Совуқ мизожли, қон босими паст кишиларга наматак дамламаси энг шифобахш чой ўрнини босади
Download 182.63 Kb.
|
1 2
Bog'liqНаматак
Наматак Наматак таркибида инсон саломатлиги учун зарур С, В2, Р, Е, К витаминлари мавжуд. Шунингдек, унда каротин, қанд, ёғ, органик кислоталар, флаваноидлар, пектин, маъданли тузлар бор. Машҳур табиб Ибн Сино таърифига кўра, наматакнинг барча тури тозаловчи, суюлтирувчи хусусиятга эга. У қулоқдаги қуртларни ўлдиради, қулоқ шанғиллашига, тиш оғриғига даво бўлади. Наматак гули, меваси, уруғи, барги, илдизи халқ табобатида қадимдан кенг қўлланиб келинган. Унинг мевасидан тайѐрланган дамлама ўпка сили, терлама, ўт қопи яллиғланиши, меъда-ичак, буйрак-қовуқ касалликларини даволашда ишлатилади. Унинг меваси танага қувват бағишлайди, модда алмашинувини яхшилайди. Наматак мевасидан тайёрланган дамлама танани бақувват қилади, унинг чидамлигини оширади, йўтални кетказади, ҳазм йўллари яллиғланишини даволайди, жигар оғриғидан халос этади. Совуқ мизожли, қон босими паст кишиларга наматак дамламаси энг шифобахш чой ўрнини босади. Қаттиқ совуқда қўл, оёқ ёки бошқа аъзоларини шамоллатганлар наматак дамламасидан тез-тез ичиб туришса, танани қиздириб, заҳарли моддаларни пешобга ҳайдайди. Қовуқ, буйрак шамоллаганда ҳам наматак қайнатмасидан беморга тез-тез иссиқ ҳолида ичириш шифо бўлади. Наматак дамламаси семизликни секин-аста бартараф этади. Чунки у ични суради, ювиб тозалайди, кичик таҳоратни тезлаштиради. Агар кунига 2 граммдан қуритилган наматак мевасидан майдалаб истеъмол қилинса, инсон ёшлигини узайтиришга, жинсий қувватни сақлашга ёрдам беради. Дамлама тайёрлаш усули: наматак мевасидан 10-15 донаси ювиб, сирли идишда 10-15 дақиқа қайнатилади. Дамлама тайёр бўлгач, тиндириб истеъмол қилинади. Наматакка ўрик, шафтоли, қизил дўлана каби мевалар қоқисини аралаштириб дамлама тайёрлаш мақсадга мувофиқ. Шунда унинг шифобахшлик хусусияти янада ортади. Турли мевалар аралашмасидан тайёрланган бу дамламани чой ўрнида бемалол истеъмол қилиш мумкин. Эслатма: наматак дамламасини муттасил истеъмол қилиш зарарли. Шу сабаб бунда меъёрни билиш лозим. Иссиқ мижозли кишиларга наматак дамламаси тўғри келмайди. Чунки наматак бундай кишиларнинг ошқозон ости безига салбий таъсир кўрсатади.(infoazia.uz маълумотларидан фойдаланилди) Download 182.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling