Маҳмудов Асрорхон


Валид ибн Абдулмалик давридаги вазият


Download 85.49 Kb.
bet16/16
Sana13.12.2022
Hajmi85.49 Kb.
#1000117
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
ислрм тарихи

Валид ибн Абдулмалик давридаги вазият
Валид ибн Абдулмаликнинг халифалик даврида Ислом
оламидаги барча вилоятларда сокинлик, кенгчилик,
фаровонлик, тинчлик-омонлик ва барқарорлик ҳукм сурди.
Хаворижларнинг ишлари заифликка юз тутди. Бу даврда
жиддий салбий ҳаракатлар бўлмади.
Фатҳлар
Валид ибн Абдулмаликнинг халифалик даврида жуда
катта ва улуғ фатҳлар амалга оширилди. Фатҳ ишлари ҳар
тарафга кенгайиб борди, шарқу ғарб, Андалус, Франция
ерларида фатҳлар бўлди.
Гарбий жабҳа
Рум юртларида кўмондон Маслама ибн Абдулмалик
Анқарагача етиб борди. Ҳижрий 89 (милодий 708) йилда
Ҳиракла (Ираклия) номли жойни ҳам фатҳ қилди.
Мусулмонлар Қустантиния кўрфазига етиб боришди.
Озарбойжонни ҳам фатҳ қилишга уринишди. У ерликлар
аҳдларида турмайдиган аҳоли бўлиб чикди. Ҳижрий 93
(милодий 712) йилда бу жойларда фатҳ ишлари ва ғазотлар
кўпайди.
Ҳижрий 89, милодий 708 йилда мусулмонлар Ўрта ер
денгизида Сиқиллия (Сицилия) ва Мийруқа оролларини
фатҳ қилдилар. Африкада эса Мусо ибн Нусайр ўзининг
фатҳларини яна ҳам мустаҳкамлади. Барбарлар орасида
Ислом динини тарқатишда кўпгина ишларни амалга
оширди.
Андалуснинг фатҳ қилиниши
Қўмондон Мусо ибн Нусайр бўғоздан кечиб ўтиб, Европа
юртларида Исломни тарқатишга, у ерларни ҳам Ислом
давлати қаторига қўшишга аҳд қилди. У ўзининг барбар
миллатига мансуб лашкарбошиси Ториқ ибн Зиёдни
денгиздан ўтиб, Андалусга бориш учун юборди. Ривоят
қилишларича, Ториқ ибн Зиёд бўғоздан ўтиб бўлгандан
кейин аскарлари орқага қайтиш ёки қочишни хаёлларига
ҳам келтирмасликлари учун ўзлари миниб ўтган барча
кемаларни ёндириб юборган ва машҳур маърузасини
сўзлаган. Унда: «Эй одамлар, қочар ер қайда, орқангизда
(душман мисоли) денгиз, олдингизда (денгиздек) душман
бор. Сизларга энди садоқат ва сабр-матонатдан бошқа ҳеч
нарса қолмади», деган.
У кўп урушларда қатнашди ва Ислом динини тарқатишга
ҳаракат қилди. Ҳижрий 92 (милодий 711) йилда эса
Андалусни фатҳ қилди.
Ториқ ва Мусо Жабали Баронисгача етиб бориб, у ергача
бўлган барча минтақаларни Ислом давлати ҳудудига
қўшишга муваффақ бўлишди.
Испанияда авваллари Голлдан келган кельтлар ҳамда
келиб чиқиши унчалик маълум бўлмаган ибер ва лигур
номли халқлар истиқомат қилиб келарди. Кейинчалик
ушбу ерлар финикияликлар, юнонликлар ва
карфагенликларнинг мустамлакасига айлантирилди.
Иккинчи пунликлар* урушидан кейин ҳудуд
римликлар қўлига ўтди.
* (Иккинчи пунлар уруши — шунингдек, Ганнибалга қарши
уруш деб ҳам номланган (римликлар томонидан),
Карфаген ва Рим ўртасидаги Ўрта Ер денгизи ҳудудида
ҳукмронлик учун олиб борилган уруш. Римликлар
карфагенликларни пунлар (Poeni) деб атаганлари учун
шундай номланади. Улар Испанияда V асргача
ҳукмронлик қилишди. Худди Рим каби, Испания ҳам
инқирозга учраши керак эди. Шимолдан келган вандаллар,
аленлар, суевлар ва бошқа шу каби олмон қабилалари
Голлни вайрон килгандан сўнг мамлакатга бостириб
киришди. Аммо улар ҳам кейин келган истилочилар
визиготлар томонидан мағлубиятга учрадилар. Булар
Испанияни VIII асрда забт этиб, то мусулмонлар
келгунича тўлақонли ҳукмдор бўлиб турдилар. Ижтимоий
табакаланиш, доимий можаролар, ўзаро жанжаллар,
ҳарбий нўноклик, ерга ишлов бериш нафақат асосий
машғулоти, балки миллий хусусияти бўлган қишлоқ
аҳолисининг лоқайдлиги
мусулмонлар келишидан олдин
Визиготлар ҳукмронлигининг хусусиятлари шулардан
иборат эди. Давлатни ичдан бузаётган рақобат шу
даражада кучли эдики, ҳатто ўша даврнинг икки обрўли
шахси — граф Юлиан ва Севилья епископи фотиҳлар
келишини маъқулладилар.
Мазкур фатҳ эса Арабистондан то Атлантика океанигача
довюрак ва кўрқмас амир Ториқ ибн Зиёд бошчилигида
бутун Шимолий Африкани шиддат билан босиб ўтган
мусулмонлар милодий 711 йилда Шимолий Африкани
Европадан ажратиб турувчи бўғозни кесиб ўтиб,
Испаниянинг жанубига келиб тушганларида бошланди.
Ўша пайтдан буён ушбу бўғоз афсонавий
амирнинг исми билан, яъни «Гибралтар» дея аталиб
келмоқда. Бу араб тилидаги «Жабалу Ториқ» — «Ториқ
тоғи» иборасининг бузилган шаклидир.
Барбарлар Африкасини фатҳ этиш учун араблар эллик йил
сарфладилар, насронийлар Испаниясини забт этиш учун
эса бир неча ой кифоя қилди. Илк йирик жанг Готтлар
қироллигининг тақдирини ҳал этди. Бу жангда Севилья
епископи мусулмонлар тарафида чиқди. Қирол ҳам,
Испаниянинг ўзи ҳам бир кунда тор-мор қилинди.
Мусулмонлар қўшинининг амири Ториқ ибн Зиёд бундай
тезкор ғалабадан таажжубланди. Африкани фатҳ этиш
қанчалик узоқ чўзилгани унинг ёдида бўлиб, у
европаликларда ҳам худди барбарлардаги каби
довюраклик ва мустақилликка интилиш бўлади, деб
ўйлаган эди. Ториқ ибн Зиёд йигирма минг аскардан
(улардан саккиз минги барбарлар эди) иборат қўшин билан
фатҳини давом эттириш учун ушбу мамлакатга кириб
келди.
Мамлакат жуда тез суръатлар билан фатҳ қилинди.
Фотиҳлар олдида энг йирик шаҳарлар ўз дарвозаларини
очар эди. Кордоба, Малага, Гренада, Толедо ва бошқалар
деярли қаршиликсиз таслим бўлдилар. Насронийлар
пойтахти бўлмиш Толедода араблар йигирма беш нафар
Готтларнинг қиролларига тегишли тожларни топдилар.
Фотиҳларнинг Испания аҳолисига бўлган муносабати
барча фатҳ этилган мамлакатларнинг халқларига бўлган
муносабат каби одилона эди. Мусулмонлар маҳаллий
аҳолига уларнинг мулкларини, черковларини,
қонунларини, ўз ҳакамлари томонидан ҳукм қилиниш
ҳуқуқини қолдирдилар. Уларга фақат жизя тўлашни шарт
қилиб қўйдилар. Жизя йиллик солиқ бўлиб, зодагонлар
учун 15 франк (бир динордан ортиқроқ), оддий халқ учун
эса ярим динор миқдорида белгиланган эди. Мазкур
шартлар аҳолига шу даражада енгил туюлган эдики, улар
бу шартни ҳеч бир норозиликсиз
қабул қилдилар.
Атиги икки йилдан сўнг Испания тўлиқлигича
мусулмонларга буйсунди. Яъни мусулмонлар Иберия
яриморолига илк бор 711 йилда келган бўлсалар, 713 йилга
келиб уни деярли тўлиқ фатҳ қилдилар. Бу фатҳ асосан
тинч йўл билан амалга оширилди. Бунга алоҳида вилоят ва
шаҳарларнинг ҳокимлари билан келишув орқали
эришилган бўлиб, юқорида айтиб ўтилганидек, улар
ўзларини халифанинг фуқаролари сифатида тан олиш
эвазига нафақат ўз ерлари ва мулкларини, балки
насронийликка эътиқод қилиш ҳуқуқини ҳам сақлаб
қолишди. Фотиҳлар диний бағрикенгликлари билан
аҳолининг кўп қисмини ўзларига жалб этдилар. Шу
ўринда айтиш лозимки, насронийларга мамлакатни қайта
забт этиш учун саккиз аср керак бўлди.
Таниқли француз файласуфи, сайёҳ, археолог, табиб ва
ижтимоий психология асосчиси Гюстав Лебон (Gustav Le
Bon) «Араблар тамаддуни» номли китобида жумладан
қуйидаги фикрни билдирган:
«Испанияни забт этганидан сўнг Ториқ Сурияга Гол ва
Олмония орқали қайтмоқчи, ортга қайтиш йўлида эса
Қустантинияни ҳам фатҳ этиб, бутун «Қўҳна дунё»*ни
Қуръонга буйсундирмоқчи эди.
*Қўҳна дунё – яъни Европа
Ушбу режани амалга оширишида унга Дамашққа қайтиб
келишни буюрган халифа ҳалал берди. Барчаси бошқача
бўлиши мумкин эди: бутун Европа Муҳаммаднинг динига
кирар ва барча маданиятли халқларнинг диний бирлиги
таркиб топар эди. Бу эса, эҳтимол, бутун Европага араблар
туфайли баъзи давлатларга номаълум бўлган ўрта асрлар
даврини четлаб ўтиш имконини берар эди».
Шу ўринда айтиш керакки, мазкур китоб 1884 йилда нашр
этилган бўлиб, у арабларнинг исломий маданияти ҳамда
унинг жаҳоннинг бошқа маданиятларига таъсирининг
фундаментал тарихий-маданий
таҳлилини ўз ичига олган.
Лебоннинг ушбу китобидаги алоҳида урғу бериш лозим
бўлган марказий фикрларидан бири қуйидагича: айнан
мусулмонлар Европа фани, фалсафаси ва бутун маданий
соҳасининг устозлари бўлишган ва бу жараёнда
мусулмонларнинг маданияти ёрдамида яримёввойи ўрта
асрлар Европаси Уйғониш даврининг маданий асрларига
чиқиб олди. Бугунги Европа ўзининг ривожи учун айнан
мусулмонлар олдида қарздор. Лебоннинг ёзишича, араблар
бошқа халқлар ва маданиятларга ўз маданиятлари
кўламида таъсир қилган бўлсалар, Европага улар асосан
ўзларининг аниқ фанлар, тарих ва фалсафа каби
соҳалардаги илмий ютуқлари билан таъсир кўрсатдилар.
Айтишларича, мусулмонлар фатҳ этилган мамлакатни Нуҳ
алайҳиссаломнинг афсонавий авлоди — Андалус ибн
Тубалнинг номи билан атаганлар. Ишонарли далилларга
эга бўлган ривоятга кўра эса, араблар Мағрибда
эканликларида маҳаллий барбарлардан денгиз ортида
вандаллар мамлакати (араб тилида «Биладул вандалус»)
борлигини эшитганлар, чунки вандаллар Гибралтар бўғози
орқали Мағрибга ўтиб, жанг қилишган.
Мусулмонлар ҳукмронлигининг илк ўн йилликларидаёқ
маҳаллий аҳолининг оммавий равишда Исломга кириши
кузатилган. Савдогарлар ва ҳунармандлар, деҳқонлар ва
куллар (жумладан, вестготлар томонидан асир олинган
ўзга юртликлар ҳам) Исломни қабул қилар эдилар. Улар
учун бу шахсий озодлик, хусусий мулкка эгалик қилиш ва
уни эркин тасарруф этиш ҳуқуқини берарди. Шунингдек,
кўпгина вестгот зодагонлари ҳам Исломни қабул
қилишарди. Улардан энг машҳурлари Бану Қаси –
Сарагоса ҳокимлари сулоласи бўлиб, улар 880–917
йилларда Андалуснинг жануби-шарқида мустақил исёнкор
қироллик тузишган.
ХУЛОСА

Ҳеч шубҳа йўқки, халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу


анҳунинг ўлимларига сабаб бўлган ҳодисалардан тортиб
ҳазрати Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг ўлимла-
ригача бўлган даврда бўлиб ўтган ҳодисалар Ислом учун,
мусулмон уммати учун мисли кўрилмаган мусибат бўлди.
Ушбу ҳодисалар туфайли мусулмон уммати ўртасида
бўлиниш юз берди. Ўша пайтгача бир тану бир жон
бутун дунёга Ислом нурини таратиб келаётган, бутун ин-
сониятга хайру баракани улашиб келган дунё тарихидаги
энг яхши уммат ичида дарз пайдо бўлди. Авваллари бу ум-
мат вакиллари ихтилоф нималигини билмас эдилар. Вақти
келиб улар аввал иккига, кейинроқ учга бўлиниб ихтилоф
қилдилар. Худди ўша машъум ҳодисалар туфайли бошлан-
ган бу бўлинишлар секин-аста давом этиб, мусулмон умма-
тининг соғлом танаси ичидан турли-туман тоифалар чикди.
Шийъа, рофиза, хавориж ва шунга ўхшаш бошқа ҳар хил
тоифаларнинг келиб чиқиши айнан ана шу ҳодисалардан
бошланган эди.
Мазкур ҳодисалар туфайли мусулмон уммати аввал ҳо-
ким шахс ҳақидаги баъзи мулоҳазалар билан баҳс бошлаган
бўлса, охири келиб иймон ва куфр борасида баҳс қиладиган,
бир-бирини куфрга кетганликда айблайдиган даражага етди.
Ушбу ҳодисалар, аввало, фитнaчиларнинг ҳазрати Ус-
монга у киши ишга қўйган баъзи волийлар ҳақида шикоят
қилишлари билан бошланган эди. Охири келиб хорижий-
лар ўзларига мухолиф бўлганларни, ҳатто ҳазрати Алийдек
зотни кофирликда айблай бошлашди. Табиийки, қарши то-
мондан ҳам ўзига яраша жавоб бўлди.
Ушбу ҳодисалар туфайли мусулмон уммати ичида бир-
бирининг қонини ўзи учун ҳалол билиш ва бир-бирини ўл-
диришни раво кўриш бошланди.
Биринчи марта фитнaчилар ҳазрати Усмон розияллоҳу
анҳунинг қонлари ва молларини ўзларига ҳалол ҳисоблаб,
у кишини ўлдириб, молларини талашди. Ана шу ноба-
корлик оқибатида ишлар ривож топиб, «Туя ҳодисаси»да,
Сиффинда бир неча ўн минглаб киши ҳалок бўлди. Хо-
рижийлар билан бўлган алоҳида ҳодисаларни қўшадиган
бўлсак, бу ҳисоб яна ҳам ортади.
Бир тану бир жон бўлиб, дунё халқларини бирин-кетин
бандаларнинг бандаларга сиғинишидан Аллоҳнинг ибода-
тига, нотўғри динларнинг жабридан Исломнинг адолатига,
дунё торлигидан охират кенглигига, жоҳилият зулматлари-
дан Ислом нурига чиқараётган уммат бир-бирини Роббига
ибодат қилишдан чиқариш, бир-бирига жабр қилиш, Ис-
ломнинг кенглигидан ихтилоф торлигига, Ислом нуридан
жаҳолат зулматига ўта бошлади.
Ушбу ҳодисалар туфайли мусулмон умматининг гули,
етакчи кучи бўлмиш саҳобаи киромларнинг кўпчилиги но-
буд бўлдилар. Уларнинг маънавий кучларига футур етди.
Ушбу ҳодисалар туфайли мусулмон уммати бошига туш-
ган мусибатларни бирма-бир санаб чиқиш ниҳоятда оғир иш.
Шунинг учун бу борада гапни қисқа қилганимиз маъқул.
Энди ижозатингиз билан мазкур ҳодисаларга баҳо бе-
риш ҳақида бир неча оғиз сўз.
Бу ҳодисалар бўлиб турган вақтларнинг ўзидаёқ уларга
баҳо бериш бошланган. Унда ҳар бир томон ўзини ҳақ, ўз-
гани ноҳақ деб билган. Тарафкашлик бўлиб турган жойда
бундан бошқа нарса бўлиши мумкин ҳам эмас. Аммо маз-
кур ҳодисаларга баҳо бериш улар бўлиб ўтганидан кейин
ниҳоятда авж олгани кутилмаган ҳол. Ушбу ҳодисалар бў-
либ ўтгандан кейин турли сабабларга кўра уларни баҳолаш,
«Ким нима қилган-у, ким нима қилмаган, аслида нима қи-
лиш керак эди?» каби мавзуларда мунозаралар қизиб кет-
ган. Бу борада ҳар ким ўша тўпалонлар юз берган вақтдаги
ҳар бир ҳаракат ва саканот, ҳар бир оғиз гап ва
фикрини қўллашга, ўзганинг фикрини рад қилишга далил
излаган. Тарафкашлик ва низо оловида қизиб кетиб,
топа олмай қолган пайтларда ўзидан қўшиб юборишлар
бўлмаганига эса ҳеч ким кафолат бера олмайди.
Тарафкашлик авж олган жойда ҳар ким ўзининг ҳақ экани-
сифатларни
ни исбот қилишга уриниб, ўзида бўлмаган яхши
бемалол даъво қилганидек, ўзида бўлган салбий сифатларни
тараддудсиз инкор этади. Шу билан бир вақтда, қарши тараф-
нинг барча яхшиликларини инкор этган ҳолда, барча ёмонлик-
ларни унга ағдаради. Мана шу жараёнда нима бўлса бўлади.
Ислом уммати ёлғон нима эканини билмас эди. Аммо фит-
начилар ўз қилмишларини хаспўшлаш, одамларни ортларидан
эргаштириш мақсадида бу уммат ичига «ёлғон» деган иллат-
ни олиб киришди. Жумладан, улар: «Бизга Алийдан хат келди»
«Бизга Оишадан хат келди», «Бизга фалончидан хабар келди»
«У дебди», «Бу дебди» деган ёлғонларни ҳам тарқатишган эди.
Фитнaчилар мазкур машъум ҳодисалар ўтиб кетганидан кейин
ҳам ўз тарафини олиб, ўзгани танқид қилишда давом этавериш-
ди. Бу нарсалар аста-секин авж ола бошлади. Тарафкашликда
учига чиққан томонлар эса ўз гапларини тасдиқлаш учун оят
ва ҳадисларни ноҳақ таъвил қилганлари етмагандек, ёлғонлар
тўқиб, ҳатто уларга ҳадис сифатини беришгача етиб бориш-
ди. Аммо масъул кишилар, уламолар бу нобакорликни дарҳол
бўғиб ташлаш йўлига ўтдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи
васалламга оид барча ривоятлар яхшилаб ҳимоя қилинди. Ҳа-
дисларнинг даражаларини аниқлашнинг мустаҳкам қоидалари
ишлаб чиқилди. Бу борада фитнaчиларнинг фитнаси ўтмади.
Аммо тарихчилар келтирган ривоятларга бу қадар эъ-
тибор қаратилмади, чунки тарих ҳақидаги ривоятлар дин
ва эътиқод масалалари бўйича ривоятлар аҳамиятига эга
эмас, деган ўй бор эди. Ўша пайтларда бўлиб ўтган ҳоди-
салар ҳақидаги ривоятлар тўпланди. Аммо уларни сара-
лаш ва яроқсизини ташлаб юбориш ишлари қилинмади. Бу
нарса айниқса ҳукмдорлик учун ўзаро кураш олиб борган
тоифаларга қўл келди. Улар турли асоссиз ривоятлардан ўз
манфаатлари йўлида фойдаланиш билан бирга, етмай қол-
ган жойларига ўзларидан қўшиб юборишди.
Аста-секин саҳобаи киромларга тил теккизиш бошланди.
Тил теккан саҳобийнинг тарафдорлари ўзига яраша жавоб
беришди. Ҳар ким ўзи эргашган шахсни улуғлашга ўтди.
Айниқса, ҳазрати Алий розияллоҳу анҳу ҳақларида бун-
га ўхшаш гап-сўзлар кўп учрайди. Баъзи ғулувга кетган той-
фалар у зотни илоҳлик даражасигача кўтарган бўлишса, хо-
рижийларга ўхшаш кимсалар: «Куфрга кетди», дейишган.
Яна бошқа бир тоифалар ҳазрати Алий розияллоҳу ан-
ҳунинг тарафларини олиш мақсадида у зотни мазлум қилиб
кўрсатишга уриниб, бошқа бир нечта катта саҳобаларни эса
кофирга чиқариб қўйишган. Бу масалаларга бағишланган маж-
лислар, жанжаллар бўлди, китоблар ёзилди, хутбалар ўқилди.
Нима бўлса бўлди, лекин ихтилоф кўпайиб бораверди.
Ниҳоят мусулмонлар жумҳури – Аҳли сунна вал жамоа
бу масалада ижмоъ ила энг адолатли ва сўнгги нуқтани
қўйди: орада бўлиб ўтган кўнгилсиз ҳодисаларда ҳазра-
ти Алий ва у зотнинг тарафдорлари ҳақ бўлганлар. Улар
ҳақида бошқача гап бўлиши мумкин эмас. Бунга далил
ва ҳужжатлар етарли. Уларнинг энг ишончли ва кучлиси
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган
саҳиҳ ҳадислардир. Хусусан, Аммор ибн Ёсир розияллоҳу
анҳу ва Зул Садяйнининг ҳазрати Алий розияллоҳу анҳу-
нинг фазилатлари ҳақидаги, келажакда бўладиган фитна-
лар ҳақидаги ҳадислари фикримизга далил бўла олади.
Орада бўлиб ўтган кўнгилсиз ҳодисаларнинг айбдор-
лари Ибн Сабаъ бошлиқ фитнaчилар ва хорижийлардир,
барча қилинган гуноҳлар уларнинг бўйнида. Улар ҳақида
бошқа гап бўлиши мумкин эмас.
Фитнaчилар асосан Миср, Басра ва Куфада тухум қўйиб,
урчиб кетишди. Фитнанинг бош қароргоҳи Миср эди. Унинг
Ислом жамиятининг марказидан узокда жойлашгани, у ерда
бўлгани ва
ҳақиқий уламоларнинг, хусусан, саҳобаларнинг кам
бошқа шунга ўхшаш омиллар фитнaчиларнинг ўз фикр-муло-
ҳазаларини авом халққа етказишларига катта имкон берар эди,
Орада бўлиб ўтган кўнгилсиз ҳодисаларда фитнaчилар-
га ҳам, ҳазрати Алий розияллоҳу анҳуга ҳам қўшилмаган,
балки у зотга талаб қўйиб, талаби бажарилгандагина байъат
қилишларини айтган тоифа ҳам бор эди. Уларнинг гаплари
ва қилган ишлари «Туя» ва «Сиффин» ҳодисаларидан ҳам-
мамизга маълум. Ушбу тоифанинг машҳур шахслари сифа-
тида Талҳа ибн Убайдуллоҳ, Зубайр ибн Аввом, Муовия ибн
Абу Суфён ва Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумни эслаш мум-
кин. Аҳли сунна вал жамоа мусулмонлари уларни: «Хато
таъвил ва ижтиҳод қилганлар», деб баҳолайди. Улар ҳақо-
ратланмайдилар, ёмонланмайдилар. Балки саҳобий бўлган-
лар бошқа саҳобаи киромлар билан бир қаторда кўрилади.
Уламоларимиз ва мусулмонлар жумҳури бу ишда ғоятда
талабчан бўлгани сабабли бу ҳақда ҳар бир мусулмон шахс
эътиқод қилиши лозим бўлган нарсани ақийда китоблари-
мизга битиб ҳам қўйганлар. Жумладан, аҳли сунна вал жа-
моанинг энг машҳур ақийда китобларидан бири бўлмиш
«Ақийдатут-Таҳовия»да қуйидагилар айтилади:
«Биз уларнинг ҳаммалари ҳақида яхшилик билан: «Роб-
бимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биро-
дарларимизни мағфират қилгин, иймон келтирганлар-
га нисбатан қалбимизда ғашлик қилмагин. Роббимиз,
албатта, Сен шафқатлисан, раҳмлисан», деймиз (Ҳашр
сураси, 10-оят).
Аллоҳ таоло бизнинг қўлларимизни ўз вақтида бўлиб
ўтган фитнадан асраган. Биз Аллоҳдан тилларимизни ҳам
мазкур фитнадан сақлашини сўраймиз».

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ



  1. 4. Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. «Ҳадис ва Ҳаёт».19, 20, 21, 22-жузлар, Шарқ нашриёти, Тошкент, 2011.

  2. Маҳмуд Шокир. «Тарих Исламий». Мактаб Исламий, 1991.

  3. Шайх Муҳаммад Юсуф, Муҳаммад Илёс Кандеҳлавий.

  4. «Ҳаятус Саҳаба». Матбаъа Мажлис доиратил маъарифил Усманийя, Ҳайдаробод, 1960.

  5. Абулҳасан Надавий. «Муртазо». Дорул қалам, Дамашқ, 1989

  6. Абулфатҳ Муҳаммад ибн Абдулкарим Шаҳристоний. «ал-Милал ван Ниҳал». Дорул маъориф, Байрут, 1996.

  7. Абдуссалом Ҳорун. «Таҳзиб Сийрати Ибн Ҳишом». Дору иҳяут туросил арабий, Байрут.

  8. Муҳаммад Ҳузарийбек. «Давла Умавийя». Муассаса дорул китабил ҳадис, Байрут, 1989.

  9. Муҳаммад Ҳузарийбек. «Давла Аббасийя». Муассаса кутуб ас-Сақофия, Байрут, 1997.

  10. Муҳаммад Ҳузарийбек. «Итмамул вафа фий Сийратил хулафа». Дору Ибн Касир, Дамашқ, 1997.

  11. Амир Шакиб Арслон. «Тарих Давла Усманийя». Дору Ибн Касир, Дамашқ, 2001.

  12. Фавзий Муҳаммад Ҳамийд. «Аламул адян байна устура ва ҳақийқа». Маншура жамъийяти даъва Исламийя аламийя, Тароблус, 1999.

  13. Абдурраҳмон Раъфат Бошо. «Сувар мин ҳаятит- тобиъийн». Дорул адабил исламий, 1997.

  14. Аҳмад Баҳжат. «Анбияуллоҳ». Дорур раййон Лит-турос, Қоҳира, 1987.

  15. Абулҳасан Надавий. «Маза хосирал Алам би-инҳитотил Муслимийн». Дорул қалам, Дамашқ, 1989.

  16. Шамсуддин Муҳаммад ибн Абдурраҳмон Саховий. «Аз-Давъул-ломиъ. Дорул жийл, Байрут, 1412/1992.

Download 85.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling