Ҳикматли фикрлар, Ҳикоялар, жумлалар манбалар


«Қалблардан сўранг» китобидан


Download 73.42 Kb.
bet16/21
Sana19.02.2023
Hajmi73.42 Kb.
#1214719
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Hikmatli fikrlar, hikoyalar

Қ

«Қалблардан сўранг» китобидан


«Болангизни мактабга юбораётиб, қўлига иккита печенье бериб, шундай денг: «Бири сенга, бири яхши кўрган дўстингга», Ана шунда у муҳаббат ва яхшиликни ўрганади.
Сумкасига ортиқча қалам солиб, тайинланг: «Бирор дўстинг қаламини унутган бўлса, буни унга бер». Ана шунда бола маъсулият ва яхшиликка шошилишни ўргатади.
Қайтганида ўз фарзандингиз келиши билан ёришганини айтинг. Ана шунда қийматини билади, ўзини қадрлашни ўрганади.
Кечқурун бугунги энг гўзал иш ҳақида сўранг. Ана шунда у яхши ва ёмон ишнинг ўртасини ажратадиган, кейинги сафар сўрамасангиз ҳам ўзи айтадиган бўлади».


«Ҳикматлар саодатга етаклар» китобидан


Хавотирга тушиш худди тебранма курсига ўхшайди: сени доимо ҳаракатлантириб туради-ю, лекин ҳеч қаерга олиб бормайди.

РИВОЯТЛАР, ҲАДИСЛАРДАН ПАРЧАЛАР

А


Абу ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтадилар: «Кишининг ердаги саодати ҳисобланадиган беш нарса бор. Улар:
мувофиқ умр йўлдош;
ақлли, солиҳ фарзандлар;
Худони танийдиган, тақволи, виждонли дўстлар;
яхши қўшни;
ризқини ўз юртида ишлаб топишдир».
Зикр этилган беш хислатнинг барчаси ўртасида бир-бири билан узвий боғлиқлик мавжуд. Ўгитда айтилганидек, қайси кишида мана шу беш нарсанинг ҳаммаси мужассам бўлса, демак, у дунёдаги энг бахтли инсон ҳисобланади.


Б

Бундай шармандаликнинг ҳеч қандай изоҳи йўқ!


Пайғамбар алайҳиссалом дейдилар: «Уч хил ёмон сифат бордирки, улар (маънавий) фақирликдандир. Буларнинг бири ёмон хотиндирким, бирга бўлсанг, озор беради, йўқ бўлсанг, хиёнат қилади».
Аввалига эрининг топиш-тутиши кўнгилдагидек эмаслигидан нолиб юрган аёл уни Россияга ишлагани жўнатиб юборди. Уч-тўрт ой ўтиб аёл ҳақида хар хил гап-сўзлар чиққан эди, у эрининг яқинларига: «Аёл киши эрсиз юрса соғлигига ёмон таъсир қилар экан. Нега эрим мени ташлаб кетиб юборди?» дея хиёнатини изоҳлаган экан. Энди ўзингиз бир ўйлаб кўринг, аввалига пулинг йўқ деб эр бечорани камситиб, уни бегона юртларда сарсон-саргардонликка юбориб, кейин унга хиёнат қилаяпти-ю, шу туришида ҳам эрини айбдор қилаяпти.



Download 73.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling