ҲИКМАТЛИ ФИКРЛАР, ҲИКОЯЛАР, ЖУМЛАЛАР
Манбалар:
Даврий нашриёт материалари. –2017-2023.
ЎГИТЛАР
А
.!
Усмон АЗИМ
Г
Ҳаётнинг маъноси орзу-ниятлар сари интилишнинг гўзаллиги ва қудратидадир, шунинг учун тирикликнинг ҳар дақиқасини ўзингиз учун юксак мақсадга эга бўлиши йўлида сарфланг.
М.ГОРЬКИЙ
Д Ранг-баранг чизиқлар
Бир киши испаниялик машҳур рассом Пабло Пикассога: «Сиз мана шундай бир-бирига қоришиб кетган ранг-баранг чизиқлардан бошқа нарсаларни чиза олмайсиз, шекилли?» деди. Шунда Пикассо қаламини олиб ерда ётган бир дона буғдой донини чизди. Расм шу даражада табиий чиққанидан донлаб юрган товуқ югуриб келиб донни чўқишга ҳаракат қилди. Буни кўрган киши Пикассога: «Шунчалик маҳоратингиз бор экан, нега шундай нарсаларни чизмасдан, қаердаги ноаниқ нарсаларни чизасиз?» деб сўради. Пикассо босиқлик билан: «Чунки мен расмни товуқлар учун чизмайман», деди.
«Донолар ўгити » китобидан
К
Ит билан кўчадан ким биринчи ўтиш ҳақида баҳслашиб унга ташлангандан кўра, бу итга йўл бериш яхшироқ.
Дейл КАРНЕГИ
Бу дунёда ким ўз яқинларини кўрса, бутун оламда фақат ўзини яхши кўрадиганларга қараганда кўп ҳам эмас, кам ҳам эмас адолатсизлик қилади; бунда фақат битта савол қолади: яқинни яхши кўриш мумкинми?
Ф.КАФКА
Имконсиз нарсанинг ўзи йўқ
«Мумкин эмас» сўзи кучли одамларни кучсиз қилади, кўрадиган одамни кўр қилади, бахтли одамларни хафа қилади, жасур одамларни қўрқоққа айлантиради, доноликнинг даҳосини ўғирлайди, бой одамларни ёмон ўйлашга мажбур қилади ва барчамизда яшайдиган буюк инсоннинг ютуқларини чеклайди.
Ҳеч қачон «ҳеч қачон» деманг! Имконсиз нарсанинг ўзи йўқ!
Роберт КИЁСАКИ
Инсон гулларни яхши кўраман дейди, аммо узиб олади.
Инсон қушларни яхши кўраман дейди, аммо қафасга солади.
Инсон жониворларни яхши кўраман дейди, аммо занжирбанд этади.
Кимдир «Сени яхши кўраман»деса, қўрқиб кетаман…
Жан Морис КОКТО
Do'stlaringiz bilan baham: |