Совуқ мизожли, қон босими паст кишиларга наматак дамламаси энг шифобахш чой ўрнини босади
КИЙИК ЎТИ – ПЕШОБ ҲАЙДОВЧИ, ҚОН БОСИМИНИ ТУШИРУВЧИ ВОСИТА
Download 182.63 Kb.
|
1 2
Bog'liqНаматак
КИЙИК ЎТИ – ПЕШОБ ҲАЙДОВЧИ, ҚОН БОСИМИНИ ТУШИРУВЧИ ВОСИТАКийик ўти Европа халқлари тилида «зизифора», форс тилида «фудиони жабали», арабчада эса «боклаътул ғаззол» деб аталади. Унинг барглари майда, наштарсимон, текис, бахмал тукли поялари ингичка, кулранг бўлади. Ўсимлик июнь-июль ойларида гуллайди, бинафшаранг гуллари ёқимли ҳид таратади. Мазкур ўсимлик халқ табобати ва озиқ-овқат саноатида ишлатилувчи шифобахш ўсимлик бўлиб, тоғ ёнбағирларида ўсади. Асосан Чотқол, Зарафшон, Туркистон, Нурота ва Ҳисор тоғ тизмаларида, республикамизнинг Тошкент, Наманган, Жиззах, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг тоғли туманларида кенг тарқалган. Шифода ва ифорда тенгсиз Кийик ўти ҳозирги вақтда озиқ-овқат саноатида ҳам кенг қўлланилмоқда. Шунингдек уни қўшиб сифати бойитилган чойлар тайёрланади. Кийик ўти қўшилган чой ёз ойларидаги жазирама кунларда киши танасига роҳат бағишлайди, чанқоқни босади, овқатни яхши ҳазм қилади, қон босими ва юрак фаолиятини мўътадиллаштиради. Бу ўсимлик кўпгина халқларда таомларга маза ва ёқимли ифор берувчи зиравор сифатида ишлатилади. Шу каби сабзавотларни сақлашда, меваларни консервалашда, ҳатто шароб тайёрлашда ҳам қўлланилади. Кийик ўти ва ундан тайёрланувчи чойлар халқ табобати усулида даволанганда томоқ оғриғида, меъда фаолияти бузилиши, кўнгил айниши, юрак санчиғи ва сиқилишида, шу билан бирга асабийликда ҳам тавсия этилади. Бундай фиточойлар иштаҳани очиб, овқат ҳазмини тезлаштириш, пешоб ҳайдаш хусусиятларига эга. Бундан ташқари буйрак, юрак, жигар ва ошқозон ичак хасталикларини даволашда ҳам ишлатилади. Илмий табобатда ўсимликнинг дамламаси ва препаратлари юрак-қон томирлари тизими иш фаолиятини яхшилашда, артериал қон босимини пасайтиришда, ҳамда пешоб ҳайдовчи дори воситаси сифатида кенг қўлланилади. Ўсимликнинг ер устки қисмлари– пояси, барги ва тўпгуллари таркибида 2.5 фоизгача эфир мойлари, С, Е, А витаминлари мавжуд. Шунингдек, “Сафро ҳайдовчи Хожиматов йиғмаси”нинг асосий қисми ҳам кийик ўтидан иборат. Ҳозирги вақтда бу йиғма тиббиёт амалиётида жигар ҳасталикларини даволашда, айниқса сариқ касаллиги – гепатитни самарали даволашда ишлатилмоқда. Кийик ўтидан тайёрланган дамлама захм, ичбуруғ, чиллашир, колит касалликларида ишлатилади. Ўсимлик таркибида илмий тиббиётда қўлланиладиган ментол моддаси кўп бўлади. Ўсимликнинг шифобахшлик даражасини янада оширадиган нарса шуки унинг таркиби организм учун зарур модда ва витаминларга, микроэлементлар, фойдали тузлар, озиқ-овқат кислоталарига бойдир. Ўсимликнинг тиндирмаси юрак неврозида, эрта климаксда, ёшга оид ревмокардитда, қон айланиши издан чиққанда, юракнинг ишемик касаллиги, коронар атеросклерозда, бош оғриғида, миокардитда минераллар малмашинувини тиклашда яхши ёрдам беради. Шунингдек кийикўти тиндирмасидан нафас маромини яхшилаш, аритмияни даволаш каби мақсадларда ҳам фойдаланиш мумкин. Фойдали муолажалар Бод касаллигида ва бўғим оғриқларида 2 ош қошиқ қуритилган кийик ўти хомашёсини 1 стакан қайноқ сувда дамлайсиз. Кейин бу дамламани паст олвда 20 дақиқа қайнатасиз. Сўнг оловдан олиб 45 дақиқа совитасиз ва қайнаб совиган сув қўшиб олдинги миқдорига келтирасиз. Тайёр бўлган суюқликка бинтни ҳўллаб оғриқли бўғимларингизни ишқалаб артасиз. 2-3 марта муолажа қилингандан кейин фойдаси сезила бошлайди. Оғриқлар тўлиқ барҳам топгунча бу муолажани ҳар куни амалга оширасиз. Простатит касаллигини даволашда ҳалқ табобати қуйидагича кийик ўтили шифобахш йиғмадан чой қилиб дамлашни тавсия этади: жўка ва дўлана гули, кийик ўти ва ялпиз ўти, оқ ва қизил атиргул гули, зира уруғи, смародина барги, қизилқонўт, қашқарбеда ўти. Шунингдек, сурункали простатитда кийикўтни куйдаги шифобахш ўтлар йиғмаси таркибига қўшиб ванна қилиш мумкин. Далачой, қашқарбеда, кийик ўти, зангори маймунжон, парманчак, қайин, газанда, зубтурм, мойчечак ўтларидан кенг миқдорда олинади ва шу йиғмадан 100 г олиниб, устига 2 летр қайноқ сув куйлади ва бир соат ўраб, дамлаб қўйилади. Шу дамламадан қўшиб хафтада икки махал 15-20 дақиқадан ванна қабул қилиш тавсия этилади. Сув ҳарорати 37-38 даража бўлиши керак. Download 182.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling