Х.ЖОНСОН
Бизга шундай дейишади: уруш қотилликдир. Йўқ, у ўз жонига суиқасддир.
Рамсей МАКДОНАЛД
Ё урушлар урфдан чиқади, ёки одамлар.
Бакминстер ФАЛЛЕР
Ф
Жуда яқин ўртоқлик аслида зарар келтириши мумкин, чунки бири иккинчисининг ишдаги хатосини беркитишга ҳаракат қилади. Бу эса икки томонга бирдек зарар.
Генри ФОРД
Х Хат
Аскар қабридаги ёзув «Мен отамдан олдин ўлганман…»
Қўчқор НОРҚОБИЛ
Уруш
Қизалоқ олти ёшда.
Дийдаси тош эди.
Деразадан ташқари қаради.
Кўчада уруш.
Пардани тортди.
Оғир-оғир юриб стол ёнига келди. Тик турган алпозда оппов қоғозга ажи-бужи қилиб ёзди: «Кетдим. Уруш тугаса, менга хабар беринглар. Қайтиб келаман…»
Қизни онаси олис-олисларга олиб кетди.
Вақт ўтди. Вақт учди. Ўша олис-олисларда бир қабр пайдо бўлди. Қабртошда ажи-бужи ҳарфлар билан шундай ёзилганди: «Кетдим. Уруш тугаса, менга хабар беринглар. Қайтиб келаман…»
Қўчқор НОРҚОБИЛ
ҲИКОЯЛАР А «Кечирилмас» айб
У ишдан бўшатилди.
Чунки унинг айби кўп эди. Кечириб бўлмасди айбини. Ишхонадаги ҳамма гувоҳ эди унинг айбига. Оқлаб бўлмасди гуноҳини. Шу сабабли ҳам ходимлар қистови билан бўшатилди.
Унинг ягона айби – ноҳақликка чидолмасди, ҳақиқат тарафдори эди.
Начора…
Ишдан бўшатилди. Ҳали яна қанча ишдан бўшатилиши керак…
К.АСЛОНОВ
Б Бекорга сарфланган вақт
Мавлоно «Маснавий»да бир ҳикояни келтирадилар:
Бир куни кечаси уйимдан ташқарига чиқиб, қирларни кездим. Бир одамнинг қўлида чироқ билан у ёқдан-бу ёққа юрганини кўриб ундан:
Қоронғу кечада нимани қидираяпсиз? – деб сўрадим.
У одам:
Инсон қидирмоқдаман! – деб жавоб берди.
Унга шундай дедим:
Афсус! Бекорга овора бўлаяпсиз. Мен юртимни тарк этиб ҳам уни топа олмадим. Уйингизга бориб, ётиб, дамингизни ола қолинг. Бекорга вақтингизни сарф этманг, уни ҳеч бир ердан топа олмайсиз!
Ҳалиги одам менга аччиқ-аччиқ боқиб шундай деди:
Топа олмаслигимни мен ҳам яхши биламан. Аммо бу қидиришим ичимдаги ҳасрат оташини бироз бўлсада сўндиради ва мен завқ оламан!
…
К.АСЛОНОВ
Do'stlaringiz bilan baham: |