Л «Бугун менинг омадим келди…»
Ҳар тонг уйқудан туриб, фикрла: «Бугун менинг омадим келди, мен уйғондим. Мен ҳаётман, менда мана бу бебаҳо инсон ҳаёти бор ва мен уни беҳуда сарфламайман».
Далай ЛАМА
М Мулоҳаза учун
Уйланмоқчи бўлсангиз яхши аёлларни ахтарманг, балки яхши эркакларни ахтаринг. Яхши эркакларнинг уйида яхши аёллар бўлади. Бу сўзнинг маъносини фақат озчиликкина тушунадилар.
Муносиб вақт
Жим туриш санъати бор.
Гапириш санъати бор.
Аммо муносиб пайтни топа билиш санъати мана шу иккисидан ҳам улканроқ экан, чунки муносиб вақтда жим туриш хорликдир, номуносиб вақтда гапириш эса аҳмоқликдир. Гапириш учун муносиб вақтни бил.
Инсоннинг дилидаги ўқиш мисли йўқ санъатдир. Борди-ю, ҳақиқий жавоҳирни қалбакисидан ажрата олмасанг, фақат пулингдан ажраласан, лекин ёмон одамга ихлос қўйсанг ҳаётингдан жудо бўласан…
Вилли МАЙНК
О Одамийлик
Ян Юань «Ҳақиқий одамийлик нима?» деб сўради.
Одам ўзини тута билиши ва адаб таомилларига риоя этиши керак, – деб жавоб берди Устоз, мана шу чинакам одамийлик бўлади. Бир сафар ўзингни тутишга ўргансанг ва адабга риоя қилган ҳолда ҳаракат қилсанг, шунда бутун Осмон сени Одамий экан, деб атайди. Одамий бўлиш ёки бўлмаслик фақат кишининг ўзигагина боғлиқ, ахир бу нарса бошқаларга боғлиқ бўлиши сира ақлга тўғри келадими?
Марҳамат қилиб айтинг-чи, бунга қандай эришса бўлади?
Устоз айтди:
Адабга зид нарсаларга қараманг. Адабга зид нарсаларни эшитманг. Адабга хилоф нарсаларни гапирманг. Адабга хилоф нарсаларни қилманг.
Мақсад – эркинлик. Лекин эркинлик ташқи ўзгаришлар билан эмас, ички англаш ва ҳис этиш билан боғлиқ. Эркинликнинг асоси ўз маъсуллигини тушунмоқликда. Маъсулият эркинлик келтиради. Маъсулиятни бошқаларга ортиш эса кишини озодликдан маҳрум этади, қулликка маҳкум қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |