) йилда Язид вафот
этди.
Шундан кейин Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг ишлари қарор
топди. У кишига бошқа шаҳарларнинг одамлари ҳам
байъат қилишди. Бану Умайяга фақат Шомнинг бир
кисмигина қолди, холос.
Абдуллоҳ ибн Зубайр ана шу тарзда қонуний халифага
айланди. Шунга биноан Муовия ибн Язид, Марвон ибн
Ҳакам ва Абдулмалик ибн Марвонларнинг биринчи
даврдаги халифаликлари ботил ҳисобланди. Улар ҳақида:
«Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг замонида Шомда ҳоким бўлиб
туришган», дейилади. Аҳли илмларнинг кўплари мана
шунга иттифоқ қилганлар.
Ҳодисалар
Марвон ибн Ҳакамнинг фаолияти
Язиднинг ўлимидан кейин унинг ўғли Муовия халифа
бўлди. Лекин у халифаликдан воз кечиб, узлатга юз тутди.
Умавийлар ҳижрий 64 йилда Марвон ибн Ҳакамга байъат
қилишди. УШомнинг барчасини ўз ҳукми остига
бўйсундиришга имкон топди. Сўнг Абдуллоҳ ибн
Зубайрдан Мисрни тортиб олди.
Марвон ибн Ҳакам ҳижрий 65 (милодий 684) йилда вафот
этди. У ҳам ўғли Абдулмаликка ахд олиб, уни халифа
қилиб қўйгач, оламдан кўз юмди.
МУХТОР САҚАФИЙ ҲАРАКАТИ
(ҳижрий 64-67; милодий 683–686)
Мухтор Сақафий Ибн Зубайрнинг одамларидан эди. Лекин
у Ибн Зубайрдан ажралиб, ўзбошимчалик билан иш
юритиб, бош кўтарди ва Куфага жўнаб кетди. У залолатга
кетиб адашган, ниҳоятда обрўталаб ва мол-мулкка ўч одам
эди. У Куфага эга чиқиб олди, Мосулни бўйсундирди,
Маккага ҳужум қилди. Абдулмалик унга қарши уруш олиб
борган эди, Сақафий уни енгди. Ҳусайн розияллоҳу
анҳунинг қотилларини қатл қилди, уларни жуда қаттиқ
таъқиб остига олди. Бу ишларни ушийъаларнинг розилиги
учун қилди. Мухтор Сақафий Убайдуллоҳ
ибн Зиёдни қатл қилди. Сўнгра Мусъаб ибн Зубайр
Мухтор ас-Сақафийни йўқ қилди. Мусъаб Абдуллоҳ ибн
Зубайр ва унинг укаси томонидан Басранинг волийси этиб
тайинланган эди. Бу воқеа ҳижрий 67 (милодий 686) йилда
бўлиб ўтди.



Download 85.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling