Ҳикматли фикрлар, Ҳикоялар, жумлалар манбалар


Download 73.42 Kb.
bet4/21
Sana19.02.2023
Hajmi73.42 Kb.
#1214719
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Hikmatli fikrlar, hikoyalar

Оскар УАЙЛД


Уруш ҳақида


Душманлар билан бир қабрда ётгандан кўра, улар билан музокаралар столида ўтирган маъқул.
Борис КРИГЕР

Уруш инсон ва табиат устидан қилинган улкан ҳақоратлардан биридир.


Владимир МАЯКОВСКИЙ

Уруш халқлар учун – кўз ёшлар ва қон, бу – бевалар ва бошпанасизлар, бу – тўзитилган кулба, ўлдирилган ёшлик ва таҳқирланган кексаликдир..


Илья ЭРИНБУРГ

Урушдан сўнг ғалаба, ғалабадан сўнг – тақсимот, ана шунда урушганлардан кўра ғолибларнинг кўплиги аён бўлади. Урушнинг таомили шундай.


Уруш ғолибни аҳмоққа, мағлубни ваҳшийга айлантиради.
Ф.НИЦЦЕ

Урушлар оналарнинг ланъатларидир.


Квинт ГОРАЦИЙ

Мен урушни жирканч деб ҳисоблайман, аммо камина учун янада жирканчлиси – ўзи урушда қатнашмай, уни достон қиладиганлардир.


Ромен РОЛЛАН

Уруш пуллардан озиқланади, уруш қондан шодланади – бизгача ҳам шундай бўлган.


Данило ТУПТАЛО

Уруш – тинч қўшинга ҳамла қилган ваҳшийлик, бироқ ватанни ҳимоя қилганда – бу муқаддас бурч.


Ги де МОПАССОН

Тинч-осуда пайтда ўғиллар отасини дафн этади, уруш вақтида эса оталар ўғилларини кўмади.


Фрэнсис БЭКОН

Уруш кучлини ожиз устидан ҳукмронлик қилиши учун табиий ҳуқуқни амалга оширишидир.


Бенедикт СПИНОЗА

Дунёдаги барча урушлар фуқаролик урушларидир: одам одамнинг қонини тўкади.


Франсуа ФЕНЕЛОН

Урушда ёшликнинг ҳалок бўлиши – йил фаслларидан баҳорни юлқиб олиш дегани.


ПЕРИКЛ

Агар аскарларимиз бизнинг нима учун уруш қилаётганлигимизни англаганида эди, бирорта ҳам уруш бўлмасди.


Буюк ФРИДРИХ

Урушнинг нима эканлигини ҳақиқатда мурдалар билади: фақат улар ҳаммасини охиригача англаб етган.


Эрик Мария РЕМАРК

Урушнинг биринчи қурбони ҳақиқат бўлади.



Download 73.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling