Ҳикматли фикрлар, Ҳикоялар, жумлалар манбалар


Download 73.42 Kb.
bet7/21
Sana19.02.2023
Hajmi73.42 Kb.
#1214719
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21
Bog'liq
Hikmatli fikrlar, hikoyalar

Пароканда дунё


Дунё ҳеч қачон ҳозиргичалик пароканда бўлмаган:
Ҳамма ёқда диний урушлар, геноцид, атроф-муҳитга эътиборсизлик, иқтисодий инқироз, қашшоқлик, умидсизлик…
Ҳамма ўзининг шахсий муаммолари билан бирга инсониятнинг ҳам муаммолари ўзидан-ўзи ҳал бўлишини кутади.
Шундай экан, бугунги кун масалаларидан йироқ бўлган узоқ ўтмишдаги маънавий асосларига қайтишдан бирор маъно чиқармикан?
Пауло КОЭЛО


Ҳ

Ҳикмат


Ота ўлимидан олдин ўғлига деди: «Мана бу соат 200 ёшда ва буни менга бобонг берган. Буни сенда қолдиришимдан аввал соат дўконига бор-да, буни сотмоқчилигингни айт ва баҳоси қанчалигини билиб кел».
Ўғил соат дўконига бориб-келиб отасига деди: «Соатсоз атиги 5 долларга оламан деди, сабаби жуда эски экан».
Ота деди: «Заргарга бор». Ўғил заргар олдидан келиб, «У 10 доллар бермоқчи», деди.
Ота «Музейга обориб кўр».
Ўғил музейга борди ва қайтиб келиб, отасига деди: «Улар менга шу бир бўлак нарса учун миллион доллар таклиф қилди».
Ота тушунтирди: «Мен сенинг билишингни хоҳлардимки, муҳит тўғри танланса, қобилиятларинг ҳам тўғри қадрланади, ўзинг нотўғри жойда турволиб, қадрламаганлардан ғазабланма!
Эркак бош бармоқ бўлса, аёл – кўрсаткич. Оила мушт каби мустаҳкам бўлиши учун уч бармоқдан сўнг, албатта, аввал кўрсаткич бармоқ эгилиши шарт. Бош бармоқ биринчи эгилганда қандай хунук манзара намоён бўлса, турмуш ҳам ўша аҳволга келиши тайин…»


Асл ҳикмат


Бир ғамгин киши донишманднинг ҳузурига келиб:

  • Айтинг-чи мени қийнаётган бу ғам-ташвишлардан қутулишнинг бирор чораси борми? – дея дардини достон қилди.

  • Аввал сен менинг икки саволимга жавоб бер, – деди донишманд. Ҳалиги киши донишмандга қараб:

  • Марҳамат сўранг! – деди.

  • Сен дунёга келган вақтингда сени қийнаётган шу муаммолар бор эдими? – деб сўради.

  • Йўқ.

  • Дунёдан кетар вақтингда шу ғам-ташвишларни ўзинг билан бирга олиб кетасанми? – деди донишманд.

У яна:

  • Йўқ, – деди.

  • Сен билан келмаган, сен билан кетмайдиган нарса учун нечун ғам чекасан?! Сен дунё ишларида сабрли бўл! Назарингни ерга эмас, самога қарат! Шунда муродинг ҳосил бўлади.

Табассум қил! Ризқинг ўлчаб қўйилган. Тақдиринг белгиланган. Дунё ишлари ғам чекишга арзимайди. Чунки у мудом Тирик ва абадий Зотнинг қўлидадир.

Download 73.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling