Ҳикматли фикрлар, Ҳикоялар, жумлалар манбалар


Download 73.42 Kb.
bet18/21
Sana19.02.2023
Hajmi73.42 Kb.
#1214719
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Hikmatli fikrlar, hikoyalar

Ислом ВАЙБнинг
«Умар ибн Хаттоб замонидаги ажойиб ыиссалар» китобидан


Ж

Жаннат калити


Аёл она бўлганида жаннат унинг оёғи остида бўлади.
Муовия ибн Жаммоаҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ғазотга чиқиш учун изн сўради. Шунда у зот:

  • Онанг борми? – дедилар.

У: «Ҳа» деди.

  • Бориб онангга қара, жаннат унинг оёғи остида! – дедилар.

НАСОИЙ ривояти


Н

Мўъжиза


Баҳоуддин Нақшбандийдан сўрашибди: «Бир мўъжиза кўрсатсангиз?».
Буюк тариқат пири ўрнидан турибди-да, уйни бир айланиб, яна ўрнига ўтирибди.

  • Бунинг нимаси мўъжиза? – деб ҳайрон бўлишибди атрофдагилар.

Баҳоуддин Нақшбандий:

  • Тоғдай оғир гуноҳлар билан қушдай енгил юрганимнинг ўзи мўъжиза эмасми? – деб жавоб берибди.



Инсонни жаннатга киритадиган иш


Абу Барза Асламий розияллоҳу анҳу Расулиллоҳ салаллоҳи алайҳи васалламдан сўрадилар: «Мени жаннатга киритадиган ишга буюринг». Шунда Пайғамбаримиз салаллоҳи алайҳи васаллам: «Одамлар йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла», дедилар.
Ибн Маъсуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулиллоҳ салаллоҳи алайҳи васалламдан: «Аллоҳга қайси амал маҳбуброқ?» деб сўрадим. У зот салаллоҳи алайҳи васаллам: «Ўз вақтида ўқилган намоз», дедилар.
Усома ибн Шурайж айтдилар: «Аъробийлар Расулиллоҳ салаллоҳи алайҳи васалламдан сўрадилар: «Ё Расулиллоҳ салаллоҳи алайҳи васаллам, инсонларга берилган фазилатларнинг энг яхшиси нима?». Расулиллоҳ салаллоҳи алайҳи васаллам: «Инсонларга берилган фазилатларнинг энг яхшиси ахлоқдир», дедилар.
Пайғамбаримиз салаллоҳи алайҳи васалламдан «Инсонларнинг қайси бири афзалроқ» деб сўрашди. У зот алайҳиссалом: «Махмумул қалб ҳамда ростгўй киши», деб жавоб бердилар. Саҳобалар сўрашди: «Ростгўй кишини биламиз. «Махмумул қалб» ким?». Расулиллоҳ салаллоҳи алайҳи васаллам: «У ўта пок, тақводор, гуноҳи, хиёнати, адовати, ҳасади йўқ кишидир», дедилар» (Ибн Можа ривояти).
Абу Ҳумайд Саъидий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Саҳобалар? «Ё Аллоҳнинг Расули салаллоҳи алайҳи васаллам, биз сизнинг ҳақингизга қандай саловат айтамиз?», деб сўрадилар. Шунда Расулиллоҳ салаллоҳи алайҳи васаллам: «Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зурриятиҳи кама соллайта ъала оли Иброҳима ва барик ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зуриятиҳи кама баракта ъала оли Иброҳима иннака ҳамидум мажид», деб айтдилар.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз салаллоҳи алайҳи васалламдан нима нарса сўралмасин «Йўқ» демаганлар» (Имом Бухорий ривояти).

Download 73.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling