Ҳикматли фикрлар, Ҳикоялар, жумлалар манбалар


Сиз нима деб жавоб берган бўлардингиз?


Download 73.42 Kb.
bet8/21
Sana19.02.2023
Hajmi73.42 Kb.
#1214719
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21
Bog'liq
Hikmatli fikrlar, hikoyalar

«Ҳикмат» китобидан


Сиз нима деб жавоб берган бўлардингиз?


Уч дўст кечаси йўлда кетаётиб йўл четида бир кишининг ўра қазиётганини кўриб қолишибди. Шунда улардан бири шерикларига: «Қаранглар, ана у киши йўлнинг чеккасида ўра қазияпти. Менимча, у кимнидир ўлдирган бўлса керак, тунда кўммоқчи шекилли!» дебди.
Иккинчиси: «Йўқ, йўқ, у киши қотил эмас! У киши ҳеч кимга ишонмас экан, шунинг учун мол-мулкини кечаси одамлардан яшириб бекитаяпти, шекилли», дебди.
Учинчиси эса уларга қараб: «Ундай ҳам эмас, бундай ҳам эмас. Бу киши солиҳ инсон, у одамлар фойдаланиши учун қудуқ қазияпти», дебди.
Ҳар бир инсон ўзининг ҳолатидан келиб чиқиб фикр юритади. Яхши инсон ўзга одамлар ҳақида яхши гумонда бўлади. Ёмон инсон эса ўзгалар ҳақида ёмон гумонда бўлади.
«Ҳикматлар чашмаси» китобидан


Ҳаёт фалсафаси


Мункиллаб қолган аммам бўларди. Ўта художўй кампир эди. Болалигимда олдига ўтқазиб олиб, бир гапни кўп айтарди:

  • У қулоқ, бу қулоғинг билан эшитиб ол, болам. Одамнинг у елкасида ҳам, бу елкасида ҳам биттадан фаришта ўтиради. Ўнг елкасидаги фаришта умр бўйи қилган савоб ишларингни, чап елкангдагиси гуноҳларингни ҳисоблаб боради. Савобинг ортиқ бўлса, жаннатга, гуноҳинг ортиқ бўлса, дўзахга тушасан.

Саводсиз кампирнинг содда фалсафасида қанчалик чуқур маъно борлигини энди тушунаяпман.
Ўткир ҲОШИМОВ

АСАРЛАР, ҲИКОЯЛАРДАН ПАРЧАЛАР

А

Ажойиб урф одат


Бир Африка қабиласида қизиқ ва ноёб урф-одат бор. Агарда шу қабилада кимдир ёмон ёки гуноҳ иш қилиб қўйса, уни майдон ўртасига олиб чиқиб, бутун қабила ўраб олишар экан. Кейин эса икки кун давомида шу хато қилиб қўйган инсонга илгари қилган барча яхши ишларини эслатишар ва ўша яхшиликлари учун унга миннатдорлик билдиришар экан.
Уларнинг айтишича, ҳар бир инсон дунёга яхши бўлиб келади. Уни муҳит – жамият шакллантиради. Ҳар бир инсон севгига, бахтга, тинчликка, хавфсизликка муҳтож, аммо ушбу неъматларнинг ортидан қувганда инсон хато қилиб қўйиши мумкин. Улар биргалашиб хато қилган инсоннинг руҳини кўтаришга ва аслида, яхши инсонлигини эслатиб, уни асл ҳолига қайтаришга ҳаракат қилишар экан.

Тўғри, Европа моддий жиҳатдан бой. Аммо бойлик фақат пул билан ўлчанмайди. Ҳақиқий бойлик имонда, қашшоқлик эса Яратганни танимасликдадир. Европа бу мавзуда жужа-жуда камбағал. Шарқ халқи киноларида кўрганидек, Европани ялтироқ тасаввур қилади. Бу – хато.



Download 73.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling